Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши
Эрон Ислом Жумҳурияти гиёҳвандлик моддалар билан жиддий кураш олиб боришади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Эрон Ислом Жумҳурияти гиёҳвандлик моддалар билан жиддий кураш олиб боришда олиб бораётган тўхтовсиз сайъ-ҳаракатлари ва Афғонистондаги ишлаб чиқариш манбаи бўлмиш гиёҳвандлик моддаларни кантрабанда қилишга қарши кураш олиб борувчи мамлакатлар унвонида ҳақиқатан ҳам дунё хавфсизлиги ва тинчлигининг харажотларини тўламоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти қошидаги гиёҳвандлик моддалар ва жиноятлар билан қарши кураш олиб бориш идорасининг 2015-йилда берган маълумотларига кўра Афғонистондан Ғарбий Европа мамлакатларига тарёк ва героинни кантрабанда қилишнинг қиймати бир йилда 28 миллиард долларни ташкил этади.
Эрон Ислом Жумҳурияти Европага гиёҳванд моддаларни транзит қилишнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади. Эронлик масъуллар ҳар йили мамлакатга киритилган 155 тонна героин ва тарёкдан 30 фоизини рўйхатга олишади.
Эрон ушбу заминада халқаро арзимайдиган кумаклардан баҳра олсада, аммо дунё гиёҳванд моддаларни энг кўп кашф этаётган мамлакат унвонида фаъолият олиб бормоқда.
Шунингдек, халқаро арсада ҳамиша муҳим рол ўйнайдиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қадрланмоқда. Австрия, Австралия, Белгия, Дания, Франция, Германия, Япония, Янги Зенляндия, Норвегия, Финляндия, Руминия, Польша ва Россия каби 13-та мамлакатнинг муттахасисслари ва элчилардан ташкил топган Дублин гуруҳининг аъзолари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятлар ва гиёҳвандлик моддалар билан қарши кураш олиб бориш идорасининг ходимлари ва раҳбарлари бир неча вақт олдин Эрон шарқий вилоятларининг чегара минтақаларини кўздан кечиришди. Бу текширувда БМТ бош котибининг ўринбосари ва ушбу ташкилотнинг жиноят ва гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш ижроия директори Юрий Медведев айтди: “Ҳозирги кунда тарёкнинг 80 фоизи ва дунёнинг морфин ва героин моддаларининг 40 фоизи Эронда кашф этилади ва Эрон гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб бориш йўлида ўз кучларидан кўпини қўлдан бой берган.”
Чегараларни қуриқлаш учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг амалга оширилган сайъ-ҳаракатларидан канал қазиш, бетонли деворлар қуриш, кечаси куриш қобилиятига эга бўлган камералар ва электрон тажҳизотлардан фойдаланишига ишора этиш мумкин. Эроннинг шарқий чегаралари, айниқса Афғонистон ва Покистон билан чегарадош бўлган Балужистон ва Систон узун чегараси утиши қийин бўлган йўлларга эгадирким, монеаларни ижод этиш, жумладан сим тортиш, девор қуриш, канал қазиш ва бутун чегара бўйлаб тупроқ сепишнинг имкони йўқ.
Эрон гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб бориш йўлида катта ёрдам ҳам олмайди ва ёлғиз бир ўзи гиёҳвандлик моддаларнинг кантрабандистлари билан қарши кураш олиб боришнинг биринчи фронтида кураш олиб бормоқда.
Божхона Халқаро ташкилотининг минтақавий маълумотлар идорасининг берган янги маълумотига кўра, Эрон милодий 2017-йили сентябр ойининг охиригача гиёҳванд моддаларни кашф этиш учун 288-та амалиётни муваффақият билан амалга оширишга муяссар бўлганким, гиёҳванд моддалар билан гирифтор бўлган бошқа мамлакатларнинг божхоналари билан қиёслаганда энг юқорий имтиёзни касб этади. Божхона Халқаро Ташкилоти минтақавий маълумотлар идорасининг бундан олдин тарқатган маълумотига асосан Эрон божхонаси гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб боришда биринчи ўринни эгаллаган.