Исломий Инқилоб илмий ривожланиш ва миллий ишончнинг тимсолидир.
Эрон Исломий Инқилобнинг Фажр ўн кунлиги айёмларида қарор олганмиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар! Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Фажр ўн кунлигига бағишланган “Исломий Инқилоб илмий ривожланиш ва миллий ишончнинг тимсолидир.” махсус эшиттиришини Мен Вафо Назарий эътиборингизга ҳавола этаман.. Биз билан бирга бўлинг!
Эрон Исломий Инқилобнинг Фажр ўн кунлиги айёмларида қарор олганмиз. Датуримизнинг ушбу сонида Эрон халқи ва ҳукуматининг Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин, яъни ўттиз тўққиз йил давомида эришган улкан ютуқлари ва Исломий Инқилобнинг миллий ўзига ишонч ҳосил қилиш учун етказган таъсири ва ушбу ўзликка эришиш ва ишонч эса Эрон халқи учун қандай ютуқ ва мувафаққият армуғон келтиргани борасида сўз юритамиз. Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, бундан 39 йил муқаддам Имом Хумайний (р) раҳбарлигида Паҳлавий режимига қарши Эрон халқининг йиллар давомидаги кенг қамровли ва қаттиқ курашишларидан сўнг, ушбу мамлакатда шаҳаншоҳлик режимига буткул барҳам берилди. Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг Эронга қайтиб келишларидан кейин 10 кун давомида эронликларнинг барча кураш ва муқоваматлари юксак натижа берди ва ҳижрий қамарий 1357 йилнинг 22 баҳман, яъни милодий 1979 милодий йилнинг 11 февралида бутун Эрон халқи Исломий Инқилоб ғалабасини катта шукуҳ ва тантана билан нишонлайди.
Ушбу буюк ғалабадан ўттиз тўққиз йил ўтмоқда. Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу давр давомида барча соҳаларда улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришди ва янги зафарлар сари илдам олдинга бормоқда. Исломий Инқилобнинг ғалабаси билан Эронда ўзликка ишонишга асосланган янгича мафҳум ва ғоялар шакллана бошлади ва мана шу руҳий ижобий ўзгаришлар Эрон Ислом Жумҳуриятини ўзининг олий мақсад ва ормонлари сари устивор қадам ташлашига сабаб бўлди. Инқилоб ғалаба қозонишидан кейинги йиллар давомида Эронда илм ва фаннинг ривожланиш жиҳатларидан бири бу жамиятда саводсизликни камайтириш ҳаттоки томиридан йўқ қилиб ташлаш масаласи эди. Шу сабабдан Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан ҳали бир йил ўтмасдан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ шамсий 1358 йил дей ойида содир этган бир дастурда саводхонлик наҳзатини таъсис этишни буюрдилар. Ул ҳазратнинг раҳбарлик қилиши даврида мамлакатнинг илмий сиёсатлари шундай шакллантирилдиким, мамлакатнинг илмий ривожланиши нафақат тўхтатилмади, балки янада кенг кўламда ривожланди. Бунга қўшимча, Исломий Инқилоб жамиятнинг турли арсаларида аёлларнинг тасирчан иштирок этиш ва ҳузур топишлари учун янги ва кенг шароит ва имкониятларни вужудга келтирди. Эрон жамиятида аёлларнинг муҳим рол уйнаган арсаларидан бири бу уларнинг илм, таълим-тарбия ва тадқиқот олиб бориш арсаларида ҳузур топишлари эди. Ҳолбуки Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан олдинги йилларда мамлакатдаги аёлларнинг 35 фоизи илм ва билим неъматидан баҳраманд эдилар. Бу нарса исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейинги йилларда шамсий 1375 йилда 75 фоизга етди ва шамсий 1391 йилда эса 81 фоизга етди.
Ғарбнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши қаратилган чекловлари ва ҳар томонлама зуғум ўтказишларига қарамасдан ўтган 39 йил давомида мамлакатда ўлкан илмий –техник ютуқлар қўлга киритилди. Айниқса, ҳарбий мудофаа саноатининг барча турлари, замонавий илм-фан, нанотехнология, атом энергеясидан яратувчанлик йўлида фойдаланиш, ёқилғи –нефт маҳсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, тиббиёт, фармацевтика, оғир ва енгил саноат, металлургия, машинасозлик ва бошқа бир қатор соҳаларда Эрон Ислом Жумҳуриятида қўлга киритилган муваффаққиятлар ҳар қанақа таҳсин ва ғурурланишга арзийди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, эришилган бу улкан ютуқлар ватанпарвар ва эрксевар эронлик олим-муҳандисларнинг ижод ва фидокорона меҳнатларининг самарасидир. БМТ- нинг ҳисоботларига биноан, тиббиёт соҳасида ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти дунёнинг ривожланган мамлакатлари қоторидан жой олган. Халқаро болалар жамғармаси, Қизил ярим хоч ва Соғлиқни сақлаш халқаро ташкилотларининг хисоботларида Эрон Ислом Жумҳуриятида тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси яхши ривожлангани, шу боис мамлакатда болалар ва оналар ўлимини кескин камайгани зикр этилган. Масалан, агар мелодий 1990 йилда оналар ва болалар ўлими ( туғиш жараёнида) 100 минг нафардан 150 нафарни ташкил қилган бўлса, 2008- йилга келиб ушбу кўрсаткич 30 нафарга камайган.
Ўтган сўнги 10 йилликда Эрон Ислом Жумҳуриятида илм-фан тараққиёти ва малакали кадрларни тарбиялаш натижасида фармацевтика (дорусозлик) саноати ҳам сезиларли даражада ривожланди ва тиббий хизмат кўрсатиш маданияти юксалди. Шунингдек, тиббиётнинг энг нозик ва мураккаб соҳаси саналмиш , пулмонология ва қон плазмаларини ишлаб чиқариш соҳасида арзигули ютуқлар қўлга киритилди. Дарвокеъ,эслатиш жойизки, жорий йилнинг фажр даҳасида саратон касаллигини даволашга мўлжалланган янги турдаги дори –дармонлар яратилди.