феврал 08, 2018 16:49 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 34 йил муқаддам милодий 1984-чи йил февраль ойининг 9-чисида:

Совет Иттифоқининг собиқ раҳбари Юрий Андропов вафот этди. Совет Иттифоқининг машҳур сиёсатчиси Владимир Юриевич Андропов милодий 1914 йили 15 июньда таваллуд топди. У ёшлигидан бошлаб сиёсий фаолиятларга кириб, Совет Иттифоқининг коммунистик партиясига аъзо бўлди. Андропов милодий 1953 йилда Совет Иттифоқининг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси мансабига эришди. Ва милодий 1956 йилда Совет Иттифоқи кучларининг ушбу мамлакатга ҳужум қилишида бу шаҳарни ҳарбий ишғол этиш амалиётлар ва венгриялик ислоҳотталабларни қонли бостиришнинг асосий раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Андропов милодий 1967 йилда КГБ номли собиқ жосуслик ташкилотнинг раҳбарлигига тайинланди ва ушбу мансабда милодий 1982 йилда Совет Иттифоқининг  собиқ раҳбари Леонид Ильич Брежневнинг ўлимигача 15 йил давомида бошқариб келди. Брежнев ўлимидан 7 ой ўтгач Андропов ушбу мамлакатнинг энг олий мансаби бўлмиш Коммунистик партиясининг бош котиби унвонида сайланди. Ва ушбу мансабда 15 ой давомида ва ўзининг ўлимигача ишлади. Андроповнинг раҳбарлиги даврида қурол-яроқ бўйича мусобақа олиб бориш жараёнлари  ривожланди ва ядровий қуролларни ишлаб чиқариш катта қудратга эга бўлган ҳар иккала мамлакатларнинг ишчи дастурларига қарор олди.  Диабет ва буйрак касалликларига гирифтор бўлган Андропов ойлар давомида халқ назарига ҳузур топмаслигидан сўнг милодий 1984 йил февраль ойининг 9-чисида 70 ёшлигида Москвада вафот этди ва Черненко унинг ўрнига ўринбосар этиб тайинланди.  

 

Бундан 32 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1364 йил баҳман ойининг 20-чисида:

Эрон жангчилари собиқ Ироқ режими армиясининг позицияларига қарши икки ўлканинг жанубий чегараларида “Валфажр-8” амалиётини бошладилар. Бу амалиётда минглаб Эрон жангчилари Арванд дарёсидан ўтиб, амалиётнинг биринчи кунида Ироқнинг жануб-шарқидаги Фов шаҳрини босиб олдилар. Бу амалиёт шунчалик пухта ва мукаммал эдики, кўплаб жаҳон назариётчиларини ҳайратда ва Ироқнинг собиқ режимининг ғафлатда қолишига сабаб бўлди. Валфажр-8 амалиёти Эрон ерларини ишғол этишни охирга етказиш ва Эрон халқига етказилган харарларнинг товонини қоплашни тан олиш учун Саддом режимига босим ўтказиш мақсадида амалга оширилди ва Эроннинг Ироққа нисбатан ҳарбий афзаллигини исботлади. Фов шаҳрини фатҳ этиш жараёнида ироқлик минглаб ҳарбийларнинг тан жароҳатлари олишлари ва ҳалок бўлишларига қўшимча, ушбу мамлакатнинг 600-та танки ва 45 та самолёти нобуд қилинди.  

 

Бундан 9 йил илгари ҳижрий-қамарий 1430-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 22-чисида:

Ислом дунёсининг орифи, руҳонийси ва тақлид қилиш пешвоси Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Тақий Беҳжат вафот этди. Муҳаммад тақий Беҳжат Фуманий ҳижрий-қамарий 1334 йилнинг охирларида Гилон вилоятида жойлашган Фуман шаҳрида таваллуд топди. У 16 ойлигида ўз онасидан ажралиб қолди. Бошланғич маълумотларини Фуман шаҳрининг мактабларида охирга етказди ва бундан кейин уша шаҳарда диний билимларни ўрганди. Ҳижрий-қамарий 1348 йилда 14 ёшлигида Ироққа сафар қилди ва Карбалои муаллода яшади ва тўрт йилдан кейин ўз таҳсилотларини давом этиш учун Нажаф шаҳрига борди. Шайх Муҳаммад Тақий Беҳжат Фуманий ўз диний маълумотларини мукаммаллаштирганидан кейин ҳижрий-қамарий 1363 йилда Эронга қайтиб келди ва бир неча вақт ўз ватани Фуманда ҳаёт кечирганидан сўнг Қум шаҳрига борди.

Бу ориф ва олим ижод этган асарлари "Як давраи комили усул",яъни   "Усулнинг тўлиқ бир курси ", "Ҳошия бар макосиби Шайх Ансорий", "Шайх Ансорийнинг макосибига ҳошия ", марҳум Шайх Муҳаммад Ҳусейн Ғаравийнинг "Захиратул- Ибод китобига ҳошия", "Форс фиқҳининг тахминий бир курси" номли китоблардан иборат.

Шайх Муҳаммад Тақий Беҳжат доимий равишда диний пешволарнинг кутиб олишларидан ўзини тийилар экан ва баланд мартабага эга бўлган ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо  Арокийнинг ўлимидан кейин ўзининг илмий рисоласини нашр этишга ижозат берди. Шиа мусулмонларининг олий мартабали пешвоси Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Шайх Муҳаммад Тақий Беҳжат Фуманий охири ҳижрий-қамарий 1430 йил жумодиюл-аввал ойининг 22 кунида вафот этди.

 

15 аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)-да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди. Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир. Тақдир Алишер Навоийни замонанинг улуғ ва шарафли кишиларига яқин қилди, устоз-мураббийлик этувчи зотлар билан ошно этди. 1466—1468 йиллар Алишернинг умри асосан Самарқандда кечди. Султон Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллаганда, Алишер Навоий 28 ёшли мукаммал билимлар эгаси, юртга танилган шоир ва тажрибали давлат арбоби даражасига етишган эди.

Навоий ўз «Хамса»сини яратишга 1483 йилда киришган бўлса, унинг биринчи достони «Ҳайрат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)ни ўша йили ёзиб тугатди. 1484 йилда «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр» («Етти сайёр»), 1485 йилда «Садди Искандарий» достонини поёнига етказди. Шоир ўз «Хамса»сига киритилган достонларда ўша давр учун муҳим бўлган муаммоларни қўйди, мутафаккир сифатида илғор қарашларни илгари сурди. Навоий 1498 йилда «Лисон ут-тайр», 1499 йилда «Муҳокамат ул-луғатайн», 1500 йили «Маҳбуб ул-қулуб» асарларини езди. Бу уч асар буюк шоир ва мутафаккир ижодининг авж нукталари эди.

 

Ёрлиқ