Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман ойининг 21-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 23-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 10- февраль
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман ойининг 21-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 23-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 10- февраль.
Бундан 132 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1307 йилнинг жамадиул аввал ойида Саййидулуламо номи билан танилган ҳиндистонлик олим ва фақиҳ Саййид Муҳаммад Иброҳим вафот этган. У ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг авваларида отаси вафотидан кейин етук уламолардан бўлган ҳамда Ҳиндистондаги айрим шаҳарларда диний раҳбарлик ва диний таълимот ишларини зиммасига олган. Ҳиндистон юртида Саййид Муҳаммад Иброҳим исломий усул ва ақидаларни ёйишда катта хизматлар қилган. Ундан ўзи ёзган кўплаб китоблар ҳам мерос қолган.
Бундан 127 йил олдин, яъни милодий 1891 йилнинг 10-февралида машҳур рус математиги София Круковский оламадан ўтган.
У милодий 1850 йилда Москвада таваллуд топди. У математика илмига катта қизиқиш зоҳир этсада, аёл бўлганлиги туфайли университетга киролмади. Шунинг учун у Германияга сафар қилиб, физика ва математикани ўрганишга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо Круковскийнинг униветситетга кириш жараёнлари муаммоларга юзмаюз бўлган эди. Шу сабабдан у хусусий тарзда математика илмининг устоди Карл Войроштраус олдида ушбу фанни қизиқиш билан ўрганди. Милодий 1874 йилда Германиянинг Гутенген университети Круковскийга сиртдан физика фанни бўйича докторлик даражасини берди. У милодий 1888 йилда ҳам Франция академиясининг муътабар мукофотини олишга муяссар бўлди. Россиянинг физика бўйича ушбу олими 1884 йилдан бошлаб милодий 1891 йили ўзининг ўлимигача Стокгольм университетида ўзининг яхши кўрган йўналиши, яъни математикани дарс бериш билан шуғулланди.
Бугунги кундан 62 йил олдин, яъни ҳижрий – қамарий 1334 йилнинг 21-баҳман ойида эронлик етук муҳаққиқ, ёзувчи, луғатшунос ва тарихчи Аббос Иқбол Оштиёний оламдан ўтган. У ҳижрий-қамарий 1275 йилда таваллуд топган ва ўрта маълумот олганидан кейин Эрондан Францияга боради ва у ерда Сорбонна университетини битиради. Эронга қайтгач, Теҳрон университетида таълим беришни бошлайди. Унинг муҳим ишларидан бири “Ёдгор” журналини таъсис этиб, шоҳ режими даврида халқнинг оғир аҳволи бобида қатор мақолалар чоп этгани эди. “Жаҳон тамаддунида эронликларнинг хизматлари” ва “Ислом бошидан мўғуллар истилосигача бўлган Эрон тарихи” бу ёзувчининг муҳим асарларидан ҳисобланади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.