Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда янги “Иймон зиёси” рукни остидаги туркум эшиттириш бобида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Бугунги инсон дунявий ҳаёт ва тез ўтувчи лаззатлардан бир нав саргардонлик ва чигалликни сезмоқда. Шу боисдан баъзан ором берувчи ва маънавий ҳаёт пайидан боришни истаб қолади. Айрим фурсат пойловчи кишилар, фирқалар ва оқимлар инсонларнинг ушбу ҳолатларидан фойдаланиб, ўзларининг сохта ва ёлғон тамойиллари томон жалб этишга ҳаракат қилишади. Бироқ мазкур умидсизлик ҳолатларида бир нур ҳақиқат ва оромлик изловчи одамларнинг назарини ўзига тортиши мумкин. Бу нур эса Ислом ҳидоятининг нуридир. Ҳар куни Ислом динига эргашаётган кишиларнинг сонлари ортиб бормоқда. Турли мамлакатларда мухталиф маданият ва ақидаларга эга айрим кишилар ҳар хил шароитларда Исломни нажот берувчи мактаб сифатида қабул қилишмоқда. “Иймон зиёси” унвонли туркум эшиттиришларда нажот топиш йўлини ислом динида кўрган ва ушбу динни қабул қилган кишилар ҳақида сизга маълумот берамиз.
Эҳтимол айримлар исломни фақат баъзи оддий кишилар қабул қилишган, деб ўйлашлари мумкин. Аммо мубин ислом динини қабул қилган кўплаб кишилар орасида донишмандлар, сиёсатчилар, зиёлилар, спортчилар ва санъаткорларни ҳам кўриш мумкин.
Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати дастурларида ушбу эшиттириш шанба оқшомлари эфирга узатилади. “Иймон зиёси” рукни остидаги ушбу эшиттириш борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз Адиба Қодирийни суҳбатга чорладик.
Қизиқарли суҳбатлари учун биз хонум Қодирийга миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Қуръони карим, Ислом пайғамбари (с)нинг буюк мўжизаси инсонларни ҳидоят нури ва саодат томон даъват этади.
Қуръон Аллоҳнинг боқий китоби бўлиб, одамларнинг барчаси учун улкан ҳужжатдир. Аллоҳ уни самовий китобларнинг хотимаси қилди, оламларга ҳидоят ва раҳмат ўлароқ нозил қилди. Бу китоб мусулмонлар ҳаёти учун мукаммал йўлни, том шариатни ўзида жамлади. Аллоҳ таоло: «Бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабар берурки, ўшаларга улуғ ажр бордир», деган (Исро сураси, 9-оят).
Қуръон ер юзида ҳаёт ёки тирик жон тургунча турадиган боқий мўъжизадир. Аллоҳ таоло Расули Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни у билан қўллаган, инсу жинни ундаги суралардан бирига ўхшаш нарса келтиришига чақирган. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам балоғат ва фасоҳат эгаларининг унга ўхшаш бирор нарса келтир олмасликлари, ожиз қолишлари ушбу китобнинг самовий эканига, оламлар Роббининг каломи эканига катта далилдир.
Мазкур осмоний китобда ҳидоят қилиш учун турли йўллар ва илмий усуллар ҳам мавжуд. Шу сабабдан ҳозиргача унинг ҳидоятлари кўплаб донишмандларнинг ҳам ўзига эргашишга ундаган.
Бу борада Қуръони Мажиднинг Сабаъ сураси, 6- оятида шундай буюрилган: Илм ато этилган зотлар сизга Парвардигорингиз томонидан нозил этилган (Қуръонинг) ҳақ (Китоб) эканини ва у қудратли, ҳамду санога лойиқ зотнинг йўлига ҳидоят қилишини билурлар.
Тарих давомида Қуръонинг илмий мўжизалари баъзиларни исломни қабул қилишга рағбатлантирган эди. Масалан, 1400 йил олдин инсон боласини бачадонда қандай пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақида Қуръонда маълумот берилган эди. Ушбу илмий маълумотлар ҳозирги замон соҳа мутахассислари диққатини ҳам ўзига тортган эди.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса тошкентлик тингловчимиз Ҳусниддиннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тошкентлик тингловчимиз Ҳусниддиннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг