феврал 15, 2018 13:14 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 25-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 80  йил олдин шу куни, яъни милодий 1938 йил 14 февралда Палмах террористик гуруҳига аъзо қуролланган сионистлар фаластинликларни генотсид қилишни давом эттириб, ишғолий Фаластиннинг шимолидаги Саъса қишлоғи аҳолисини қириш амалиётини бошладилар. Икки кун давом этган бу амалиётда аксарияти аёл ва болалар бўлган 60 фаластинлик ўлдирилди, уларнинг уйлари вайрон этилди. Сионистлар кўп йиллар давомида Саъса қишлоғи аҳолисини оммавий қирғин қилишларини фаластинликларни ўлдириш намунаси сифатида эслатардилар.

Бундан 73  йил олдин шу куни, яъни милодий 1945 йил 14 февралда Иккинчи Жаҳон уруши давомида Англия ва АҚШ-нинг 1773-та бомбардимон учоқлари Германиянинг муҳим стратегик мавзеларига қарши дунёнинг энг кенг қамровли ва энг талафотли бомбардимонини бошладилар. 3 кун давом этган бу бераҳмона бомбардимонлар жараёнида Германиянинг бир неча саноат шаҳарлари ер билан яксон бўлди ва Германия шаҳарларининг ноҳарбий аҳолиси ўртасидан 150-250 минг киши ўз жонини қўлдан беришди.

Бугунги кундан 29 йил олдин,  ҳижрий-шамсий 1367 йилнинг 25 баҳман ойида  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) “Шайтон оятлари” китобининг муаллифи Салмон Рушдийга қарши муртадлик ҳукмини содир этдилар. Чунки бу китобда Салмон Рушдий жоҳиллик ва ақлсизлик билан ислом дини, Қуръон, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳамда мусулмонларнинг бошқа қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик қилинган эди. Мазкур китобнинг кўп сонда нашр этилгани ва унинг чоп этилиши учун Ғарб давлатларининг  қулай шароит яратиб берганлари сўз эркинлиги ниқоби остида Ғарбнинг мусулмонларга қарши амалга оширган янги маданий фитна-найранглари эди. Имом Хумайний (р.а)-нинг  ушбу китоб ёзувчисига қарши берган фатволари дунё аҳли, айниқса мазкур нозик  масъала ва фитналарга нисбатан мусулмонларнинг ҳушёрроқ бўлишлари сабабига айланди. Бук фатво содир этилишидан сўнг Ислом олами уламоларининг аксарияти, Исломий конференция ташкилоти ва қалам аҳли учун ахлоқий мавқе ва ҳурмат-эҳтиром зоҳир этадиган бошқа ҳур фикрлилар содир этилган ушбу фатвони қўллаб-қувватлашади. Ҳолбуки,  Ғарб давлатлари қалам эркинлигини ҳимоя этиш баҳонасида Салмон Рушдийни ҳар томонлама сиёсий ҳимоя этишди.

Бундан 5 йил олдин ҳижрий-шамсий 1391 йил баҳман ойининг 25-чисида:

Шоҳнома асарининг эронлик машҳур тадқиқотчиси ва олим Азизуллоҳ Жувайний оламдан ўтди. Азизуллоҳ Жувайний ҳижрий-шамсий 1304 йилда Эроннинг шарқида жойлашган  Исфароин шаҳрида таваллуд топдти. У Теҳрон университетидан форс тили ва адабиётининг докторик унвонини касб этган эди ва форс ва араб адабиёт заминасида 80-тадан ортиқ илмий мақолаларни нашр этди.

Шоҳномашуносликда доктор Жувайний эгаллаган мавқеини иккита жиҳатда мушоҳада этиш мумкин: Биринчи нуқта шундан иборатким, биринчилардан бўлиб Шоҳнома қўлёзмаларининг босма ва даврий нашрини амалга оширди.

Иккинчиси эса, у Шоҳнома асарининг биринчи мисрасидан бошлаб охирги мисрасигача ҳарфини терган ва уларни шарҳ-изоҳ берган биринчи шахслардан эди. Азизуллоҳ Жувайний охири уч кун комада ётишидан кейин 25-чи баҳман ойининг тонгида соат иккида шифохонада вафот этди.