феврал 15, 2018 13:23 Asia/Tashkent

Германиянинг Мюнстер шаҳри сентябр ойининг 11-13 кунларида тинчлик мавзўси остида “Динлар ўртасида мулоқот” деб номланган йиғилишда иштирок этган уч мингга яқин турли динлар намояндаларига мизбонлик қилди.

Германиянинг Мюнстер шаҳри сентябр ойининг 11-13 кунларида тинчлик мавзўси остида “Динлар ўртасида мулоқот” деб номланган йиғилишда иштирок этган уч мингга яқин турли динлар намояндаларига мизбонлик қилди. Динлар ўртасидаги мулоқот ихтилофларни бартараф этиш, динларни ўрганиш ва бугунги нотинч ва говжум дунёда динлар ўртасидаги муштаракликларни таъкидлаш учун муҳим йўллардан биридир. Барча динларнинг олиб борадиган фаолиятлари башариятни эзгўликка ҳидоят этиш ва ёмонликдан қайтаришга даьват этишдан иборатдир. Ёмонлик ва эзгўлик сўзлари барча динларда таъкидланадиган иккита асосий сўздир. Тахминан самовий ва самовий бўлмаган барча динлар бу масалада муштарак қарашга эгадир. Аммо динлардан ҳар бири ўз таълимотларини эътиборга олган ҳолда, ёмонлик ва эзгўликни бирбиридан ажратиш ҳамда ўз издошлари ва эргашувчиларини яхши амалга чақириш ва ёмонликдан қайтариш учун ўзига хос ва турли йўл-йўриқлардан фойдаланади. Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ер юзида охирги пайғамбар ва Худонинг охирги расулидир. Исломдан олдинги самовий китоблар ҳам Муҳаммад салллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам номи билан бир пағамбарнинг зуҳур топиши ҳақида башорат этган эди. Ҳақиқатан ҳам Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам халқни ислом динига даъват этиш билан халққа комил динни тақдим этди. Ислом дини самовий барча динларнинг мукаммаллаштирувчи динидир. Парвардигор пайғамбарларни башариятни ҳидоят этиш ва уларни эзгў амалларга даъват этиш ҳамда инсон ҳаёти фақат бу дунё билан чегарланиб қолмай, балки бошқа дунёда мангу қоладиган ҳаётга эга бўлишини тушунтириш учун юборди. У дунёда инсон қандай мавқега эга бўлиши мангу қоладиган бу дунёда инсоннинг мавқеини аниқлайди. Анбиёлар муштарак мақсад билан пайғамбарликка мабъус этиб тайинланишди ва уша даврдаги инсонларнинг имкониятларини эътиборга олган ҳолда, иллоҳий паёмларни одамларга етказишди.    

Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзларидан олдинги пайғамбарларнинг берган таълимотларини мукаммал этувчи пайғамбардир. Бу ерда қайси дин ҳақиқий дин эканлигини баён этишни мақсад қилганимиз йўқ. Мақсад ислом ва бошқа динлар таълимотларини таништиришдан иборат.  Самовий ва самовий бўлмаган ҳеч қайси бир диннинг таълимотларида ўз эътиқодларини бошқаларга юклатиш учун қуполлик ва ифротгарчиликка даъват этилгани йўқ. Диний айрим таълимотларга далил келтириш билан зўравонлик ва ифротгарчиликка қўл ўрадиган шахслар фақат уша диннинг издошлари ўртасида ўз амаллари ва афкорларига қонунийлик бағишлаш мақсадида амалга оширишади. Шу сабабдан бир гуруҳ ифротчи ва зўравон одамларнинг бир диннинг ўзига хос диний таълимотларидан турли ва зиддиятли хулоса чиқаришлари туфайли ҳужумга ва бошқалар учун қурқувни ижод этишга қарор олмайди.   

Албатта ушбу заминада битта мустасно ҳам бор ва бу ҳам бўлса ислом динига тегишли бўлади. Исломофобия сўзи Ғарбнинг сиёсий ва оммавий ахборот воситалари адабиётида кенг фойдаланадиган сўздир. Бошқа ҳеч қайси бир динга нисбатан бундай бадбинлик ва қурқув ижод этилмайди. Аммо ислом дин баробарида исломбадбинлик ва исломдан қурқитишни ижод этиш учун сиёсий катта мақсадлар мавжуддир. Исломдан қурқитиш ислом дини ва мусулмонлар баробарида ақлга туғри келмайдиган камситиш, қурқитиш ва нотуғри ҳукм чиқаришга ишора этадиган бир мафҳумдир.        

Исломга нисбатан бадбинликнинг мазмуни шундан иборатким, ислом дунёси умумий қилиб олганда ва Ғарб мамлакатларида истиқомат қилувчи мусулмонлар эса ўзига хос равишда Ғарб маданияти, унинг тарихи ва халқи учун бир таҳдид ҳисобланади. Умумий қилиб олганда исломдан қурқитишнинг маъноси ислом  бошқа мазҳаб ва маданиятлар билан ҳеч қандай муштаракликларга эга эмас. Бу дин қупол ва зўравонлик динидир ва исломий маданият Ғарб маданиятига қараганда паст даражада қарор олган ва дин бўлишидан олдин бир сиёсий идеология ҳисобланади. Бу фикрга кўра мусулмонлар Ғарб маданияти ва миллий қадриятларининг доимий таҳдид солувчиси деб таништирилади. Ғарб давлатлари ва оммавий ахборот воситалари ҳам исломнинг тинчликсевар ва адолатсевар таълимотларидан нотуғри ва хато андеша ва ишончларни рағбатлантириш, исботлаш ва далил келтириш учун кенг кўламда ислом дини номи остида фаолият олиб борадиган Ишид террористик гуруҳи каби террористик ва такфирий гуруҳларнинг жиноятлари вап зўравон хатти-ҳаракатларини қуллаб қувватлашади. Улар дунё ва ғарб жамиятида  исломбадбинлик ва исломдан қурқитишни ижод этишдан катта мақсадларга эгалар. Афсўски, Ғарб давлатларининг мизбонлигида ўтказиладиган динлараро конфренцияларда динлардан хато, нотуғри тушунчаларни бартараф этиш ва ушбу масала юзасидан фикр алмашиш ўрнига кўпинча ислом динидан Ғарб сиёсатчиларининг чиқарган хато ишончларини қуллаб-қувватлаш ва ушбу нотуғри тушунчаларни бошқа самовий динлар намояндалари ўртасида кенг кўламда кенгайтиришнинг маҳаллига айланади.         

 

Ёрлиқ