Ҳаётий муаммолар калиди
Солиҳ кишига офат мусибатларнинг етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббати аломатидир. Солиҳ кишига беморликларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани белгисидир. Бундай кишилар учун офат ва беморликлар гуноҳларнинг каффоратидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Дўстингиз касал бўлса, бориб кўришингиз унинг сиздаги ҳақларидандир. Мана шунда ўртадаги дўстлик дарахтини суғориб, унинг янада мустаҳкамланишига, униб-ўсишига замин яратган бўласиз. Бундан ташқари бу ишдан жуда катта савоб ва мукофотни қўлга киритасиз. Кўп солиҳ амал қилишга интилган одам ҳам сиз эришган савобларга эриша олмайди. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) шундай деганлар: “Мусулмон киши бир мусулмон дўстини касал бўлганда, кўргани борса, то у ердан қайтгунича жаннат хирфасида юрган ҳисобланади”. Бир киши: “Жаннат хирфаси нима? деб сўради”. Шунда у зот: “Унинг боғларидир” дедилар. Яна Расулуллоҳ (с) шундай дедилар: “Ким касални кўргани борса, у ерга ўтиргунича раҳматда юрган бўлади. Агар ўтирса, раҳматга шўнғиган ҳисобланади”.
Солиҳ кишига офат мусибатларнинг етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббати аломатидир. Солиҳ кишига беморликларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани белгисидир. Бундай кишилар учун офат ва беморликлар гуноҳларнинг каффоратидир.
Пайғамбаримиз (с) ушбу ҳадиси шарифларида инсонга етадиган бир неча мусибатлар ичида беморликни ҳам санай туриб, ана шу мусибатларга сабр қилган мусулмоннинг хатоларини Аллоҳ таоло кечиб юборишини таъкидламоқдалар. Албатта, бу борадаги кечиб юбориладиган хатолар, Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги муомалаларда банда томонидан содир бўлган кичик гуноҳлардир.
Беморни кўргани бориш суннатдир. Бемор мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устида ҳаққи бор. У ҳам бўлса, уларнинг беморни зиёрат қилиб, кўнгил сўрашлари, ҳаққига дуо қилиб кетишларидир.
Динимизда беморлар ҳолидан хабар олиш,уларни зиёрат қилишулкан савобли амаллардан эканлиги таъкидланган. Чунки бу иш бемор учун, шахсий алоқаларни ҳамда жамиятни мустаҳкамлаш учун ғоят зарурдир.
Уламоларимиз, беморни зиёрат қилишнинг ўзига яраша одоб ва қоидалари борлигини айтишган. Ўлар қуйидагилардир:
1.Касал бўлган одамни бориб кўришнинг савоби ва фазилати жуда кўп. Беморни зиёрат қилиш, ундан ҳол-аҳвол сўраш, бирор етишмовчилиги бўлса, кумаклашиб юбориш мусулмон киши зиммасидаги зарур вазифалардандир.
2.Беморни зиёрат қилиш Аллоҳ таолони зиёрат қилишга тенглаштирилган, хаста киши гарчи ғайридин киши бўлса ҳам, ҳол сўраш яхшидир.
3.Касал кишининг зиёратига озроқ ҳадя олиб, салом билан кирилади, унга яқин иложи бўлса, бош томонида ўтириб, аҳволи сўралади.
4.Беморнинг бош-кўзи, манглайи, оёқ-қўлини силаб, ундан ирганмай, ҳазар қилмай, яхши сўзлар билан кўнгли кўтарилади, дард вақтинчалик эканини айтиб, тасалли беради.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
5.Касал кўриш чоғида дард, беморлик Аллоҳнинг бир неъмати экани, бунинг шукронасига тавба-тазарруъ қилиш лозимлиги беморга тушунтирилади.
6.Хасталанган кишининг ҳузурига кирганда очиқ юз, хуш кўнгил, шафқат билан муомала қилинади, унинг юзига синчиклаб қаралмайди, кўп ва қаттиқ овозда гапирилмайди.
8.Унинг ҳузурида паст овозда, табассум билан гапирилади, “Кўнглингиз нима тилайди?” деб сўралади, агар у ҳоҳлаган нарсасини айтса ва бу унга зарар қилмаса, хоҳ ўзи, хоҳ яқинлари орқали топиб беришга ҳаракат қилинади.
9.Бемор ётган уйда кулиш, йиғлаш яхши эмас, ҳар хил кинояли, оғир ботадиган, кўнгилга келадиган сўзларни айтмаган маъқул.
11.Касални толиқтириб қўймаслик учун унинг олдида узоқ ўтириш, хасталик ҳақида эзмаланиб гапириш, билмаган нарсасини дори сифатида тавсия қилиш ярамайди. Ўзининг розилиги бўлса, бир оз ўтириб, кўнглини кўтарувчи ибратли ҳикоялар сўзлаб турилади. Гапи совуқ, эзма, бефаросат кишиларни беморнинг ёнига йўлатмаган маъқул. Беморнинг ҳузуридан тураётганда, унинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳдан шифо сўралади ҳамда “Худо хоҳласа, тезда тузалиб кетасиз”, “Дард ҳам бир меҳмон, ҳали соғайиб, отдай бўлиб кетасиз” каби сўзлар билан тасалли берилади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.