феврал 19, 2018 16:02 Asia/Tashkent

Форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

 Азиз   мухлислар,сизга  тақдим  этиладиган   дастлабки   қўшиғимиз   эронлик  машҳур  хонанда Рузбеҳи Неъматуллоҳи   ижросида,   "Ошиқам бош  ” чиройли қўшиғидир. Марҳамат тингланг!

Истеъдод Яратган томондан инсонга берилган илоҳий неъмат. Бу кучни тўғри йўлга бошқариш учун ўткир зеҳн ва имкон керак. Мени санъатга етаклаган қудрат ҳам мусиқага бўлган чексиз меҳрим – ўзига тортган, сеҳрлаган ва ҳаётим мазмунига айланган, – дейди бир  суҳбатда эл ардоғидаги санъаткор Озодбек Назарбеков.

   Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Соғинади” номли  чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир  бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.

Соғинади юракгинам

Соғинади дилим

Сиз ўзингиз керакгинам

Ўзингиз севгилим

Кўргим келар висолингиз

Орзуга белар висолингиз

Садоқатли вафоли қиз

 

 Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

  Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Душанбе ва Самарқанд шаҳрларидан Далер, Сомон ва Фаршед   мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда  Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонанда Муродбек Насриддинов   ижросида “Мана чикор карди” номли  қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

 

Ёрлиқ