феврал 22, 2018 12:57 Asia/Tashkent

769-қисм« Сабо " муборак сураси  25-30-ояти карималарининг шарҳи.

 Суҳбатимиз ибтидосида  «Сабо " муборак сураси 25-27-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

قُل لَّا تُسْأَلُونَ عَمَّا أَجْرَمْنَا وَلَا نُسْأَلُ عَمَّا تَعْمَلُونَ ﴿٢٥﴾ قُلْ يَجْمَعُ بَيْنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ يَفْتَحُ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ وَهُوَ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ ﴿٢٦﴾ قُلْ أَرُونِيَ الَّذِينَ أَلْحَقْتُم بِهِ شُرَكَاءَ ۖ كَلَّا ۚ بَلْ هُوَ اللَّـهُ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴿٢٧﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Сизлар биз қилган жиноятдан сўралмассиз, биз эса сиз қилган амалдан сўралмасмиз», деб айт. (25) Сен: «Роббимиз бизларни жамлар, сўнгра ҳақ ила орамизни очиқ қилур. У ўта очгувчи ва ўта билгувчидир», деб айт. (26) Сен: «У зотга шериклар қилиб тиқиштирганларингизни менга кўрсатинг. Йўқ! Фақат азиз ва ҳаким бўлган Аллоҳгина бордир», деб айт. (27)

 Ӯтган суҳбатимизда Аллоҳнинг Расули одамларни Ҳаққа даъват қилган пайти уларни тафаккур юритиб, ҳақ йӯлни танлашга чақиради. Табиийки, киши бир йӯлни ӯз ихтиёри билан танладими, демак ӯша йӯлда қилган барча амаллари учун масъулият ҳиссини сезади. Бу ояти карималарда буюрилади: Қиёмат куни ҳам ҳар бир киши ӯзи танлаган йӯл учун сарҳисоб қилинади. Албатта одамлар ҳақида ҳакамлик қилиш  осмон ва заминнинг яратувчиси бӯлган, барча инсонларнинг ҳолидан хабардор зот  Аллоҳга хосдир. У ҳақ ва ҳақиқат асосида ҳакамлик қилиб, ҳар кимга аъмолига яраша жазо ва мукофотини беради.

Оламдаги барча инсонлар ӯзларининг тафаккур, амал ва тутган йӯлларини тӯғри деб ӯйлашади. Зеро, ҳақни ботилдан ажратиш осон иш эмас. Фақат ягона Аллоҳ ӯз илми асосида ҳақни ботилдан ажрата олади.

Кейинги ояти каримада мушрикларга яна бир маротаба  хитоб қилиниб, буюрилади: Сизлар Аллоҳнинг шериги бор, деб ӯйлайсиз. Бу гумонингиз хатодир. Сиз худо деб билган нарсалар бир ҳовуч тош ва ёғочдан ӯзга нарса эмас. Улар Яратилиш ва оламнинг ишларини тадбир қилишда Аллоҳнинг шериги бӯлиш лаёқатига эга эмаслар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Қиёмат куни амалларнинг ӯлчов меъёри қариндошлик, миллий ва ирқий муносабатлар бӯлмай, балки ҳақ ва ботилдир.
  2. Мухолифлар билан суҳбатлашган чоғи уларни гунаҳкор дея ҳукм чиқармаслик керак.
  3. Аҳли башарнинг хаёлий маъбудларидан ҳеч бири , бутлар ва фаришталар ҳам ӯзларини Аллоҳнинг шериги деб билишмайди. Уларни Аллоҳнинг шериги деб аташ жоҳил инсонларга хосдир.

 

 Энди  «Сабо" муборак сураси 28-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِّلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٢٨﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар. (28)

  Тавҳид ва ширк ҳақидаги баҳсдан сӯнг бу ояти каримада яна бир маротаба Расули акрам (с) рисолатларининг оламшумул ва давомийлиги таъкидланади. Ояти каримада буюрилади: гарчи унинг илк тингловчилари Ҳижоз минтақасидаги араб қавмлари бӯлишсада, гарчи унга нозил этилган китоб араб тилида бӯлсада, аммо ақида ва тафаккури маълум бир халқ ва замонга тааллуқли эмасди. Бу тафаккур қиёмат кунигача бутун инсониятни қамраб олади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Ислом пайғамбарининг рисолати бутун оламга тегишли.
  2. Пайғамбарлар Илоҳий дастурларни халққа етказишга масъул эдилар, халқни ҳақ динни қабул қилиш учун мажбурлашга эмас.

 

Энди  «Сабо" муборак сураси 29-30-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا الْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ﴿٢٩﴾ قُل لَّكُم مِّيعَادُ يَوْمٍ لَّا تَسْتَأْخِرُونَ عَنْهُ سَاعَةً وَلَا تَسْتَقْدِمُونَ ﴿٣٠﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» дерлар. (29) Сен: «Сизга бир куннинг ваъдаси бор. Ундан бир он ортга ҳам қола олмассиз, олдин ҳам кета олмассиз», деб айт. (Сизга ваъда қилинган кун қиёмат кунидир. Унинг ваъдаси бор. У ваъда албатта амалга ошади. Ундан сиз қочиб қутила олмайсиз. Бир онки, уни ортга ҳам, олдга ҳам сура билмайсиз. У айни берилган вақтида бўлади.) (30)

Бу ояти карималарда ӯлимдан кейинги қайта тирилтириш ҳақида сӯз юритилиб, буюрилади: Мункирлар ҳеч қандай далил-исботсиз ӯлимдан кейинги тирилтириш масаласини инкор қилишади.

Қуръони карим бу ояти карималар орқали буюради: Қиёмат албатта амалга ошадиган қатъий воқеъликдир. У Аллоҳ белгилаган вақтдагина руй беради. Сиз қиёмат нишоналарини кӯргач, ундан қочиб қутулолмайсиз. Уни орқага ҳам суролмайсиз. Шундай экан, уни инкор қилиш ӯрнигаӯша куни сарҳисоб беришингиз лозимлиги ҳақидаӯйланг.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиёматнинг руй бериш вақтини фақатгина Аллоҳнинг ӯзи билади. Ҳатто пайғамбарлар ҳам у кундан огоҳ эмаслар.
  2. Қиёмат саҳнига қуруқ қӯл билан кириб бормаслик учун унинг қоим бӯлиш вақти ва ундаги сарҳисобнинг услуби ҳақида бекорчи баҳс-мунозаралар юритиш ӯрнига тафаккур ва амалларимизни ислоҳ қилишнинг пайидан бӯлайлик.