феврал 24, 2018 11:47 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 5-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 24- февраль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд    ойининг 5-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний    ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  24- февраль.

5-исфанд куни Эронда Хожа Насириддин Тусийнинг эъзозлаш  куни ҳисобланади.

У ҳижрий-қамарий 597 йил жамодиул-аввал ойининг 15 кунида таваллуд топган. Исми Муҳаммад, Шайх Важиҳиддин Муҳаммад Бин Ҳасаннинг фарзанди  эди. Отаси исломий илмларда ўз замонининг пешволаридан  ва Қум шаҳрининг донишмандларидан эди. Сўнгра  Муҳаммаднинг тахаллуси “Абу Жаъфар” бўлди ва “Устодул-Башар” ҳамда “Хожа”, “Муҳаққиқ Тусий” ва “Насириддин” каби лақаблар билан машҳур бўлди.

Хожа Насириддин Тусий риёзиёт, тиббиёт, ҳандаса, астрономия, фалсафа, фиқҳ, ҳадис ва калом илмларида катта маҳоратга эга эди. Мўғулларнинг Эронга қарши ҳужумлари ва Хожа Насириддин Тусийнинг Ҳалокухон ҳукумати идораларига ишга киришидан кейин нафақат унинг илмий мавқеи кам бўлмади, балки янада кўпроқ илмий асарларни таълиф этишга эришди. Шунингдек, у сиёсий нуфузга эга бўлиши туфайли янада  шуҳрат топди ва диққат-эътиборга эга бўлди.

 Хожа Насириддин Тусий амалга оширган муҳим саъй-ҳаракатларидан бири бу ҳижрий-қамарий 657 йилда расадхона  қуриши эди.

Нобель мукофотини олишга сазовор бўлган покистонлик физик марҳум  Абдуссалом шундай деген эди: “Буюк донишманд Хожа Насириддин Тусий бошчилигида қурилган Мароға  расадхонаси ислом дунёси бўйлаб 20 нафар ўзининг мунажжими билан сўзнинг ҳақиқий маъносида ,эҳтимол, илк расадхона ҳисобланади.Истанбул, Хитой расадхонаси ва ҳатто 12 асрдаги Ҳиндистон расадхоналарининг барчаси Мароға расадхонасининг жилваларидан саналади.”

Бундан 493 йил аввал, яъни милодий 1525 йилнинг 24-февралида Португалиянинг етук шоири ва Европада танилган адиб Луис Ваз де Камоэнс Лиссабон шаҳрида таваллуд топган.  У нафақат шоир, балки ботир  жангчи ҳам эди.  Камоэнснинг машҳур эпик  асари “Лузиадас” номланади. Айрим адабиётшунослар ушбу асарни  Фирдавсийнинг буюк “Шоҳнома”си ва Ҳомернинг “Илиада” си билан бир қаторда қўйишади. Португалиялик ушбу машҳур шоир 1580 йилда вафот этган.

Бугунги кундан 79 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1360 йилнинг 7-жамодиус соний ойида эронлик етук  қуръоншунос ва ёзувчи Абу Абдуллоҳ Занжоний оламдан ўтган. У ҳижрий-қамарий 1309 йилда Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Занжон шаҳрида илм аҳли ва тақводор бир оилада таваллуд топган. Занжоний  таҳсил олишни  ўзининг шаҳрида бошлаб,  фалсафа, калом ва нужум фанларини ўзлаштиради. Сўнгра Нажафга боради ва олимпарвар бўлган ушбу шаҳарнинг етук устозларидан таҳсил олади.

Оятуллоҳ Занжоний қамарий 1338 йилда ижтиҳод даражасига эришганидан кейин Ҳаж зиёратига боради. Кейинчалик  Сурия, Фаластин ва Миср мамлакатларига сафар қилиб, у ердаги уламолар билан фикр алмашади. У қамарий 1447 йилда биринчи эронлик сифатида Дамашқда жойлашган Араб илмий бирлашмасига  аъзо этилади.

Бир неча йилдан кейин Занжоний яна Мисрга сафар қилади ва Ал-Азҳар университетида сўзлаган нутқида мусулмонларни ваҳдатга  чақиради. Оятуллоҳ Занжоний Мисрдан Эронга қайтгач, Теҳрон илоҳиёт университетида Қуръон тафсири ва фалсафадан  тўрт йил давомида  таълим берганидан сўнг Занжонга қайтади. Бу фозил мутафаккирдан кўплаб асарлар мерос қолган. “Қуръон тарихи”, “Ал-афкор” . “Ислом ёйилишининг сири” шулар жумласидандир.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.