Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 6-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 25-чи кунидир.
Ҳижрий-қамарий 1328 йил жумодиус-соний ойининг 8-куни, яъни бундан 111 йил бурун Хуросон аҳлининг машҳур олим ва воизи Шайх Муҳаммадтақи Баҳлул Гунобод минтақасида дунёга келди. У отасидан бошланғич диний таълимни олгач, ӯқишни давом эттириш учун Сабзаворга борди. Ризохон томонидан ҳижобга қарши кураши бошлангач, Баҳлул Гавҳаршод масжидида Машҳад шаҳрининг минг сонлик аҳолиси наздида Паҳлавий режимига қарши танқидий жиддий нутқ сӯзлади. Унинг бу гапларига шоҳ режимининг масъуллари аксиламал кӯрсатишди. Натижада Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамининг зиёратчиларидан бир неча нафари ӯлдирилди.
Бу воқеадан сӯнг Шайх Баҳлул Машҳаддан Афғонистонга борди. Аммо Афғонистон ҳукумати Эрон билан ўз муносабатларини бузмаслик учун Шайх Баҳлулни зиндонга ташлайди. Олим 30 йил давомида зиндонда қолди. Баҳлул зиндондан чиқиб Миср, Ироқ каби араб давлатларда яшади. Исломий инқилоб ғалабасидан сӯнг у Эронга қайтиб келди.
Бундан 64 йил олдин милодий 1954 йил феврал ойининг 25-чисида:
Сурия ўлкасининг уша вақтаги ҳарбий президенти Адиб Шишаклининг ёвуз ҳукуматига қарши ушбу мамлакатнинг эрксевар қуролланган уруши Суриянинг тоғларида бошланди. Бу уруш Сурия халқининг бундан олдинги қиёмларидан катта фарқ қиларди. Чунки бу тўқнашувда ишчилар, деҳқонлар, талабалар ҳатто ўқувчилардан бошлаб эрксевар гуруҳлар ҳам кенг ҳузур топишди. Сурия халқининг 1954 йилги қиёми охири халқ ва армиянинг ваҳдати билан ғалабага эришди ва натижада Суриянинг халқ партиясининг раҳбари Ҳошим Атоссий ушбу мамлакатнинг президенти унвонида сайланди ва Шишаклининг ҳукумати инқирозга учради.
Бундан 34 йил илгари ҳижрий-шамсий 1362 йил исфанд ойининг 6-чисида:
Кўҳдашт, Саққиз, Пулдухтар ва Маҳобод шаҳарлари Ироқнинг самолётлари билан бомбардимон қилинди. Хайбар амалиётида ислом жангчиларининг ғалаба қозонишлари ва Мажнун ороли минтақасида Ироқ армиясининг мағлуб бўлиши билан ҳамзамон Ироқ баъс режими Эрон шаҳарларининг аҳоли яшовчи минтақаларини бомбардимон қилиш ва ракеталар билан нишонга олишни бошлади. Бу ҳужумда улар Хуррамобод ва Буружердни тўртта ракета билан нишонга олишди ва Кўҳдашт, Саққиз, Пулдухтар ва Маҳобод шаҳарлар ҳам ироқлик самолётлар томонидан бомбардимон қилинди. Бу бомбардимонлар натижасида ноҳарбий аҳоли ўртасидан 50 нафарга яқин одамлар шаҳид бўлишди ва 400 нафар эса ярадор бўлишди.
Бундан 27 йил муқаддам милодий 1991 йили феврал ойининг 25-чисида:
Варшава шартномасига аъзо мамлакатларнинг намояндалари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида йиғилиш ўтказиб бу шартномани бекор қилишди. Бу шартнома милодий 1955 йил май ойининг 14-чисида Нато ҳарбий блоки билан қарши кўрашиш учун шарқ блоки мамлакатлари томонидан таъсис этилган эди. Варшава шартномаси Москвадан раҳбарлик қилинарди ва ушбу шартномага аъзо мамлакатлар Европада Варшава шартномасига аъзо мамлакатлардан бирига қарши тажовуз ёки ҳарбий ҳужум қилинса ушбу мамлакатни муҳофазат қилишни ўз зиммаларига олишган эди. Милодий 1991 йилда Совет Иттифоқининг парчаланиши арафасида Польша, Венгрия, Болгария, Чехославакия ва Совет Иттифоқининг ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Варшава шартномасида мазкур мамлакатларнинг ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бекор қиладиган шартномани имзолашди. Шунингдек Варшава шартномасига тегишли бўлган бирлашган олий қомондонлик, муштарак штаб ва бошқа ташкилотлар ҳам бекор қилинди.