феврал 25, 2018 13:41 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланади
  2. Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи университети филиали очилади
  3. Лавров Ӯзбекистон Россияни халқаро майдонда қӯллаб келаётганини эътироф этди
  4. Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон Президентининг Пешку Баёнотига муносабат билдирди
  5. Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги девор бузиб ташланди
  6. Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой янги транспорт йўли фойдаланишга шай
  7. Аҳмадбой 13 йилга қамалди
  8. Ӯзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров хорижга учишга шайланганида Тошкент аэропортида ушланди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз

Яқин келажакда Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи университети филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, қуйидаги университетлар филиаллари очилади:

- «Москва пўлат ва қотишмалар институти» миллий тадқиқот технологик университети;- Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университети;- И.Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университети;- Москва архитектура университети;- Россия технологик университети.

Шунингдек Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, 2018 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалини кенгайтириш режалаштирилган. Бунда магистратуранинг амалий математика ва информатика, психология мутахассисликлари бўйича фаолияти  кенгаяди.

Хххххххххххххххххх

Лавров Ӯзбекистон Россияни халқаро майдонда қӯллаб келаётганини эътироф этди

Бу ҳақда Тошкентдаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

Хххххххххххххххх

  Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи “Саразм-Жартепа” назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди, деб ёзмоқда“Халқ сўзи”.

Маҳаллий аҳоли ӯртасида “Каримовнинг девори” номи билан машҳур бӯлган бу деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этди. Икки давлат сарҳадидаги мазкур тўсиқ 2010 йилда қурилган бўлиб, унинг баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрга тенг эди.

Тожикистон давлат ҳокимияти вакилларининг қайд этишича, мазкур пунктда терминал, меҳмонхона ва автотураргоҳ барпо қилинади.

Панжикент тумани Саразм қишлоғида яшовчи Осим Жамоловнинг айтишича, маҳаллий аҳоли чегарадаги ўзгаришларни бир-бирига қўшни икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада яхшиланиб бораётганининг яна бир тасдиғи деб билади.

Тожикистонлик журналист Шоҳин Равшан эса айни пайтда Панжикентда Наврўз байрамига қизғин тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлар экан, байрам тадбирларида Ўзбекистондан делегация ташриф буюриши ҳам кутилаётганини эътироф этди.

хххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) вакиллари «Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар» янги транспорт коридори бўйлаб экспорт юкининг биринчи колоннасини юборишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган маълумотга таянган ҳолда Kun.uz мухбири хабар беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар экспортчиларининг маҳсулотлари юкни қабул қилувчиларгача «Silk Road International» МЧЖ автотранспорт воситалари ёрдамида етказилади. Охирги манзил, Қашғар шаҳрига етиб келгандан сўнг, колонна орқага импорт маҳсулотларини юклаган ҳолда йўлга чиқади. Расмий хабарга кўра, мазкур коридордан фойдаланиш имконияти 25 февралдан бошлаб пайдо бўлади.

 ххххххххххххххххххх

Президент матбуот хизмати Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида фильм олди

Ҳаётлиги вақтида марказий телеканаллардан четлаштирилган ва ҳатто вафоти эълон қилинмаган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Фильмнинг ғоявий муаллифи сифатида Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов кўрсатилган.

15 дақиқалик фильм 18 феврал куни O'zbekiston24 телеканалида кўрсатилган. Президент матбуот хизмати уни Facebook даги саҳифаси орқали жонли узатиб турди.

Ҳужжатли фильм азон чақириқлари билан бошланади, бошловчи Афзал Рафиқов, "эшитяпсизми, ўлкамиз узра азон садолари янграмоқда" дейди ва шу билан Ўзбекистонда Каримов бошчилиги даврида азонларга қўйилган тақиқларга ишора бергандек бўлади.

Унда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг таржимаи ҳоли берилган.

Шайхнинг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий этиб сайланган даврлари ҳақида гапирилади. Шундан сўнг диний уламонинг Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганлиги ҳақида айтилади.

Ҳужжатли фильмда шайхни Ўзбекистонни тарк этишга мажбур қилганлар " бир тўда фитначи" ва "иғвогар" деб аталади.

"Бир тўда фитначию, иғвога учган ғофиллар Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига асоссисиз туҳматлар ёғдириб, турли фитналар уюштирдилар. Буюк бир олимни миллатнинг асл жонкуярини маълум муддат оиласи, ота-она меҳри фарзандлари дийдоридан айро яшашга мажбур қилди. Ватандан маҳрум этди", дейди кадр ортидан бошловчи Афзал Рафиқов.

 Ҳужжатли фильм азон садолари билан тугатилган.

"Эшитяпсизми, ўлкамиз узра азон садолари янграмоқда", дейди бошловчи.