Илмий янгиликлар сари
Ӯтган ҳафта илмий кашфиётларидан бири, бу Эрон Теҳрон Университети муҳаққиқлари Малайзия Технология Университети ҳамкорлиги ёрдамида нанокомпозит ихтиро этишга ноил бӯлишди. Бу нанокомпозит орқали озиқ-овқат маҳсулотларидаги саратон келтириб чиқарадиган моддаларни ташхис этиш имкони ҳосил бӯлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Ӯтган ҳафта илмий кашфиётларидан бири, бу Эрон Теҳрон Университети муҳаққиқлари Малайзия Технология Университети ҳамкорлиги ёрдамида нанокомпозит ихтиро этишга ноил бӯлишди. Бу нанокомпозит орқали озиқ-овқат маҳсулотларидаги саратон келтириб чиқарадиган моддаларни ташхис этиш имкони ҳосил бӯлади.
Олимлар фикрига кӯра саратон келтириб чиқадиган маҳсулотлар махсусан картошка, нон ва лавлагида кӯпроқ учрайди ва бу маҳсулотларни қиздирган ҳолда вужудга келади.
Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Нанотехнология ютуқлари электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Улар цемент, кошин, металл қотишмалари, лок-бўёқ ва бошқа кўплаб материаллар ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилинган. Бироқ бундай кўрсаткичларга эришилаётганига қарамасдан, ғоят катта имкониятларга эга нанодунё ҳалигача тўла ўрганилгани йўқ.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди.
Эрон халқ хужалигининг турли соҳаларида эришилган асрларга татигувли ютуқларга бир назар солсак, Эрон Ислом Жумҳуриятини минтақа ва дунё саҳнасида ўзига ишонган ривожланган мамлакат сифатида мавқеъ топганини гувоҳи бўламиз.
Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Айни замонда, Эроннинг нефтохимия, тиббиёт ва саноатнинг бошқа бир қатор соҳаларида ҳам асримизнинг илмий мўъжиси бўлган нанотехнологиядан кенг фойдаланилмоқда.Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда.
Нанотехнология тушунчаси учун тугал ва аниқ ифода йўқ, аммо мавжуд микротехнология асосида бу ўлчамларни нанометрдаги технология деб юритиш мумкин. Шунинг учун микродан нанога ўтиш бу моддани бошқаришдан атомни бошқаришга ўтиш демакдир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар. Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда.
Олим-нанотехнологлар нанометрларда ўлчанадиган ўта кичик жисмлар устида иш олиб боряпти.Грек тилидан таржима қилганда «нано» — митти деган маънони билдиради. Бир нанометр (нм.) метрнинг миллиарддан бир қисмига тенг. Оддийроқ айтганда, бу тахминан стол тенниси коптокчаси билан бутун ер шари нисбатига тўғри келади. Кенгроқ тасаввурга эга бўлишингиз учун битта соч толасининг қалинлиги 80000 нм.га тенглигини эслатиб ўтамиз. Жаҳон миқёсида олиб қаралганда, бугун нанотехнологияларни ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, энергетика, машинасозлик, самолётсозлик ва космонавтика, табиий бойликларни излаб топиш ҳамда қазиб олиш каби устувор соҳаларда кўпроқ қўллашга бўлган интилишлар юқори. Бу тармоқларнинг ривожланиши электроника ва микроэлектроника соҳаларида қўлланиладиган янги наноматериаллар (кўп қатламли тизимлар, нанонайчалар) олиш билан белгиланади. Чиндан ҳам, мазкур юз йилликда ақлий салоҳиятни ҳар қачонгидан кўра фаолроқ намоён этишга тўғри келади. Нанотехнологияларга оид ишланмаларни янада такомиллаштириш, уларни амалиётда кенгроқ қўллашга бўлган саъй-ҳаракатларнинг ортиб бораётгани замирида ана шу эзгу мақсад мужассамдир
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.