феврал 26, 2018 15:00 Asia/Tashkent

Форс  ўзбек,   ва тожик халқларининг  ёқимли   куй-қўшиқлар

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.  

 Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз !  

Мусиқанинг инсонга таъсири ва унинг тарбиявий аҳамияти ҳақида   грек файласуфи Платон шундай деган эди: «Энг катта тарбиявий омил мусиқий санъатдир. Зероки, агар тарбия тўғри йўлга қўйилган бўлса, ритм ва гармония қалбга ҳаммадан чуқур йўл топади ва салобат бахш этади, уни кўркам қилади, акс ҳолда, унинг тескариси бўлиб чиқади». Унинг шогирди Аристотел /Арасту/ бу фикрни қувватлаб: «Мусиқа киши руҳининг ахлоқий томонига маълум даражада таъсир этади, бас шундай экан, у ёшларни тарбиялайдиган предметлардан бири бўлиб хизмат қилмоғи лозим » дейди.

 Бас шундай экан келинг биргаликда   эронлик  машҳур  хонанда Али Ризо Ифтихорий ижросида,   "Рўзҳои беҳтарин” чиройли қўшиғини тинглайлик.  

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу доткомУшбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Қўшиқчилик санъатнинг хазинаси жуда бой. Кўп асрлик мусиқий мероснинг йўқолиб кетмаслиги учун мумтоз оҳанглар уйғунлигида бастакору хонандалар янги-янги қўшиқлар яратиб келмоқда. Яхши қўшиққа эса ҳамиша эҳтиёж катта. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков  ўзига хос хониш билан мумтоз шеъриятимизнинг дурдоналаридан бўлмиш Бобур Мирзо ғазаллари асосида айтган ашулалари элга манзур бўлди.

 Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида хоразмча  чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир  бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.  

   Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Самарқанд  шаҳридан  Дилшода ва Манзура  мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлган            ижросида "Кошки”   қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

Ёрлиқ