феврал 27, 2018 11:31 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 8-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 10-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 27-чи кунидир.

Бундан 812 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 627 йил жумодиус соний ойининг 10-чисида:

Эронлик улуғ адиб, мутафаккир ва ориф Фаридуддин Аттор Нишопурий оламдан ӯтди. Тасаввуф тариқатининг йирик вакили, шоир ва ориф Шайх Фариддаддин Муҳаммад бин Иброҳим Аттор Нишопурий ҳижрий-қамарий 513 йилда Нишопур шаҳрида дунёга келди. У дастлаб мол-дунёга эга бӯлган таниқли аттор эди. Кейинчалик бир воқеа сабаб мол-дунёдан воз кечиб, Илоҳий ишқ саҳросида сайр ва сулук ишини пеша айлади.  Аттор каломи содда, самимий ва жонларга ӯт солғувчи шавқу шурга йӯғрилган буюк шоир эди. Унинг куюк бағридан кӯтарилган ҳалим ва дилкаш сӯзлари ирфоний ҳақиқатлар уруғини  ӯзига хос бир алфозда одамлар қалби экинзорларига қадарди.  У хонақоҳлар кунжида эътикоф ӯтирадиган орифларнинг мақсади ва ирфоний тушунчаларни оддий одамлар зеҳнига етказиш учун асарларида жозибали ҳикоят, ривоят, ӯхшатиш ва тамсиллардан моҳирлик билан фойдаланарди. Шайх Аттор тасаввуф жараёни шоирлари орасида сермаҳсуллиги билан ҳам машҳурдир. Унинг назмий ва насрий асарларида тавҳид ва иллоҳий маърифат ҳақида жозибали нукталар мавжуд. Унинг асарларини 114-та ва бир минг байт шеър деб зикр этишади. "Ихвонус сафо", "Асрорнома", "Илоҳийнома", "Булбулнома", "Панднома", "Шеърлар девони", "Мантиқут-Тайр", "Тазкиратул-Авлиё", "Жавоҳирнома" каби ноёб асарлар унинг қаламига мансуб. Шайх Аттор 114 ёшида ҳижрий 627-628 йилда муғул лашкари Нишопурга ҳужум қилган чоғи ва уларнинг фитна-найранглари билан вафот этди. Айрим ривоятларга кӯра, шоирни муғуллар қатл этишган. Аттор Нишопурийнинг оромгоҳи Хуросон вилоятининг Нишопур шаҳрида бӯлиб, маърифат аҳлининг зиёратгоҳидир.

Бундан 42 йил олдин ҳижрий-шамсий 1976 йил феврал ойининг 27-чисида:

Сахара Араб республикаси ўз истиқлолига эришди. Сахара Араб республикаси  Африка қитъасининг шимол-ғарбида  ва Атлантика океани қирғоқларида жойлашган. Бу республика 284 квадрат километр масоҳат ва 300 мингга яқин жамиятга эгадир. Сахара халқи турли миллатлар, жумладан араб, барбар,ҳисоний ва таворуқ миллатларидан ташкил топган. Бу минтақа узоқ вақт Испаниянинг мустамлакаси эди.  Аммо халқнинг кўп кўраш олиб бориши ва милодий 1975 йилда мамлакатлар мустамликачиликлари ўз охирига етганидан кейин Испания уни икки мамлакат, яъни Мағриб ва Мавритания мамлакатларига берди. Испаниянинг чиқишидан кейин Пулисария фронти Араб демократик республикасини ташкил этиш билан ўз истиқлолини эълон қилди ва Мавритания ва Мағриб ҳокимиятини қабул қилди. Милодий 1979 йилда Мавритания ҳам Сахарага нисбатан эга бўлган ўз иддаосидан қайтди. Аммо Мағриб мамлакати ҳалигача мамлакатнинг яклихтлиги ва ушбу минтақага ҳукмронлик қилиш учун иддао қилмоқда. Сахара халқининг расмий тили араб ва ҳисоний тили ҳисобланади. Бу рспублика халқнинг 99 фоизини мусулмонлар ташкил этишади.     

Бундан 32 йил олдин ҳижрий- шамсий 1364 чи йил исфанд ойининг 8-чисида:

Эроннинг машҳур ва қудратли устодларидан бири устод Ғулом Ҳусейн Банон узоқ муддат давом этган касалликдан кейин вафот этди. Устод Банон ҳижрий-шамсий 1290 йил урдубиҳишт ойида таваллуд топди. Унинг мусиқада бўлган истеъдоди уша болалик чоғиданоқ маълум бўлди ва у ўз отасининг тарбияси остида таълим олди. Устод Банон  ҳижрий-шамсий 1321 йилда Эрон радиосида хонандаликни бошлади ва ҳижрий-шамсий 1323 йилда миллий мусиқа анжумани ташкил этилишидан сўнг, ҳунар билан қизиқадиган ёшларни ушбу анжуманда таълим ва ўқитиш билан шуғулланди. Банон нафақат Эроннинг классик, анъанавий хонандалик ва мусиқада устод эди, балки Эроннинг замонавий мусиқаси ва янги нағмаларида ҳам катта маҳоратга эга бўлган эди. Марҳум устод Баноннинг Эрон радиоси билан қилган ҳамкорликларининг маҳсули 450-та таронага яқиндир. Шунингдек ушбу устоддан Эрон мусиқа арсасида кўпгина қийматли асарлар боқий қолган.