Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Ҳозирги кунларда ҳам Ғарб мамлакатлари ҳимоятидан фойдаланиб ИШИД террористик гурўҳ Сурия ва Ироқда болалар ва аёлларни асоратга олиб уларни тижорат ва контрабандаси билан шуғулланишмоқда. Инсон савдоси ушбу террористик гурўҳнинг муҳим даромадига айланган. Бунга қўшимча уғирилган аёллар жинсий тажовуз, мажбурий уйланиш ва ўзларини мажбуран сотишга тан беришлари учун назарга олинган мамлакатдарга жўнатилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Милодий 2006 йилнинг октябр ойида Ал-Қоида террористик гуруҳининг бўлинмаларига таалуқли бўлган "Исломий давлат" гуруҳи вужудга келган. "Исломий давлат" гуруҳи билан Сурияда "Жабҳатун-Нусра" номи билан танилган қуролланган экстремистик гуруҳ бир бирлари билан қўшилиб ДОИШ террористик гуруҳи ташкил этилади. Бу икки гуруҳнинг бирлашганини "Ироқ исломий давлати" етакчиларидан бири Абу Бакр Бағдодий эълон қилган эди. Абу бакр Бағдодий ушбу жараённи давом эттириб ДОИШ гуруҳини яъни Ироқ ва Шом исломий давлатини ташкил этди.
Бу гуруҳ ташкил этилгандан сўнг, Сурия ва Ироқ мамлакатларида террористик амалиётларни амалга оширишни, қон тўкиш, қотилликлар, аҳоли яшайдиган уй-жойларни вайроналарга ва харобаларга айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олди.
ДОИШ номи "Ироқ ва Шом исломий давлати"нинг қисқартирилган шаклидир. Аммо Сурияда ДОИШнинг назорати остида бўлган минтақаларда ДОИШ сўзини ишлатишни ўрнига "Давлат" номидан фойдаланишарди.
ДОИШ қуролланган террористик гуруҳ бўлиб, бу гуруҳ салафийлик жиҳоди яъни экстремистик ғоялар ва қарашлар билан йўрғилгандир. ДОИШ гуруҳи асосчиларининг мақсадлари "Исломий халифалик ва шариат ижроси" номини қайтадан тиклашдир. Ушбу мақсадларига етишлари учун ўзларига Ироқ ва Сурия юртларини танлаб олиб, ушбу мамлакатни террористик амалиёт ўтказадиган майдонга айлантиришди.
Ҳозирги кунларда ҳам Ғарб мамлакатлари ҳимоятидан фойдаланиб ИШИД террористик гурўҳ Сурия ва Ироқда болалар ва аёлларни асоратга олиб уларни тижорат ва контрабандаси билан шуғулланишмоқда. Инсон савдоси ушбу террористик гурўҳнинг муҳим даромадига айланган. Бунга қўшимча уғирилган аёллар жинсий тажовуз, мажбурий уйланиш ва ўзларини мажбуран сотишга тан беришлари учун назарга олинган мамлакатдарга жўнатилади.
Баъзилари эса, иш топиш ниқоби остида уй ва қишлоқ хўжалиги хизматчилари ва ресторанларда официантлик қилиш унвонида ўз мамлакатларидан муҳожират этишадики баъзи ҳолатларда молиявий мушкилотлар, кантрабандистларнинг ваъдаларидан алданиб, охири мафия бандалари турига илиниб қолишади ва жинсий истисмор этиш маҳалларида қарор олишади.
Германиялик 16 яшар Сара О 2013 йил октябр ойида ота онасига ва яқин дўстларига айтмасдан Истанбулга боради. У ердан эса Сурияга жўнаб кетади. Саранинг синфдошлари ва ўқитувчиларининг сўзларига кўра Сара аълочи, ёқимли ва ўз нафсини тийган қиз бўлган.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/
Саранинг ДОИШ террористик гуруҳига қўшилишидан олдинги 2009 йилда тушган сурати. Сара Германиядан қочиб ДОИШ террористик гуруҳига қўшилгандан сўнг дўстлари билан мулоқот қилмоқчи бўлса фақат интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали алоқа қилар эди. У ўзининг ҳаёт тарзини қуйидагича гапириб берарди. Бизнинг ишимиз фақат ухлаш, емоқ-ичмоқ, ўлдириш ҳамда ўрганиш ва лекцияларга қулоқ солишдан иборатдир.
29 ёшли Ақсо Маҳмуд "Никоҳ жиҳодчиси" номи билан танилган эди. У Лондонда ДОИШ гуруҳининг аёллари томонидан интернет Твиттерларининг эконтлари томонидан ташвиқ қилинар эди. У вақт ўтиши билан бора-бора экстремистик салафийликка юзланади. Ниҳоят Ақсо 2013 йилда Сурияга боради. ИШИД ёлловчилари ёшларни жалб этиш учун айнан нимага босим ўтказиши ҳақида гапиришади.
Руҳий қониқмаслик, мослашиш муаммоси, моддий қийинчиликлар, тушунмовчиликлар, катта ёшдагилар билан зиддиятлар — буларнинг барчаси ёлловчилар энг биринчи эътибор қиладиган жиҳатлардир. Қолаверса, улар ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини, ундаги фотосуратларни, ёшлар ўз статусларида нималар ҳақида ёзишини диққат билан ўрганадилар. Нишонга олиш шу тариқа кечади. Жангарилар инсон ресурсига ҳамиша муҳтож. Маълум мутахассислар, ёш олимлар, кимёгарлар, нефт соҳасидаги профессионаллар ва спорт ўқув даргоҳлари вакиллари уларга сув ва ҳаводек зарур. Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.