феврал 28, 2018 14:17 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 1041 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 398 йил жамодиюс- соний ойининг ўн биринчисида Эроннинг адиб, ёзувчи ва шоири Бадиуз-Замон Ҳамадоний оламдан ўтди. У Эрон ғарбида жойлашган Ҳамадон шаҳрида таваллуд топди ва Фозил Ҳамадоний номи билан машҳур бўлди. Бадиуз-Замон араб насри ва шеърида ўзига хос истеъдодга эга эди. Эронлик бу шоир ва ёзувчидан  "Расоилу Бадиуз-Замон" асари ва шеърий девон мерос қолган.

Бундан 785 йил олдин ҳижрий-қамарий 654 йил жумодиюс-сони ойининг 11-чисида:

Араб тарихчиси ва ёзувчиси Ибн Шиор вафот этди. У Ироқнинг шимолий шаҳарларидан бири Мосел шаҳрида таваллуд топди. У ўз таҳсилотларини охирга етказганидан девонхона ходими мақомига эришди. Бу машҳур ёзувчи ўз замонидаги шоирлар ва ёзувчиларнинг таржимаи ҳолларини тўплаш учун ўз умрининг 50 йилини сарфлади. Бу сайъ-ҳаракатларнинг самараси “Уқудул-Жумон” асари бўлди.   

Бундан 335 йил илгари милодий 1683 йил феврал ойининг 28-чисида:

Франциялик энтомолог ва донишманд Рене Антон Де Реамур таваллуд топди. У ўз таълимотини мувафаққият билан тўгатди ва 25 ёшида Франция фанлар академиясининг аъзоси бўлди. Реамур турли масалалар ҳақида тадқиқот олиб борди ва овқатни ҳазм этиш жараёни химиявий жараён эканлигини англаб етди. У шунингдек спирт ва сувнинг эритмасидан фойдаланиб термометрни ишлаб чиқарди. Аммо франциялик ушбу донишманд шўҳрат топишининг сабаби бу олти жилдда тўплаган ҳашаротлар ҳақидаги кенг тадқиқоти эди. Реамур милодий 1757 йилда вафот этди.

Бундан 102 йил муқаддам милодий 1916 йил феврал ойининг 28-чисида:

Америкалик ёзувчи Генри Жеймс вафот этди. У милодий 1843 йилда Нью-Йоркда маданий ва ёзувчи оиласида таваллуд топди. Аммо унинг аждоди ирландиялик бой бадавлат муҳожирларидан эканлиги сабабли ўзини Европага тааллуқли деб биларди. Шунинг учун у милодий 1876 йилда Англияга борди ва уша ерда истиқомат қилди. Жеймс турли хил ва қийматли романларни ёздиким, улардан “Буржи Ож”, “Суфаро”, “Жоми Заррин” ва “Қарни номатбуъ” асарларига ишора этиш мумкин.     

 

Ёрлиқ