март 01, 2018 13:44 Asia/Tashkent

роннинг қадимий сарзамини тарих бошланишидан бўён ҳозирги кунгача илмлар, жумладан инсоний илмларнинг бошланиши ва давом этишида катта ва кўзга ташланадиган рол уйнаб келган.

Эрон илми денгиздек катта ва шак-шубҳасиз Эрон исломий фалсафа, ҳикмат ҳам тарих фалсафасида катта ва буюк мавқега эга бўлиб келган. Бу ўртада Эроннинг буюк файласуфлари андеша ва ҳикмат осмонида ёрқин юлдуз бўлиб порлашган. Шарқнинг буюк файласуфи, орифи ва ҳакими Ҳож Мулло Сабзаворий ҳам юксак ҳикмат ва исломий фалсафани қайта тиклаш йўлида йиллар давомида сайъ-ҳаракат олиб борди ва муҳим фалсафий масалаларни тартибга келтириш ва асарлар ёзиши билан дунё ва Эрон олий ўқув юртлари ва илмий ҳавзалар йўлини ёруғлантирадиган чироғга айланди. Шиа мусулмонларининг буюк файласуфи ва ҳакими “Ҳаким Сабзаворий” номи билан танилган Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий ҳижрий-қамарий 1212 йилда Сабзавор шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси Ҳож Мирзо Маҳдий Сабзаворнинг мўмин ва машҳур инсонларидан эди. Ҳаким Сабзаворий саккиз ёшга кирганида бошланғич маълумотини олди ва ўспиринлик даври бошланишида эса араб адабиётини ўрганишни бошлади. Кўп вақт ўтмасдан юқори ва кенгроқ дарсларга қатнашди ва ўз таҳсилотини давом эттириш учун Машҳад илмия ҳавзасига йўл олиб, у ерда 10 йил истиқомат қилди. Ҳож Мулло Ҳодий Исфаҳон илмия ҳавзасида ҳам ҳузур топди. Мулло Ҳодийнинг Исфаҳонга келгани саккиз йил давом этди. Бу муддат давомида у ўзини билим ва маърифат билан зийнат берди. Ва ҳикмат илми бузургворларининг баракати билан ҳикмат илмида у учун янги уфуқлар очилди. Бундан кейин Мулло Ҳодий Сабзаворий ҳижрий-қамарий 1242 йилда яна Машҳадга қайтиб келди ва таълим-тарбия бериш билан шуғулланди.

Франциялик файласуф Жозеф Артур Де Гобино ҳаким Сабзаворий ҳақида шундай фикр билдиради: “Унинг шўҳрати шу даражада оламга таралган эдиким, Ҳиндустон, Туркия ва Арабистон мамлакатларидан кўп талабалар унинг билимидан баҳра олиш учун Сабзаворга келишарди ва унинг мадрасасида таълим олиш билан шуғулланишарди.”   

Мулло Ҳодий Сабзаворий фалсафа илмида зоҳиран мустақил мактабга эга эмасди ва Мулло Садро ва Мулло Абдурраззоқнинг фалсафий назарияларини шарҳ-изоҳ бериш ва баён этиш билан шуғулланди. Аммо унинг муҳим асарлари ҳисобланмиш манзумалари ҳикмат ва мантиқ илмларининг комил даврасини ўзига қамраб олган қомусий китоб ҳисобланади. Ҳаким Сабзаворий номини “Ғарарул-Фароид” деб қуйган ҳикмат қисмида ўзининг равон табиати билан ҳикмат ҳақида мингдан ортиқ шеър байтини ижод этган ва унда фалсафий муҳим масалаларни таҳлил этади. Бу китобнинг бошқа бир қисми мантиқ ҳақидаги баҳс-мунозараларни ўзига қамраб олади. Бу қисмнинг номи “Ал-Лаоли Ал-Мунтазамати” деб номланади. У бу қисмда 300 дан ортиқ байт шеър ижод этиши билан мантиқнинг энг аниқ баҳс-мунозараларини назмга киритиб фасоҳатли араб тилида ушбу илмнинг муаммоларини баён этади. Ҳикмат ва мантиқ илмининг мураккаб бўлиши сабабли унинг ўзи шеъридаги байтларни шарҳ-изоҳ беради. Мулло Ҳодий Сабзаворийнинг шарҳ-изоҳлари эндиликда “Шарҳул-Лаоли Ал-Мунтазамати” номи остида нашр этилган.         

 Профессор Тошиҳико Изутсу ислом оламининг буюк донишманди, шоири, орифи ва ҳакими ҳақида шундай деб ёзади: “Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий  машҳур “Манзума ва унинг шарҳи” номли асарни ёзган мутафаккир ҳисобланади. У барчаларнинг фикрига кўра, Эроннинг 19 асрдаги энг буюк файласуфларидан бири эди. Айни ҳолда у уша асрнинг буюк орифлари ва устодлари орасида олий мартаба ва мавқега эга эди. ”  Устод Муттаҳарий ҳам бу ориф ҳақида шундай деб ёзади: “Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий Мулло Садродан кейин охирги уч-тўрт асрнинг энг машҳур иллоҳий ҳакимларидан эди. Унинг шўҳрати Эрон ва Эрондан ташқарида ҳам тарқалган эди. Ҳикмат илмининг талабалари ҳар томондан унинг илмидан баҳраманд бўлиш учун келишарди. Сабзавор шаҳри олий мақомли ушбу ҳакимнинг бор вужуди билан иллоҳий ҳикмат изловчиларининг қибласи ва илмий ҳавзанинг бир марказига айланди. Ҳаким Сабзаворий фавқулодда ёқимли ва хушсалиқали шахс эди. Катта шавқ ва завқ билан таълим берарди. У ўзининг катта маърифат ва илмий мақомга эга бўлишига қўшимча, тўла ирфоний завқдан ҳам баҳраманд бўлган эди. Буларнинг ҳаммаси шогирдларининг унга нисбатан катта меҳр-муҳаббат зоҳир этишлари сабабига айланган эди. Устод ва шогирдлик нуқтаи назаридан ҳаким Сабзаворийга тенг келадигани йўқ. Айрим шогирдлари устоддан 40 йил узоқлашиб қолган бўлсаларда, аммо унинг номини тилга олиш билан ҳаяжонланиб кетишарди ва кўз ёши тукишарди.”

Ҳаким Сабзаворий  баракатли ўз умри давомида ўнлаб қийматли асарлар ёзиб ўзидан мерос қолдирган. Бу асарлар олий мартабали ушбу ҳаким риҳлат қилишдан икки аср ўтганидан кейин илм ва билим доираларига сафо бағишлаб, дин ва ҳикмат ҳавзасида устодлар ва шогирдларнинг дарслик китобига айланган. Бугунги кунда “Шарҳи манзумаи Сабзаворий ” номи билан танилган фалсафа ва мантиқ ҳақидаги баҳс-мунозаралар мажмўаси ҳикмат арсасида Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворийнинг мантиқ ва фалсафа илми масалаларини очиб бериш ва кенг билимга эга бўлишини намоён этишига қўшимча, ҳакимнинг араб ва форс адабиётида шеър ижод этиш қудратини ҳам намойиш этади. Ҳаким Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий ҳижрий-қамарий 1289 йил зил-ҳижжа ойининг 28 кунининг аср пайтида оламдан ўтди.