март 01, 2018 14:09 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 11-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 1009 йил олдин ҳижрий-шамсий 430-чи йил жумодиюс-сони ойининг 13-чисида:

Мусулмон халқининг буюк донишманди ҳамда математика ва физика илмининг билимдони Ибн Ҳайсам Қоҳирада таваллуд топди. У ҳижрий-қамарий 354 йилда ҳозирги Ироқнинг жанубида жойлашган Басра шаҳрида таваллуд топди. Ибн Ҳайсам кўп интилиш ва тадқиқот олиб боришидан кейин риёзиёт илмининг машҳур чеҳрасига айланди. У физика, тиббиёт, фалсафа ва астрономия илмларида ҳам устод эди ва нур ҳақида аниқ ва кенг тадқиқот олиб борди.  У нурнинг акс этилиши заминасида тадқиқот олиб борганида нурнинг синиши ҳақида бевосита ишора этмасдан шундай хулосага келадиким, нурнинг ёруғлиги ва унинг акс  этилиш зовияси ўртасида бир алоқа бор. Ибн Ҳайсам амалга оширган бошқа сайъ-ҳаракатларидан бири бу риёзиёт илмида янги усулларни ихтиро этишидир. Унинг микроскобни ҳозирги шаклда ихтиро этиши Кеплер ва Галилей кашфиётларига катта тасир кўрсатди ва кино саноати соҳасида ҳам кенг ишлатилади.

Мусулмон халқининг буюк ушбу донишманди риёзиёт, тиббиёт ва ҳайат илмлари заминасида кўп китоблар ёзган. Унинг энг муҳим китобларидан бири инглиз тилида таржима этилган ва Кеплернинг астрономия заминасида амалга оширган тадқиқотининг асосий манбаси бўлмиш “Ал-Манозир” китоби саналади.    

Бундан 122 йил олдин милодий 1896 йил март ойининг 2-чисида:

Франциялик донишманд Генри Бекрел томонидан радиоактив хосият кашф этилди. Франциялик физика илмининг билимдони Генри Бекрел айрим унсурларнинг радиацияси борлигини англашидан кейин радиоактив моддаларнинг радиацияси хосиятларини кашф этиш учун кенг тадқиқот олиб борди. Икс нури, яъни рентген нури кўмаки билан олинган тасвирни мушоҳада этганидан кейин Бекрел зеҳнида оддий нур тасирида экс нурини чиқарадиган моддани кашф этиш андешаси вужудга келди. Бекрел милодий 1896 йил март ойининг 2-чисида радиоактив моддаси жумласидан бири бўлган уран моддасида ушбу хосиятни мушоҳада этди. У ўз тадқиқотини давом эттириб уша йилнинг 30 июнь ойида ураннинг радиоактив унсурини кашф этишга муяссар бўлди. Бекрел амалга оширган илмий ишларининг аҳамияти шу даражада эдиким, милодий 1902 йилда Нобел мукофотини олиш сабабига айланди. Бу кашфиёт атом асри номи остида янги аср муқаддимаси юзага келишининг сабабига айланди. Шу сабабдан Генри Бекрелни янги физиканинг отаси деб билишади. Радиоактив шундай атом зарраларидан ташкил топганким, унинг ҳар бир аъзоси радиоактив сайъ-ҳаракат олиб бориши натижасида ўзининг бошқа аъзосига айланади. Охири устувор бир атом ҳосил пайдо бўлади. Шунингдек тақсимланиш ҳолатида радиоактив  моддалардан заррачалар отилиб чиқади. Агарчи бу заррачалар жуда кичик бўлсада, аммо катта тезликка эга бўлиши сабаб муҳим энергияга ҳам эга бўлишади.

Бундан 95 йил олдин ҳижрий-шамсий 1301 йил исфанд ойининг 11-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон мусиқашуносларидан бири бўлмиш Муртазо Ҳаннона таваллуд топди. Ҳаннона бошланғич маълумотларини олганидан кейин мусиқа консерваториясига кирди. У бир муддат Теҳрон симфоник оркестрининг раҳбари эди. У бир  неча муддатдан кейин Эрон радиоси билан ўз ҳамкорлигини бошлади. Ҳаннона Эрон мусиқасининг машҳур устодларидан эди ва 67 йил умр кўрганидан кейин ҳижрий-шамсий 1368 йилда дунёдан ўтди. Устод Ҳаннона асарларидан Эрон мусиқасининг қийматли китобларидан бири “Мақосидул-Илҳон” китобининг тафсири ва таржимаси, “Сабр ва Зафар” ва “Гомҳои гумшуда” китобига ишора этиш мумкин. 

 

Ёрлиқ