март 03, 2018 08:29 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний ойининг 14-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 3-март.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд    ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний    ойининг 14-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  3-март.

Бугунги кундан  934 йил олдин, ҳижрий-қамарий 505 йилнинг 14 жамодиуссоний ойида Имом Муҳаммад Ғазолий номи билан танилган эронлик  етук донишманд ва фақиҳ Абуҳомид  Муҳаммад Ғазолий оламдан ўтган. У акаси билан отаси вафотидан сўнг Аҳмад бин Родконийнинг назорати ва  тарбияси остида бўлади. Ғазолий фиқҳ илмини Абумансур Исмоилдан ўрганади. Бир оз вақт ўтгач,  ўша замонда мавжуд барча илмларни ўрганиб, бошқалар учун намунага айланади.  У 28 ёшида ўша вақтнинг буюк фақиҳлари қаторида ўрин олади ва Хожа Низомулмулк томонидан Низомия мадрасасига дарс бериш учун  Бағдодга таклиф қилинади. Бир неча йил ушбу мадрасада бошқаларга таълим беришдан кейин фикрий ва руҳий буҳронлар сабабли  ҳижрий –қамарий 488 йили ҳаж маросимини адо этиш учун Бағдодни тарк этади. Кейинчалик Байтулмуқаддасни яшаш учун танлайди. Бир неча муддатдан кейин у Эронга қайтади ва толибилмларга дарс беради. Имом Ғазолий ватанга қайтишидан олдин   машҳур “Эҳъёу улумуд- Дийн” китобини ёзади. Унинг бошқа машҳур китоблари  “Кимёи саодат” ва “Насиҳатул—мулук”  ҳисобланади.

Бундан 315 йил олдин, яъни милодий 1703 йилнинг 3-мартида Англиянинг машҳур донишманди Роберт Ҳук оламдан ўтган.

Инглиз табиатшунос олими, конструктори, иxтирочиси Роберт Ҳук 1635 йил 18 июл куни Уайт оролида дунёга келади. Ҳук ҳаво насоси ва бурама барометр иxтиро қилган, микроскоп, кўзгули телескоп, шамол кучини ўлчайдиган ва бошқа асбобларни такомиллаштирган. Ўсимлик ва ҳайвонот тўқимасининг ҳужайралардан тузилганлигини текширган (“ҳужайра” сўзини фанга Ҳук киритган.) Ҳук Гюгенс билан бирга термометрнинг доимий нуқталари: музнинг эриш нуқтаси ва сувнинг қайнаш нуқтасини аниқлаган. Эластик жисмларга қўйилган куч билан унинг деформатсияси орасидаги боғланиш қонунини кашф этган. Ҳук осмон жисмлари бир-бирига тортилади, деган фикрни илгари сурган, тортишиш кучлари масофа квадратига тескари мутаносиб эканлиги, сайёралар эллиптик орбитал бўйича ҳаракатланиши аниқлаган. Ёруғликнинг тўлқин табиати ҳақидаги назарияни қувватлаган.  Бу донишманд  1703 йил 3 мартда 68 ёшида Лондонда вафот этган.

Бугунги кундан 127 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1312 йилнинг 14 жамодиуссонида  исломнинг етук уламо ва дин пешволаридан саналган  Оятуллоҳ Мирзо Ҳабибуллоҳ  Раштий  вафот этган.

У  илмий  таҳсилотларини давом эттириш учун  Ироқда жойлашган Нажаф шаҳрига боради ва у ерда таниқли устозлардан бўлган Шайх Муртазо Ансорийдан илм ўрганади. Вақт ўтиши  билан Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштийнинг ўзи Нажаф илмий ҳавзасида етук диний пешволар қаторида жой олади. “Бадоеъ –ул- афкор” у томонидан  ёзилган муҳим китоблардан ҳисобланади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.