март 04, 2018 14:58 Asia/Tashkent

ИШИДнинг шаклланиши

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Бугундан бошлаб “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришларнинг ўрнида “ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  мавзуида бир неча радиомақолаларни эфирга узатишни бошлаймиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

ИШИД ёхуд Ироқ ва Шом ислом давлати аталмиш ушбу гуруҳ шаклланишининг илдизлари милодий 2004 йилга бориб тақалади. “Ал-Қоида” террорчи гуруҳининг Ироқдаги бўлими бошлиғи Абу Мусъаб Зарқовий ушбу вақтда  “Тавҳид ва жиҳод жамоати” ни  ташкил этади.  Зарқовий ушбу гуруҳнинг бошлиғи сифатида “Ал-Қоида” террорчи гуруҳи раҳбари Усома бен Лоден  билан  байъат этади ва мазкур минтақада “Ал-Қоида”нинг вакили бўлади.

Милодий 2006 йилнинг охирларида оммавий ахборот воситалари “Ироқ ислом давлати” номи билан Абу Умар Бағдодий  раҳбарлигида ҳарбий бир гуруҳ ташкил этилгани борасида хабар беришади. Ушбу гуруҳ Ироқда мавжуд бўлган барча  фундаменталист тармоқ ва гуруҳларни ўз ичига олувчи ва рамзи сифатида кўринарди.

Америка томонидан Ироқ ишғол этилганидан кейин “Ал-Қоида” гуруҳи Америка ҳарбий кучларига қарши жиҳодчи гуруҳ сифатида кўринарди. Шу сабабдан ушбу террорчи гуруҳ Америкага қарши бўлган кўплаб ироқлик ёшларни ўз сафларига қўшишга эришади ва Ироқда қуролланган  кучли бир гуруҳга айланади.

Зарқовий  милодий 2006 йилда Америка ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилади. Унинг ўрнини эса ушбу гуруҳнинг етакчи аъзоларидан бири Абу Ҳамза Муҳожир эгаллайди ва Америка кучларига қарши турли ҳарбий амалиётлар олиб боради. Милодий 2010 йилда эса Ироқ давлат кучлари ва АҚШ ҳарбийларининг муштарак ҳужумлари натижасида террорчиларнинг икки нафар еткачиси Абу Ҳамза Муҳожир ва Абу Умар Бағдодий ҳалок бўлишади.

“Ироқ ислом давлати” гуруҳининг маслаҳат кенгаши еткачилари ўлимларидан ўн кун ўтгач, йиғилиш барпо этида ва Абу Бакр Бағдодийни ушбу гуруҳнинг  раҳбари этиб  тайинлашади.

Абу Бакр Бағдодий милодий 1971 йилда такфирий  салафийлик ақидасига эга мазҳабий бир оилада Сомиро шаҳрида дунёга келган. У Бағдоднинг Исломий университетини якунлаган ва такфирий ва салафийлик назариясини тарқатишда ўта  фаол жиҳодчи салафийлардан ҳисобланади.

Бағдодий  “Ал-Қоида” гуруҳига йиллар давомида аъзо бўлишидан ва ушбу террорчи гуруҳининг етакчилари билан бирга жанг қилганидан кейин  милодий 2010 йилда Ироқда  “Исломий давлат”  аталмиш гуруҳнинг раҳбари бўлади. Бағдодий бир йилдан кейин Сурияда бошланган инқироздан фойдаланиб, қўл остида бўлган террорчиларни Сурияга юбориб, Шом юртида ҳукмронлик қилиш орзусини  рўёбга чиқариш учун биринчи қадамларини қўяди.

Ушбу йўлда унинг муовини Абу Муҳаммад Жавлоний  “Ал-Қоида” террорчи гуруҳининг йўналишларидан илҳом олган ҳолда  Сурияда “Жабҳа аннусра” номли жинояткор гуруҳини ташкил этади. Ушбу гуруҳ ва бошлиғи Жавлонийнинг  нуфузи Сурияда ошганидан кейин у Бағдоддаги гуруҳ билан  ўз гуруҳини бирлаштириб,  Ироқ ва Шом исломий давлатини ташкил этиш таклифига қаршилик қилади ҳамда Бағдодий гуруҳи билан унинг гуруҳи ўртасида бир неча маротаба қонли тўқнашувлар юзага келади.

“ Ал-Қоида”га яқин бўлган мазкур икки гуруҳ ўртасидаги қуролли тўқнашувлар  ажабланарли ҳодиса эмас эди. Зеро “Ал-Қоида” ташкилотининг бошлиғи Усома бен Лоден ўлганидан кейин Абу Бакр Бағдодий Бен Лоден ўрнига тайинланган Иман Завоҳирий билан байъат қилмаган ягона киши эди. Бағдодий яқинларининг айтишларича, бир маконда  марказлаштириш амали  унинг тарафдорларини мағлубият билан юзмаюз этиши мумкин. Шу сабабдан  у ўзининг душманларини ҳайратга солувчи кўплаб режаларни  назарда тутган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача” унвонли туркум радиомақолаларнинг биринчи  сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

ИШИД террорчи гуруҳи молиявий манбалардан баҳраманд бўлган ҳолда ўзининг иқтидорини оширади. Ушбу гуруҳга яқин бўлган манбаларнинг маълум қилишларича, қора бозорда Сурия нефтини сотиш Бағдодий чўнтагига миллионлаб долларларни олиб келади. ИШИД Мўсул шаҳрига кириб борганидан кейин Ироқ армиясига тегишли кўплаб қурол-яроқ анборларини  қўлга киритади. ИШИД гуруҳи аъзолари  Ғарб ва араб мамлакатларининг  молиявий ва ҳарбий тажҳизотлар билан таъминлаш асосида бўладиган ҳимоялари остида узоқ вақтгача ушбу гуруҳ мавжудлигини сақлаш имкони борлигини ҳам эслатиб ўтишган эди.

Мазкур террорчи гуруҳ  салафий, ваҳҳобий ва баъсий кучлардан ташкил топган ҳамда уни айрим Ғарб ва араб давлатлари яширинча ва ошкор тарзда ҳимоя қилиб келишмоқда. ИШИД террорчи гуруҳини  Ироққа Америка ва Англиянинг номуборак  ҳарбий ҳужумлари натижаси ўлароқ  ташкил топган гуруҳ  деб аташ мумкин. Ушбу террорчи гуруҳ Америкага қарши курашиш шиори ҳамда ёлғон диний тарғиботлар ва ўзини мазлум этиб кўрсатиш орқали  Америка ишғолгар кучлари ўрнига  Ироқда расман   Ироқ ва Шом исломий давлати номи билан  ўзига ўзи қонунийлик бахш этади.

Ироқдан Америка ҳарбий кучлари чиққанидан  ҳамда Сурияда сиёсий инқироз ва нотинчликлар бошланганидан кейин ИШИД террорчи гуруҳининг фаолияти Сурияда ҳам кенгаяди.  Сурия президенти Башор  Асад ҳукуматига қарши ИШИД террорчи гуруҳининг назари Америка, Исроил ва Саудия Арабистонига яқин бўлгани боис  ушбу террорчи гуруҳ ва мамлакатлар ўртасида алоқаларнинг янги босқичи бошланади.

ИШИД такфирий гуруҳи аввалида Сурия аҳолисининг суннат аҳлидан бўлганларнинг ҳақларини  ҳимоя этиш  шиори билан Сурия ҳукуматига қарши жангга киради. Бироқ  Сурия армиясидан кетма-кет мағлуб бўлганидан кейин Ироқда кенг қамровли ҳужумларни бошлайди ва мазкур мамлакатнинг муҳим бўлган айрим шаҳар ва минтақаларини қўлга киритади.

ИШИД террорчи гуруҳи  ўзи назарда тутган исломий халофатни ва исломий шариатни жорий этишни ўзининг асосий мақсади эълон қилади. Аммо ушбу гуруҳ Ислом номи билан энг жирканч жиноятларни содир этарди. Улар ҳар куни янги жиноятларни содир этиб, ўзларининг энг паст ва разил эканликларини кўрсатишарди. ИШИД террорчи гуруҳи ҳарбий тўқнашувларда ҳатто  болалар ва ўсмирлардан ҳам худукушлик амалиётлари учун фойдаланади ва ўзининг сиёсатларини амалда татбиқ этиш учун инсоний бўлмаган ишларга қўл урарди.

Сиёсий таҳлилчиларнинг баён қилишларича, ИШИД террорчи гуруҳи ўзининг бюджетини контрабанда, мажбурий бож олиш ва бошқа жиноий йўллар билан қўлга киритарди. Айрим берилган маълумотларга кўра,ИШИДнинг ушбу ноқонуний даромадлари бир ойда саккиз миллион долларни ташкил этарди. Мазкур террорчи гуруҳ Мусел шаҳридаги банкларда сақланаётган 430 миллионли маблағ ва молларни қўлга киритади.

Қадрли тингловчилар, “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  унвонли радиомақолаларнинг илк   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.