март 05, 2018 11:27 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 14-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 5-чи кунидир.

Бундан 65 йил муқаддам милодий 1953 -чи йил март ойининг 5-чисида:

Совет Иттифоқининг мустабид ва қудратли раҳбари Жозеф Сталин 74 ёшида вафот этди. У милодий 1879 йилда Грузияда таваллуд топди ва коммунистик ғоялар билан ошно бўлишидан кейин большевиклар партиясига қўшилди. Сталин чор Россия давлатига қарши сиёсий фаолиятлар олиб боришидан кейин 1913 йилда Сибирга сургун қилинди ва милодий 1917 йилда социалистик Инқилоб ғалаба қозонишигача сургунда бўлди. У Ленин раҳбарлик қилган даврда юқори мансабларга эришди ва Ленин ўлимидан кейин Каменев ва Зиновев кўмаки билан Совет Иттифоқининг раҳбарлигини қўлга олди. Сталин милодий 1927 йилда ўзининг партиявий рақиблари, жумладан Троцскийни бартараф этиб Совет Иттифоқи ва коммунистик партиясининг ўзгармас раҳбарига айланди. У партиянинг ичкариси ва ташқарисида  ўзининг мухолифларини бартараф этишни раҳмсизликча давом эттирди ва ииккинчи жаҳон уруши жараёнида бош вазирлик ва қуролли кучларнинг бош қомондонлигини ўз зиммасига олди. Сталин ўзининг ўлимигача қудрат ва қуполлик билан диктаторликни Совет Иттифоқи мамлакатига юклатди.

Бундан 50 йил олдин ҳижрий-шамсий 1346 йил исфанд ойининг 14-чисида:

Эрон нефти саноатини миллийлаштиришнинг раҳбари ва бош вазир доктор Муҳаммад Мусаддиқ вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1261 йилда Теҳронда таваллуд топди. Мусаддиқ ҳижрий-шамсий ҳижрий-шамсий 1299 молия вазири, ташқи ишлар вазири ва кейин миллий парламентда Теҳрон халқининг намояндалигига сайланди. Аммо бундан кейин бир неча муддат давомида сиёсатдан узоқлашди. Мусаддиқ ҳижрий-шамсий 1322 яна бир маротаба сиёсатга қайтди ва миллий парламентнинг 14 ва 16 даврида Эрон нефт саноатини миллийлаштиришга сайъ-ҳаракат қилди. У ҳижрий-шамсий 1329 йил исфанд ойининг 29-чисида парламентда ҳузур топган миллий гуруҳлар ва Оятуллоҳ Кошоний раҳбарлигидаги исломий жараёнларнинг қуллаб-қувватлашишлари билан Эрон нефт саноатини миллийлаштириш қонунини сенат ва миллий парламентда тасдиқлашга муваффақ бўлди. Мусаддиқ ҳижрий-шамсий 1330 йил урдибиҳишт ойида ушбу қонунни ижро этиш ва Англия нефт ширкатларининг фаолиятини тўхтатиш учун Эроннинг бош вазири бўлди. Аммо ҳижрий-шамсий 1332 йил мурдод ойининг 28- чисида Америка давлат тунтаруви жараёнида бир неча нафар ёронлари билан қўлга олинди ва муҳокама этилишидан кейин уч йил қамоққа ташланди. Мусаддиқ ўз қамоқ мўҳлатини ўтказганидан сўнг Теҳроннинг ғарбидаги бир қишлоққа сургун қилинди. У бир неча йил сургунда бўлганидан кейин Аҳмадобод қишлоғида дунёдан ўтди.        

Исфанд ойининг 14- чи куни Эрон Ислом Жумҳуриятида эзгўлик ҳафтаси билан туғри келади.

Исфанд ойининг 14- чисидан бошлаб 21-чи кунигача Эрон Ислом Жумҳуриятида эзгўлик ва хайру эҳсон қилиш куни деб номланган. Бундай деб ном қуйишдан мақсад мўҳтож ва маҳрум бўлиб қолган оилаларга кўмак беришдан иборатким, бу кўмакларни жамлаш эса Имом Хумайний номидаги мўҳтожларга ёрдам бериш комитети зиммасига юклатилган. Чунки ўз ватандошларга кўмак бериш ислом мубин динининг асосий усул ва таълимотларидан саналади. Чунончи парвардигор Инсон муборак сурасининг 8 ва 9 ояти каримасида шундай деб марҳамат этади: “ Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирга берарлар. (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар.)”

«Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳламасмиз.”

Ёрлиқ