март 05, 2018 15:42 Asia/Tashkent

ИШИДнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  мавзуидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Мазкур мавзуга доир суҳбатнинг аввалги қисмида  сизга ИШИД террорчи гуруҳининг қандай шакллангани борасида  маълумот бердик. Ушбу  террорчи гуруҳ  салафий, ваҳҳобий ва баъсий кучлардан ташкил топган ҳамда уни айрим Ғарб ва араб давлатлари яширинча ва ошкор тарзда ҳимоя қилиб келишмоқда. ИШИД террорчи гуруҳини  Ироққа Америка ва Англиянинг номуборак  ҳарбий ҳужумлари натижаси ўлароқ  ташкил топган гуруҳ  деб аташ мумкин. Ушбу террорчи гуруҳ Америкага қарши курашиш шиори ҳамда ёлғон диний тарғиботлар ва ўзини мазлум этиб кўрсатиш орқали  Америка ишғолгар кучлари ўрнига  Ироқда расман   Ироқ ва Шом исломий давлати номи билан  ўзига ўзи қонунийлик бахш этади.

Ироқдан Америка ҳарбий кучлари чиққанидан  ҳамда Сурияда сиёсий инқироз ва нотинчликлар бошланганидан кейин ИШИД террорчи гуруҳининг фаолияти Сурияда ҳам кенгаяди.  Сурия президенти Башор  Асад ҳукуматига қарши ИШИД террорчи гуруҳининг назари Америка, Исроил ва Саудия Арабистонига яқин бўлгани боис  ушбу террорчи гуруҳ ва мамлакатлар ўртасида алоқаларнинг янги босқичи бошланади.

ИШИД такфирий гуруҳи аввалида Сурия аҳолисининг суннат аҳлидан бўлганларнинг ҳақларини  ҳимоя этиш  шиори билан Сурия ҳукуматига қарши жангга киради. Бироқ  Сурия армиясидан кетма-кет мағлуб бўлганидан кейин Ироқда кенг қамровли ҳужумларни бошлайди ва мазкур мамлакатнинг муҳим бўлган айрим шаҳар ва минтақаларини қўлга киритади.

ИШИД террорчи гуруҳи  ўзи назарда тутган исломий халофатни ва исломий шариатни жорий этишни ўзининг асосий мақсади эълон қилади. Аммо ушбу гуруҳ Ислом номи билан энг жирканч жиноятларни содир этарди. Улар ҳар куни янги жиноятларни содир этиб, ўзларининг энг паст ва разил эканликларини кўрсатишарди. ИШИД террорчи гуруҳи ҳарбий тўқнашувларда ҳатто  болалар ва ўсмирлардан ҳам худукушлик амалиётлари учун фойдаланади ва ўзининг сиёсатларини амалда татбиқ этиш учун инсоний бўлмаган ишларга қўл урарди.

Сиёсий таҳлилчиларнинг баён қилишларича, ИШИД террорчи гуруҳи ўзининг бюджетини контрабанда, мажбурий бож олиш ва бошқа жиноий йўллар билан қўлга киритарди. Айрим берилган маълумотларга кўра,ИШИДнинг ушбу ноқонуний даромадлари бир ойда саккиз миллион долларни ташкил этарди. Мазкур террорчи гуруҳ Мусел шаҳридаги банкларда сақланаётган 430 миллионли маблағ ва молларни қўлга киритади.

ИШИД террорчи ташкилоти, шунингдек,  ишғол этилган ерлардаги нефт манбаларидан олинадиган  маҳсулотларни  сотиш ивазига  ҳар ойда  40 миллион долларли даромадга эга бўларди.  Ушбу террорчи гуруҳ қўлга олган  асирларни ва ўзига душман бўлганларни  муҳокама этиб, ваҳшиларча уларни қатлга етказарди.  Қатл этилганларнинг ораларида оддий  ва ҳарбий бўлмаган одамлар ҳам кўп эди. Вашингтондаги жиҳодчи гуруҳларни тадқиқ этиш муассасасининг ходими Арон Зеллинга кўра, ИШИД террорчи гуруҳи ўзининг хабар ва тарғиботларини етказиш учун ижтимоий тармоқлар каби илғор  технологиялардан, хусусан, твиттердан кенг фойдаланарди.  Шу сабабдан ушбу гуруҳ  Ғарбдан бўлган 2000дан ортиқ жангариларни ўзига жалб қила олган эди. ИШИД ижтимоий тармоқларда қалбаки  тарафдорларни яратишда ҳам маҳорат кўрсатган эди.

Глобаллашув даврида ижтимоий тармоқ ва ахборот технологияларининг аҳамиятини назарда тутган ҳолда ИШИД террорчи гуруҳи ахборот етказиш органи сифатида “Алэътисом” марказини таъсис этади. Бунга илова, ушбу террорчи гуруҳ 10та телеканал ва 3та радостанцияни ташкил этади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача” унвонли туркум радиомақолаларнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

ИШИД аъзолари “Добиқ” номли интернет журналини ҳам таъсис этишади. Араб ва инглис тилларида нашр этиладиган ушбу журналнинг номи ҳам Суриянинг бир шаҳри номидан олинган эди. “Саҳиҳи муслим” номли ҳадислар китобида  Добиқ шундай бир шаҳарки, унда охирзамон уруши юз беради.

ИШИД террорчи гуруҳи виртуал фазодан бошқаларни ушбу гуруҳга жалб этиш учун фойдаланарди ва кўплаб сайт ва журналлар билан ўзининг мафкурасини тарғиб қиларди. Ушбу террорчи гуруҳ интернетнинг виртуал фазосида адолатсизликлар, маҳрумликлар ва таҳқирлашга қарши  курашувчи бир ташкилот сифатида  фаолият кўрсатарди.

Сўзлаш учун қурилган заллардан ҳам ушбу террорчи гуруҳга одамларни  жалб этиш ҳамда улар билан  идеологик алоқаларни мустаҳкамлаш ва айниқса, европалик ёшларни жалб этиш ИШИД террорчи гуруҳининг етакчилари яхши фойдаланишарди.

Музокара заллари ва веб-сайтлар  орқали ушбу террорчи гуруҳга одамларни жалб этиш жараёнларида  янги аъзоларга ушбу гуруҳнинг ғоялари  ҳамда унга бўлган масъулият ва вафодорлик ўргатиларди. Мазкур веб-сайтларда турли кўрсатмалар, китобчалар ва таълим бериш филмлари гуруҳ аъзолари  ва янги тарафдорларга тақдим этиларди.

Виртуал фазода ИШИД террорчи гуруҳининг иштироки фаол бўлганидан кейин ушбу террорчи гуруҳ ўзининг ташкилий структурасини  иерархик тузилмадан тармоқ тузилмасига айлантиришга ҳаракат қилади.

Виртуал ижтимоий тармоқлар орқали ИШИД террорчилари фаолият кўламини янада кенгайтиришга эришишади. ИШИД графика, мусиқа, филм ва санъатнинг бошқа турлари орқали ўзининг мафкурасини ижтимоий тармоқларда кенг  тарғиб қиларди.

ИШИДнинш ижтимоий тармоқлардаги тарғиботини қора тарғибот дея аташ мумкин. Чунки ушбу тарғиботлар ёлғон нарсалар асосида европалик йшларга тарғиб қилинарди.

Медиа орқали ҳақиқат унсурларидан хос ва мураккаб бир тарзда фойдаланиш, медиа фазосида  монополияни қўлга киритиш учун хорижий журналистларни душман эълон қилиш ва айрим ҳолларда уларнинг бошларини таналаридан жудо қилиш ИШИДнинг  виртуал фазодаги фаолиятлари эди. Ҳолливуд киноларига ўхшатиб ишланган  ИШИД террорчи гуруҳининг тарқатган филмлари ҳам Ғарб ёшларини ушбу гуруҳга жалб этишга хизмат қиларди.  Мазкур  филмларда ИШИД террорчи гуруҳига аъзо кишиларнинг оддий ҳаёти ва улар душман деб билган кишилардан қандай қассос олиш йўллари тарғиб қилинарди. Ушбу филмларда бошқалардан “хавф ва қўрқиш юрти” дан чиқиб кетиш ва ИШИД яратган ҳамда “тинч ва омон бўлган исломий халофат юрти”га бориб қўшилиш ҳам  кенг тарғиб қилинарди.

Қадрли тингловчилар, “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  унвонли радиомақолаларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.