март 08, 2018 16:49 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 18-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 1447 йил муқаддам, яъни ҳижратдан олдинги  8-йили жумодиус соний ойининг 20-куни исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)-нинг суюкли қизлари ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳо дунёга келди. У ваҳий нозил бӯладиган муборак хонадонда падари бузруквори Расули акрам (с)-нинг тарбиясида илм, фазилат ва камолотнинг юксак даражаларига эришди.   Ҳазрат Фотима (c) мушриклар томонидан отасининг нозик кӯнглига қӯнган ғуборларни аритишда муҳим рол ӯйнарди.

Ҳазрат Фотима (с) ҳижратнинг иккинчи йили оддийгина тӯй қилиниб адолат ва тақвонинг маҳзари бӯлган ҳазрат Али алайҳиссаломга  никоҳ қилинди. Жаннат аёлларининг сарвари бу муборак хонадонда ӯзининг аёллик ва оналик вазифасини сидқидилдан бажариб, Имом Ҳасан (а), Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ҳазрат Зайнаб саломуллоҳу алайҳо каби буюк инсонларни тарбиялаб,  вояга етказди.

У ислом динини турли чалғишлардан сақлаб қолиш каби улуғ ижтимоий масъулиятини бажариш учун жидду жаҳд қилиб, ҳижратнинг 11-йили Ҳақнинг дийдорига ошиқди. 

Ҳазрат Фотима саломуллоҳу алайҳо барча соҳаларда дунё аёллари учун ибрат намунаси бӯлганлиги сабабли ул ҳазратнинг туғилган куни Эрон Ислом Жумҳуриятида аёлларни эъзозлаш куни сифатида нишонланади.

Ҳазрат   Фотимаи Заҳро (с) -нинг таваллуд топган куни билан барча тингловчиларимизни табриклаб, жаннат аёллари сарварининг  Расулуллоҳ масжидида сӯзлаган  хутбаларидан бир парчани эътиборингизга ҳавола этамиз: “Аллоҳ таоло иймонни ширкдан покланиш, намозни эса кибр-ҳаводан покланишингиз,  бизга итоат қилишни диннинг низоми, бизнинг пешволигимизни парокандаликка қарши, дӯстлигимизни эса исломнинг иззати воситасига  айлантирди”.

Ҳижрий-қамарий 1320- йили жумодиус -соний ойининг 20-куни, яъни бундан 119 йил бурун Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси  Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари Эроннинг Хумайн минтақасида дунёга келди. Ҳазрат Оятуллоҳил узмо Сайид Руҳуллоҳ Мусавий ҳазрат Фотимаи Заҳронинг таваллуд куни яъни ҳижрий-қамарий 1320 йили жумоддиус-соний ойининг 20-куни ва ҳижрий-шамсий йил билан 1281 йил меҳр ойининг биринчисида туғилганлар. Оталари Саййид Мустафо Мусавий, оналари эса Ҳожар Аҳмадий эди. Болалигидаёқ отаси курашчан нуфузли руҳоний бӯлганлиги учун замона ҳукмдори Жаъфарқулихон ва Хумайн ҳокими Султон Ризоқулилар томонидан қилинган суиқасд натижасида шаҳодатга етди. Саййид Руҳуллоҳ Мусавий бошланғич таълимни Хумайнда олгач, Арокка бориб, оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий ҳазратларининг наздида таълимни давом эттирди.

Қум илмий ҳавзаси  таъсис этилгач, устози билан биргаликда бу ҳавзага йӯл олди. Ул ҳазрат бир муддатдан сӯнг сиёсий фаолиятларини бошлаб, шоҳ режимининг асосий душманларидан бири деб атала бошладилар. Шоҳ режими ҳам Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳни Туркияга бадарға  қилишди. Орадан 15 йил ӯтгач, ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 12-чисида Имом ҳазратлари Эронга қайтиб,  Исломий инқилобга раҳбарлик қилдилар. Орадан 12 кун ўтгач яъни 22 баҳман ойида Исломий Инқилоб ғалаба қозонди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Худо йўлида кўп сайъ-ҳаракат қилишдан сўнг ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 14-чисида оламдан ўтди.  

Бундан 6 йил аввал, ҳижрий-шамсий 1390 йил исфанд ойининг 18-куни эронлик истеъдодли ёзувчи ва таржимон Симин Донишвар оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1300 йилда Шерозда туғилиб, инглиз тилидаги Меҳройин ӯрта мактабни аъло баҳолар билан тугатди. Сӯнгра у ўз таҳсилотини форс адабиёти йўналишида давом эттириш учун Теҳрон университетининг адабиёт факультетига кирди. Донишвар ҳижрий-шамсий 1320 йилда отаси дунёдан ўтганидан кейин мақола ёзишни бошлади ва “Шерозии беном” тахаллуси билан шамсий 1327 йилда “Сокит олов” ҳикоялар тӯпламини нашр эттирди ва бу эса Эронда аёл ёзувчининг биринчи ҳикоялар тӯплами эди. У шамсий 1327 йилда форс адабиёти докторини Теҳрон университетидан олди ва шамсий 1329 йилда ёзувчи Жалол Ол Аҳмадга турмушга чиқди.  Фан доктори Симин Донишвар йӯлланма билан Америкада жойлашган дунёнинг энг муътабар олий билим маскани  Станфорд университетига бориб таҳсилни давом эттирди. Эронга қайтгач, Теҳрон университетида  талабаларнинг таълим-тарбияси билан шуғуллана бошлади ва шамсий 1338 йилда Теҳрон университетининг устоди бўлиб ишлади. Симин Донишвар Эрон адабиётида дурдона асарлар ҳисобланган ҳикояларни ӯзидан ёдгорлик қолдирди.