март 13, 2018 12:46 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 22-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 24-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 895 йил олдин ҳижрий-қамарий 544 йил жумодиюс-сони ойининг 24-чисида:

Қуръоний илмлар фозилларидан бири Аҳмад бин Али Байҳақий Сабзаворий Нишопур шаҳрида вафот этди. У луғат ва грамматика илмида ўз асрининг машҳур олимларидан ҳисобланарди ва Қуръони каримнинг оятларини ҳам яхши тафсир ва қироат этарди. Ундан кўп асарлар, жумладан луғат ҳақида “Тожул-Масодир ” ва “Ал-Муҳиту биилмил-Қуръон” номли асарлар мерос қолганким, бу асарлардан кўпи Қуръони карим ҳақида ёзилган. 

Бундан 102 илгари милодий 1916 йил март ойининг 13-чисида:

Франциянинг ёзувчиси Пиер Госкар Парижда таваллуд топди. Госкар иккинчи жаҳон уруши жараёнида Германияга асирликка тушди. У тинчликсеварлик руҳиясига эга эди ва бу мавзў унинг асарларида яққол намоён бўлади. У ёзган муҳим асарлардан “Ҳаяжони мамнуъ”, яъни “Тақиқланган ҳаяжон” асарига ишора этиш  мумкин. Госкар милодий 1997 йилда вафот этди.   

Бундан 70 йил илгари милодий  1948 йил март ойининг 13-чисида:

Хагана террористик гуруҳига тегишли қуролланган сионистлар  Шимолий Жалиладаги фаластинлик “Ҳусейния” қишлоғига ҳужум қилишди. Сионистлар бу ҳужумда ноҳарбий бўлишларига қарамай фаластинликларнинг уйларини бўзиб ташлашди ва Ҳусейния қишлоғининг аҳолиси ўртасидан 60 нафарини оммавий қирғин қилишди. Сионистик ҳарбийлар шунингдек бу кунда Байтул-Муқаддаснинг Қатмун қисмидаги уйларни портлашди ва фаластинликларнинг бир қисмини ўлдириб ярадор қилишди. Сионистик террорист гуруҳлар томонидан фаластинлик мусулмон халқни ўлдириш  шу сабабдан ўз авжига чиқдиким, Фаластиндан Англия кучларининг чиқишларидан сўнг сионистлар Қудс ишғолгар режимининг ноқонуний мавжудлигини эълон қилишга сайъ-ҳаракат қилишни мақсад қилишган эди. Шунинг учун Ҳусейния қишлоғида фаластинликларни оммавий қирғин қилишдан икки ой ўтгач бу сайъ-ҳаракат  амалга оширилди.

Бундан 38 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1358 йил исфанд ойининг 22-чисида:

Эрон Ислом Жумҳуриятининг раҳбари ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг бир паёмларида исломий инқилоб шаҳидларининг оилалари вазъиятидан бохавар бўлиш мақсадида бир ташкилот ташкил этилишига дастур бердилар. Шу сабабдан шаҳидлар, ярадорлар ва ногиронларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш зарурий ишдир ва энг яхши шаклда уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш лозим. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг содир этган ушбу фармони натижасида Эронда “Исломий Инқилоб шаҳидлар жамғармаси” таъсис этилди. Бу жамғарма уша таъсис этилишидан бошлаб ҳозирги кунгача Эронга қарши Ироқнинг юклатган уруши ва исломий инқилоб шаҳидлар фарзандлари ва оилаларига ёрдам кўрсатиш жиҳатида ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва маданий турли заминаларда кўзга ташланадиган хидматларни амалга оширди.