Биз билан Эронга келинг
Кошмардаги тарихий ёдгорликлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Саёҳат қилишни хуш кўрувчи мухлислар, ўтган эшиттиришимизда Хуросон вилоятининг Кошмар минтақасига сафар қилишни бошлагани эдик. Кошмар тумани икки қисм, яъни марказий ва Кўҳи Сурхдан иборат бўлиб, қарийб 3390 квадрат километрга эгадир. Мазкур туман шимолдан Нишопур ва Сабзавор туманлари, шарқдан Турбати Ҳайдария ҳамда жанубдан Фирдавс ва Гунобод ва ғарбдан Дашти Кавир минтақалари билан қўшнидир. Кошмардан Машҳад шаҳригача бўлган масофа эса 240 километрни ташкил этади. Кошмар тумани икки тоғли минтақадан иборат: шимолда Кўҳи Сурх ва жанубда Фиғонбажистон баландликлари минтақаси ҳамда ғарб ва жанубда қуруқ бўлган дашт- саҳро минтақаси. Шаҳар ва қишлоқлар атрофида ҳосилхез ерлар ҳам мавжуд. Кошмар шаҳри ушбу туманнинг маркази ҳисобланади. Мазкур шаҳар тоғлар ва саҳроларга яқин бўлгани боис икки хил об-ҳавога эгадир. Баъзида совуқ ва баъзида иссиқ иқлимни бу ерда кузатиш мумкин.
Кошмар тумани қишлоқ хўжалик минтақаси ҳисобланади ва бир вақтлар Хуросоннинг ғалла анбори бўлган. Бу ерда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг турли навларин кўриш мумкин. Буғдой, арпа, лавлави, пахта,тонгабоқар, зира, узум, дуккакли ва полиз маҳсулотлари, кўкат, заъфарон шулар жумласидандир.Кошмар туманида паррандачилик ва чорвачилик ҳам кенг йўлга қўйилган. Қўй, эчки, қорамол ва туя боқиш соҳаси ҳам яхши ривожланган ва туман иқтисодиёти учун муҳим бўлган соҳалардан биридир. Халқ ҳунармандчилик санъатига ҳам ушбу туманда катта эътибор қаратилган. Айниқса, Кошмарнинг қолин гиламлари туманда хос шуҳратга эга бўлган.
Турли гиламлар, гива ҳамда бошқа матолар тўқиш билан биргаликда ипакдан тун чодирларини ҳам тайёрлаш Кошмарда кенг йўлга қўйилган. Кошмарнинг қолин гиламлари ҳам сон жиҳатидан ва ҳам кайфият жиҳатидан хос шуҳратга эгадир. Мазкур туманда тайёрланадиган катта ва кичик қолинлар кўпроқ жундан тўқилади ва хилма-хил нақшларга эгадир. Кошмарий ва кошоний услубларда тайёрланадиган қолин гиламларда зерхонагий, лачак, туранж, ислимий, Тахти Жамшид ва дарахтий нақшлари ишлатилади. Кошмарнинг қолин гиламлари ўзига хос ранглари, нақшлари ва нафислиги билан Хуросони Разавий вилоятида ном чиқарган қолин гиламлардан ҳисобланади.
Бироқ Кошмарнинг муҳим маҳсулотларидан бири сифатида ушбу минтақанинг кўп бўлган узум боғларини айтиш мумкин. Чиндан ҳам мазкур туманда етиштириладиган узумнинг маззаси ва ранги ўзгача бўлиб, ушбу узум ва ундан тайёрланадиган Кошмар кишмиш майизи нафақат Эрон ичкарисида, балки мамлакат ташқарисида ҳам кўплаб харидорларга эгадир.
Кошмар тарихий обидалари ва мазкур минтақанинг диққатга сазовор жойлари борасида кўп гапириш мумкин. Ушбу туманга зийнат берган қадимий ёдгорликлар ва имомзодалар мақбаралари узоқ тарихга эгадир. Кошмар туманида 16 нафар имомзоданинг мақбаралари мавжуддир. Ислом пайғамбари (с) Аҳли байтларидан бўлган Саййид Муртазо (а) ва Саййид Ҳамза(а) мақбаралари шулар жумласидандир.
Кошмар туманидаги бошқа тарихий ёдгорликлар сирасига Жоме масжид, шаҳид Саййид Ҳасан Мударрис мақбараси, Оташгоҳ қалъаси, Алиобод ва Фирузобод миноралари киради. Ушбу обидаларнинг айримлари салжуқийлар ҳукмронлиги даврида қурилган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Кошмар жоме масжиди шаҳар марказида жойлашган ва унда ёзилган катибага кўра, қамарий 1213 йилда Қожор шоҳи Фатҳалихоннинг салтанатга етиш даври билан бир вақтда қурилган. Масжиднинг биноси оддий тарзда қурилган бўлсада, аммо шукуҳли кўринади. Ушбу масжид катта ҳовли ва ҳовли атрофида қурилган айвонлар ва ҳужралардан иборатдир. Бинонинг айвони ва масжиддаги меҳроб чиройли плиткалар безатилган.
Саййид Ҳамза бин Мусо бин Жаъфар (а) мақбараси ҳам Кошмар шаҳрининг диққатга сазовор ва зиёрат қилинадиган жойларидан ҳисобланади. Мазкур мақбара ҳам шаҳарнинг марказида жойлашган.Сағана ва мақбарага эга ушбу бинонинг масоҳати 2000 квадрат метрни ташкил этади. Катта боғ ёнида қурилган ушбу бино чиройли айвонлар, миноралар ва арклардан иборатдир. Мавжуд маълумотларга биноан мазкур макон Сафавия даврида бунёд этилган ва турли даврлар давомида таъмирланган.
Кошмар шимолидан беш километрлик узоқликда Имомзода Ҳамза (а) ва Имом Ризо (а)нинг биродарлари Саййид Муртазо (а)нинг мақбараси жойлашган. Ўтмишдан қолган тарихий ҳужжатларда маълум бўлишича, Саййид Муртазо (а) ҳижрий учиничи асрда умавийлар томонидан мазкур маконда шаҳодатга етказилган ва ўша ерда дафн этилган. Бугунги кунда ушбу зиёратгоҳ 1800 метр масоҳатга эга бўлиб, асосий бинодан ташқари мовий гунбаз ва коши (плиткалар) билан безатилган айвондан иборатдир. Мақбаранинг ҳозирги биноси қамарий 1399 йилда қурилган.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.