Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Меъморчилик туризми
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Сайёҳларнинг меъморчилик асарларига махсус аҳамият қаратишлари "меъморчилик туризми " ёки туризмдаги меъморчилик номи билан туризм саноатида янги йӯналишнинг пайдо бӯлишига сабаб бӯлган. Охирги йилларда туристларни жалб этишда айрим меъморчилик асарларининг муваффақиятга эришиши меъморчилик санъатига бошқа зовиядан эътибор қаратишнинг сабабига айланган ва шаҳар ҳокимлари ва лойиҳалаштирувчиларининг дунёда машҳур меъморлари ҳамкорлари билан жозибали асарларни ижод этишга ундамоқда.
Замонавий меъморчилик қаторида тарихий бинолар ҳам борким уларда ишлатиладиган меъморчилик саньати доим туризмнинг жозибали мақсадларидан бирига айланган.
Айрим меъморчилик асарлари сайёҳнинг руҳи ва психологиясига шу даражада ӯзига жалб этиши мумкинки унинг хурсандчилиги ва лаззатланишини тавсиф этиш қийин. Чунончи Марокко мамлакатидаги Фас шаҳрининг хиёбони ёки Эрон сарзаминида жойлашган Исфаҳон бозорида ҳоким бӯлган фазони тажриба этган шахс бу фазонинг бирданидан охирга етиши ва аньанавий шаклда қурилган майдон, бино ёки кенг масжиднинг майдонига кириб қолганида ӯзига хос шодлик ва хурсандчиликни ҳис этади.
Нақши жаҳон майдони ва Шайх Лутфуллоҳ масжиди Исфаҳон шаҳрининг диққатга сазовор маконлари жумласидан ҳисобланадиким сайёҳларнинг зеҳнига катта таьсир етказади.
Европалик туристлар нуқтаи назарига кӯра бу макондан олган энг муҳим таасуротлари маьнавий ҳис— туйғуга эга бӯлишларидир.
Профессор Артур Поп (1881 -1969) Эрон ҳунарини таҳлил этиш китобида Шайх Лутфуллоҳ масжиди ҳақида шундай ёзади: "Бу асарни башарият қулининг маҳсули деб билиш қийин. Бу бинода кичик бир нуқсон ҳам топилмайди. Жуда муносиб улчовлар, кучли ва чиройли лойиҳалар ва хулоса қилиб айтганда шукӯҳли осойишталик ва сукут, ҳамда ҳаяжон дунёси ӯртасидаги уйғунланиш гӯзаликдан тула завқринг намунасидир. Самовий илҳом ва мазҳабий имондан бошқа манбага эга эмас.
Меъморчиликни маконнинг руҳи деб аташган. Меъморчилик бошқа ҳунармандчилик йӯналишларидек ирфон ва табиат, ҳамда зоҳирий ва ботиний гӯзалликдан илҳом олган ҳунармандни бир бинони қуришда намойишга қуяди.
Ҳунар ҳунарманднинг фикрий таровати ва руҳий оинасидир.
Рус ёзувчиси Лев Толстойнинг айтишича , ҳунарнинг мақсади инсонлар эришган энг олий ва энг яхши ҳис -туйғуларни етказиш воситасидир.
Истеъдодли ҳунармандлар ӯз асарларида ӯз тажриба ва меҳр -муҳаббатни ҳунар қолибида шундай ошкор этишадиким мухотабда меҳр -муҳаббат ҳис -туйғусини вужудга келтириш сабабига айланади.
Муштарак меҳр -муҳаббат ва меҳрубонликни ижод этиш орқали мухотаб билан маънавий боғланиш ва алоқани барқарор этади. Меъморчилик муқаддас бир ҳунар саналади. Меъморчилик ҳунари ушбу муқаддас вазифасини осмонупар биноларни қуриш билан ижро этади.
Диний меъморчилик Аллоҳ таолога боғланишга сайъ -ҳаракат қилади. Мазҳабий бинолар турли динларда ягона ва муштарак мақсадга эгадир ва бу ҳам бӯлса тоат -ибодат қилиш учун муносиб фазони ижод этишдан иборат.
Ҳар қандай мазҳаб ва динга эга бӯлган инсонлар мазҳабий маконга киришларидан сўнг муштарак
ушбу фазонинг таъсири остида қарор олишади.
Мазҳабий ва тарихий бинолар қурувчилари томонидан меъморчилик унсурларни оқиллик билан ишлатиш мухотабларга кенг маънавий таъсир етказиш ва мақсад сари уларни ҳидоят этишдан иборат.
Машриқзамин, айниқса исломий мамлакатлардаги туризм жозибаликлари ӯртасида тарихий биноларнинг меьморчилиги ҳайратга келтирувчи ва гӯзал жилвалардан бири ҳисобланадиким тамошочиларда маънавий ҳис -туйғуни вужудга келтиради.
Тарихий биноларни қуришда мусулмон ҳунарманди эътиқоди ва ҳунарининг уйғунланиши шундай асарнинг ижод этилишига сабаб бӯладиким Титос Буаартнинг айтишича, меъморчи камолидир. Эронда исломий меъморчилик билан алоқада бӯлган тарихий бинога қадам қӯймаган ва унинг фазосида лол қолган кам сайёҳларни учратиш мумкин.
Ўтмиш ва ҳозирги давр Эрон архитектураси бир-бирига боғланган ва италян нашри «Латитудезлайф» нашриётининг нашрига кўра, у кўзни, фикрни ва таъмни таъқиб қилиш ва алдаш учун яратилган нарсаларни акс эттиради. Эроннинг тарихий асарлари қадим замонларга тегишли бўлиб сайёҳлар учун ҳар доим катта қизиқиш ўйғотди. Бугунги кунда минглаб йиллар тарихидан келиб чиққан нозик масжид меъморчилиги ва диққатга сазовор жойлар кўп сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.
Жумладан Эроннинг жозибали маконларидан бири Кошонда саҳрода қийматбаҳо меросларга ўхшайдиган анъанавий ўйлар назарга кўринади. Турли хил ранг схемалари, ўзоқ коридорлар, ажойиб ва жозибали девор нақошликлари бу чўл биёбон минтақасининг жозибаликларидан ва хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Россиялик турист Елена Петросюк Кошонга қилган сафарлдари ҳақида шундай ёзади: «Кошон тарихий ўйлардан тўла, уларнинг ўзида турли бир дунё мавжуд. Ҳар бир ўйда архитектура санъатини бор вужудингиз билан ҳис этиб унинг азаматидан ҳайратланиб қолишингиз мумкин. Ушбу биноларнинг ранг баранг диреза ойналаридан ёруқлик тушиши сизларга хоналарнинг ички қисмидан тасвир олиш учун ноёб имкониятни беради. Хоналарнинг ичида деворда, шифтга ва полда гўзал камалакни мушоҳада этишингиз мумкин.