Европада исломга нисбатан бадбинликнинг турли шакллари
Азиз тингловчилар бугунги дастурда Европада исломга нисбатан бадбинликнинг турли шакллари ҳақида баҳс-мунозара этилади. Европа мамлакатларида исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш турли шаклларда учрайди ва бу ҳодиса ушбу мамлакатларда ривожланган бир ҳодисага айланган.
Европада истиқомат қилувчи мусулмонлар уларга нисбатан ҳар куни янги чекловлар жорий этилишини кутишади. Соқол қуйган эркаклар, аёлларнинг кийинишлари ҳатто мусулмонча номга эга бўлмоқ ирқпарастлик хатти-ҳаракатлар билан тенгдир. Ҳатто мусулмон бўлмаган ва мусулмонларга ўхшаб соқол қуйган эркаклар ёки терилари оқ бўлмаган ва мусулмонларга ўхшайдиган шахслар ҳам ирқпарастлик хатти-ҳаракатлар билан юзмаюз бўлишади. Индипендет газетаси бу заминада ёзган ўз мақоласида шундай келтиради: “Мусулмонларга ўхшайдиган англиялик эркаклар билан қилинган сўҳбатлар асосида амалга оширган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу шахслар манзилларига ҳайвонларнинг ахлатини ташлаш, магазин ойналарини синдириш, террорист ёки ИШИД террорчи гуруҳи деб аташ каби исломбадбинлик ҳодисалари билан юзмаюз бўлишган. Бу тадқиқотда тадқиқотчилар 19 ёшдан 59 ёшгача бўлган оқ ва қора ирқдан бўлган ҳамда осиёлик, ҳиндустонлик ва масеҳийлар ёки мазҳабий бўлмаган шахслар билан сўҳбат қилишди. Натижа шуни кўрсатдики, исломбадбинлик ҳодисалари террористик ҳужумлар ва Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши бўйича ўтказилган референдумдан кейин ортиб кетган.” Британия жамоатчилик палатаси нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар ҳақида ўтказилган йиғилишда ушбу тадқиқотларнинг натижасини тақдим этишда Британиянинг Бирмингем университетида жиноятшунослик устодлари Умрон Овон ва Ирни Ремпи ташқи кўринишлари билан мусулмонларга ўхшайдиган ва исломбадбинликни тажриба этган шахслар ҳақида сўз юритишди. Умрон Авон шундай деб айтади: “Бу тадқиқот шуни кўрсатдиким, нафратланишдан келиб чиққан жиноятларнинг омиллари қандай қилиб ўз қурбонларини фақат нотуғри тасаввурот ва олдиндан доварлик қилиш асосида нишонга олишади.” Авон ва Римпи нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар ва бундай жиноятлар билан муносибат қилиш бўйича услубий таълим бериш марказларини яратиш ҳақида умумий бир кампания ташкил этишни таклиф этишди.
Британиянинг Стандарт газетаси ушбу заминада шундай ёзади: “Лондон полицияси ва транспорт-коммуникация кампанияси ҳамкорликлари билан “Нафратланишдан келиб чиққан жиноятларни аниқлаш ҳафтаси” йўлида Лондон бўйлаб 200-тадан ортиқ дастур ўтказишди.” Мусулмонлар Лондоннинг автобуслари ва метросида бир неча маротабалар ҳужум нишонига айланишганким, бу ҳужумлар ҳақида кўп филмлар ижтимоий тармоқларда нашр этилди. Полиция маъмурлари бу дастур асосида Лондоннинг шарқидаги масжидларни кўздан кечириб, метро ва автобуслар станцияларида тўриб халқдан нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар ҳақида ҳисобот беришни сўрадилар. Британияда нашр этилган расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг баҳор фаслидан бошлаб ёз фаслигача нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар 25 фоизга ошган. Шунингдек ишчилар партияси раҳбари Жерми Карбин ҳузури билан Британияда ўтган ҳафта давомида нафратланиш бўйича бир йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар тарқатилди. Британия парламентидаги шимолий Излингтон сайлов участкасининг намояндаси Жерми Карбин исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнларини ривожлантирувчи омиллар унвонида оммавий ахборот воситаларидан шикоят қилди. Карбин айтди: “Мусулмонлар ва ислом динига тегишли хабарлар оммавий ахборот воситалари системасида содир этиладиган жиноятлар билан қарши кўраш олиб бориш кампанияси бўйича йиғилиш ўтказилиши лозим. ” Излингтон сайлов участкаси кенгашининг раиси Ричард Ватс ҳам “Исломдан қурқитиш жараёни билан қарши кўраш олиб бориш масаласида ўз вазифаларини ижро этишлари учун мен маҳаллий оммавий ахборот воситаларига яна бир фурсат бераман. Биз оммавий ахборот воситаларидан мантиқий амал қилишади деб умид қиламиз”-деб айтди. Бу йиғилишда мусулмон аёллар нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар ҳақида ўзларининг тажрибаларини шарҳ-изоҳ беришди ва ҳар куни кўча-хиёбонларда ҳижоб билан юришлари учун таҳқирланишларини таъкидлашди. Агарчи оммавий ахборот воситалари Ғарбда эркин деб талқин этилса ва сўз эркинлиги ҳақида иддао қилсаларда, аммо Ғарбда оммавий ахборот воситаларининг таблиғотий стратегияси ва фаолиятлари ва мусулмонларга нисбатан амалга оширадиган муносибатларининг асосий қисми Ғарб давлатларининг сиёсатлари ва партиялари тасири остида амалга оширилади. Европада муҳожирлар ва ислом динига нисбатан бадбинлик бирбири билан аралашиб қолган. Афсўски, охирги пайтларда муҳожирлар ва мусулмонларга қарши қупол режа ва шиор берадиган партиялар халқ томонидан истиқбол этилмоқда ва сайловларда ғалаба қозониш учун имкониятлари кенгаймоқда. Бу заминада юзага келган охирги ўзгаришларда Австрияда “Озодлик муҳити” иммигрантлар партияси 15 октябр ойида ўтказилган парламент сайловларида 27 фоиз овозни касб этиши билан Австрия парламентида иккинчи ўринни эгаллади.