Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 25-чиси Ҳижрий-қамарий 1439 йил жумодиюс-сони ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 16-чи кунидир.
Бундан 1323 йил муқаддам ҳ.қ. 116 йил жумодиюс-солни ойининг 27-чисида:
Аҳли байт алайҳимсаломлар мактабининг бешинчи пешвоси бўлмиш Ҳазрат имом Боқир(а)-нинг фарзанди Али ибн Муҳаммад (а) шаҳодатга етди. Али бинг муҳаммад (а) ҳижрий-қамарий 113 йилда ислом дини ҳақида таблиғот этиш ва мўминларнинг мазҳабий ҳис-туйғулари ва саволларига жавоб бериш учун Эроннинг кошон шаҳрига борди ва 3 йил давомида ислом динини таблиғот қилиш ва халқни ҳидоят этиш билан шуғулланди. Ул ҳазраит ҳижрий-қамарий 114 йилда бузургвор отаси Ҳишом қўли билан шаҳодатга етишидан олдин номаларни ул ҳазрат учун Мадинага юбориб шиалар ва ўз аҳволини баён этарди. Ул ҳазрат ислом динини 3 йил давомида таблиғ этишидан кейин аҳли байт алайҳимсаломлар душманлари ва мухолифлари билан қилган тенгсиз уруш давомида душманлар қўли билан ўзининг мазлум бобоси ҳазрат Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн алайҳиссалом каби 100 нафар вафоли ёронлари билан қамарий 116 йилда шаҳодатга етказилди ва Машҳад шаҳрида шаҳодат топган маконининг яқинида аҳли байт алайҳимсаломларнинг ихлосмандлари томонидан дафн этилди. Бу бузургвор имомзоданинг дафн этилган жойи пайғамбар (с.а) ва аҳли байт алайҳимсаломлар ихлосмандлари учун шукўҳли зиёратгоҳга айланган.
Ҳижрий-шамсий 1285 йил исфанд ойининг 25-куни, яъни бундан 111 йил бурун Эроннинг истеъдодли шоирларидан бири парвин Эътисомий Табриз шаҳрида маърифатли оилада дунёга келди. Отаси Юсуф Эътисомул-Мулк ўз замонининг машҳур адиб ва таржимонларидан бўлиб, хонадони Маликуш-Шуаро Баҳор, Аллома Деҳхудо каби маърифат аҳлининг йиғилиш маскани эди. Падари бузрукворидан форс ва араб адабиётини таълим олган Парвин Эътисомийнинг шеърий истеъдоди ёшлигидаёқ намоён бўлди. Отасининг мамлакат ичкариси ва Чет эл сафарларида ҳамроҳлик қилиб жуда кўп тажрибалар ортирди. Парвин Эътисомийдан ёдгорлик қолган шеърлар девонида шоиранинг ахлоқий ва ижтимоий мавзўлардаги юксак бадиий савияли битиклари жамланган. Унинг шеърларида ирфоний, ахлоқий ва диний ўзаро уйғунлашиб кетган. Истъдодли шоира ҳажрий-шамсий 1320 йили 35 ёшида оламдан ўтди.
Бундан 4 йил олдин милодий 2014 йил март ойининг 16-чисида:
Қрим ярим оролининг халқи Россия ер-ҳудудларига қўшилиш масаласи бўйича ўтказилган референдумга ижобий овоз беришди. Украина республикаси президенти Виктор Януковичнинг давлати инқирозга учрагани ҳамда Россия ва Украина алоқаларида кескинликнинг вужудга келишидан кейин Севастополь портидаги Россия ҳарбий кемаси Қрим терреториясини ўз назоратига олди. Бундан кейин Россиянинг ҳарбий кучлари Қримга кирди. Россия давлати бу сайъ-ҳаракатларга қонунийлик бағишлаш учун Қримда ижтимоий сўров ўтказди. Қрим ярим ороли аҳолисининг аксарияти рус миллатидан бўлишлари сабабли Қрим халқи Россияга қўшилиш ҳақида ижобий овоз беришларини тахмин қилиш мумкин эди.