март 18, 2018 17:29 Asia/Tashkent

Одатда агар янги мусулмон бўлган кишилар ҳақида сўз юритсак, самовий диннинг ҳақиқийлигини тушуниб етган ва имон келтирган исломий бўлмаган мамлакатларнинг фуқароларини назарда тутамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Одатда агар янги мусулмон бўлган кишилар ҳақида сўз юритсак, самовий диннинг ҳақиқийлигини тушуниб етган ва имон келтирган исломий бўлмаган мамлакатларнинг фуқароларини назарда тутамиз. Аммо бундай эмас, исломий мамлакатлардаги бу нажотбахш ва иллоҳий динга юз қаратишларини кўпроқ учраш мумкин. Айниқса, улар мусулмонлар билан бирга яшайдилар ва ҳидоят этувчи ва инсонни яратадиган исломий таълимотларини яхшироқ урганишлари мумкин.

Албатта, муҳим нуқта шундан иборатким бундай мамлакатларда аққалиятни ташкил этувчи мусулмонлар ўз динларини ўзгартириш баробарида жиддий муносибат қилишади.

Миср исломий ушбу мамлакатлар жумласидандирки унинг аҳолисининг 10 фоизини насронийлар ташкил этишади. Аммо ислом динининг юксак таълимотлари ушбу насронийларнинг айримларини ўзига жалб этган.

Лина Константин улардан биридир. У ҳозирда мусулмонликни қабул қилиб Мисрнинг шимол-шарқидаги Суэцда дунёга келган. Лина ҳам бошқа насронийларнинг аксариятидек калисодаги айрим таълимотларини дарк этмасди ва уни қабул қилолмасди. Шу сабабдан у болалигида мазҳабий маросимларда мажбуран иштирок этарди. У бу ҳақда шундай деб айтади: “Мен Мисрда яшайдиган ҳар бир насронийдек масеҳийлик мутаасиб мантиқ билан вояга етдим. Ота-онам якшанба кунлари калисога боришим ва руҳонийнинг қўлини упишим учун сайъ-ҳаракат қилишардилар. Руҳоний дуо уқийсин, биз ҳам унинг орқасидан такрор қилайлик, ота,  ўғил ва муқаддас руҳ ҳақида ривоят эшитайлик. Мен бошқа барча болаларга ўхшаб руҳонийнинг мавъизаларининг маънова мафҳумларига аҳамият қаратмасдан қулоқ солардим. Калисонинг маросимлари охирга етганидан сўнг, катта иштиёқ билан уйнаш учун мусулмон дўстларимнинг олдига борардим. “

Хонум Константин учун мубҳамлик бўлган нарса, бу нима учун руҳоний мусулмонларнинг яхши хулқ атвор ва хатти ҳаракатларига қарамасдан уларнинг кофир деб, таъкид қилишлари эди.

У бу ҳақда шундай деб шарҳ-изоҳ беради:”Руҳоний бизларга масеҳий бўлмаганлар агарчи яхши ва хайрли ишларни ижро этсаларда, аммо Парвардигор масеҳий динига асосан Худонинг буюрган фармонларига итоат қилмаганлар кофир ҳисобланишади.”

Жамиятда мавжуд бўлган ҳақиқатларга аҳамият қаратган ҳолда Лина учун бу сўзларни қабул қилиш қийин эди.

У бу ҳақда шундай деб айтади: “Каттароқ бўлиб бошланғич биринчи синфга борганимда Суэцдаги мактабимда кўп дўстлар пайдо қилдим. Мен мусулмон дўстларимнинг яхши хусусият ва халқ-атворларига эътибор қаратардим. Улар ўз сингилларимдек менга муносибат қилишлари ва динларимиз ва динларимиз турлича бўлишига аҳамият бермасликларини дарк этдим.

Мусулмонларнинг яхши хулқ-атворларига қарамай уларнинг кофир деб билишга тегишли масеҳий руҳонийларнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган сўзлари йиллар давомида Линанинг зеҳнида боқий қолган эди. У бунинг далилини билишини истарди. Аммо руҳонийларнинг ғазабланишидан қурқардим. Охири унинг ҳақиқатни топишга бўлган руҳияси устодидан ушбу саволни сурашга ундади.

У шундай деб айтади:” Охири бир куни журъат қилиб ундан сурадим. У ўзининг ғазабини яширди ва сохта бир табассум билан айтди: Сен ҳали жуда ёшсан ва ҳаётни тушунмайсан. Мусулмонларнинг зоҳиран ахлоқий муносабатлари ва арзимайдиган бу масалалар сени алданиб қолишинга ижозат берма. Мен сукут сақладим, аммо ўз ичимда унинг айтган сўзларига мухолиф эдим. Ва айтган сўзларининг мантиқсиз эканини  билардим. Кейинчалик исломни дарк этиш ва гумроҳликдан нажот топишлари учун Қуръони карим мусулмонларни бошқа динлар намояндалари билан яхши алоқа урнатишга ташвиқ этишини тушундим.

Ҳақиқат шундаки ислом дини самовий энг комил ва энг охирги дин унвонида ўзидан олдинги иллоҳий динлар ва уларнинг йўлдан адашмаган китобларини тасдиқлайди. Бу мавзў Қуръони каримда бир неча маротаба таъкидланади.

Ислом дини динлар ўртасида ваҳдат вужудга келиши учун аҳамиятга молик бўлган таклифларни баён этади ва Оли Имрон муборак сурасининг 64-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар.

Ислом дини таслис ва Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг Худо эканлигига иддао қилиш, уни ўлдириш ва ул ҳазрат туфайли уларнинг гуноҳлари кечириши каби масеҳийларнинг ботил ақидаларини қабул қилмайди. Аммо ҳақиқий масеҳийларни эса мусулмонларнинг дўстлари деб таништиради.  Чунончи Қуръон Моида сурасининг 82 ояти каримасида шундай буюради:” Яҳудий ва ширк келтирганларни иймон келтирганларга нисбатан одамларнинг ашаддий адоватлиси эканини топасан. Улардан иймон келтирганларга дўстликка яқинроғи, биз насоролармиз, деганлар эканини топасан. Бу уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар бўлганидан ва уларнинг такаббурлик қилмасликларидандир. (Бу уч тоифа мусулмонларга муносабатда иккига бўлинади. Биринчиси–мусулмонларга нисбатан ашаддий адоватли тоифа бўлиб, улар яҳудий ва мушриклардан иборатдир. Иккинчи тоифа–мусулмонларга нисбатан, бошқа кофирларга қараганда, дўстликка яқинроқ тоифа бўлиб, улар насоролардан иборатдир.)”  

 

Ёрлиқ