март 18, 2018 17:38 Asia/Tashkent

Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик  тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик  тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз мухлислар, кўй-қушиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади.   Азизлар, сизга маълумки, буюк  Эронзамин   диёри   ўзининг   ўта  машхур  

қўшиқчилари ила    дунёни  лол   қолдирган. Қайси  бир  бошқа  ўлкаларга  борманг,  қаерда 

 бўлманг,  дилнишин, дилга  ором бахш  этувчи   форсий  гўзал  куй-қўшиқларнинг   ажиб бир   сеҳрли садоси   қулоққа чалинади. Яхшиси келинг биргаликда  Шаҳиди Шаҳруз, Ризо Содиқи ва Муҳаммадризо Ҳидояти ижро этган "Баҳори норанжи» номли чиройли ва дилрабо қўшиқни  эшитайлик.  

Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг интернет сайти Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтаси   : узбек кучукча порстудеу доткомга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Азиз мухлислар,   Самарқанд ва Бухоро  вилоятларидан кўп мухлисларимиз    биздан Ўзбекистоннинг севимли ва машҳур  хонандаларидан  бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида "Вафодорим" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган.  Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан танлаган қўшиқни  манзурингизга тақдим этамиз. 

Азизлар  дастуримиз якунида   Душанбе ва Самарқанд  шаҳрларидан Садриддин ва Афшин  истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда  Давлатманд Холорв  ижро этган “Модар” номли  жуда таъсирчан қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

Сад чону дил фидои як муддаои модар

Фатҳу кушоиш орад дасту дуои модар

Гар шеърҳо сурудам аз буду аз набудам

Дар тинатам сириштам сўзу навои модар

Аз сарвату зи шуҳрат гар ба фалак занам сар

Таъзим мекунам боз дар пеши пои модар.

 

 Марҳамат тингланг!