Ҳаётий муаммолар калиди
Болалар — жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож, энг заиф заиф қатлами саналади. Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим.
Меҳрибон ва раҳмли Алл.. номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Болалар — жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож, энг заиф заиф қатлами саналади. Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим.
Болалар жамиятнинг бошқа қатламлари каби меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезишади. Болаларга нисбатан меҳр-муҳаббатга тўла муносабат болаларни ҳам ақлий, ҳам руҳий ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган ўзига хос вазифасини ўтайди.
Гўзал исломий тарбия олган фарзандларгина чинакамига “жаннат райҳонлари” деб мақталади. Аксинча инсонийлик фитратидан чекинган, тарбияси бузуқ болалар жамиятнинг зараркунандаларига айланишади.
Шу боис Ислом динимиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратади ва бу муҳим масалани ота-она ва жамият олдидаги энг зарур вазифалардан бирига айлантиради. Фарзандимизга исломий тарбия бериш учун нималар қилишимиз, қайси усул ва тажрибалардан фойдаланганимиз маъқул?
Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.
Ҳар бир ота-она фарзандини солиҳ, маънавий баркамол бўлиб вояга етишини орзу қилади.
Ана шу орзу-умидлар рўёбга чиқишида Ислом дини баён этган кўрсатма ва иршодларга амал қилиш муҳимдир.
Қуръони каримнинг Таҳрим муборак сураси 6 ояти каримасида : “Эй иймон келтирганлар,ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз...” деган ояти каримаси шу дастурларидан биридир. Мазкур оятдаги “дўзахдан сақлангиз” иборасини икки дунё саодатига сабаб бўлувчи хайрли амаллар билан шуғулланишга даъват қилиш деб тушуниш лозим бўлади.
Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) муборак ҳадисларида мазкур оятга амал қилиш йўл-йўриғини тушунтириб: “Фарзандларингизни итоаткорликка, қайтарилган нарсалардан сақланишга буюринглар. Ана шулар уларни дўзахдан асрайди”,-деганлар.
Фарзандини юриш-туришида, ўзининг диний ва миллий қадриятларини эъзозлайдиган инсон қилиб вояга етказиш ҳам ота-она ва барчамизнинг бурчимиздир.
Табиийдирким болалик даври шундай давр ҳисобланадиким, инсон осонлик билан кўрсатмаларни ўрганади ва унинг ўрганган илми бу чоғда жуда кучли бўлади. Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади. Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Аёл ўз табиатидан келиб чиқиб ўзига юклатилган масъулиятни адо этиш билан бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Шунингдек эр ҳам ўзига юклатилган хос масъулият яъни оиласини ҳар жиҳатдан таъминлаш бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Машаққат ва мусибатларни бартараф қилиш билан бирга, фарзандлар тарбиясида олоҳида аҳамият бериш лозим.
Ислом дини фарзанд тарбияси масъулиятини ота-оналарга юклаган. Шундай бўлгач ҳеч ким четга чиқа олмайди. Ота-оналар фарзандларини инсонлар билан хушмуомалада бўлиши, ростгўй, омонатдор, илм-ҳунар ўргатиш, ватанига содиқ бўлиш, ватанини асраб-авайлаш, ватанига жонини беришга тайёр бўладиган инсонлар қилиб етиштиришга масъулдирлар. Фарзандининг ёмон хулқ ва сўзлардан, қабиҳ иш ва ёмон одатлардан пок бўлиши учун ҳам ота-она жавобгардир.
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан биз учун бир амонатдек ато этилганини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шундай экан бу амонатни яхши асраб-авайлаб вояга етказишга тӯғри келади. Унинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таважжуҳ қилмоқ бизнинг инсоний бурчимиздир.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.