Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 28-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 19-чи кунидир.
Азиз тингловчилар, бугун раҳмат ва фазилатларга лимо-лим ражаб ойининг биринчи кунидир.
Бу ва бундан кейинги икки ой, яъни шаъбон ва рамазон инсоннинг Аллоҳга яқинлашиши учун ӯзини тайёрлаш ва тарбиялаш ойларидир. Аллоҳнинг расули Муҳаммад Мустафо (с) бу муборак ойнинг фазилатлари ҳақида буюрадилар: “Ражаб Аллоҳнинг улуғ ойидир. Фазилатда унга тенг келадиган ой йӯқ. Бу ойда кофирлар билан жанг қилиш ҳаромдир. Ражаб Аллоҳнинг ойи, шаъбон менинг ойим. Рамазон эса умматимнинг ойидир”.
Ражаб ойида руза тутишнинг фазилати ҳақида жуда кӯп ривоятлар бор. Бу муборак ойнинг 27- куни инсоният тарихидаги улуғ воқеалардан бири Расули акрам (с)-нинг мабъас, яъни пайғамбарликка танланиш кунлари содир бӯлган. Ражаю ойининг 13 кунида эса ҳазрат Али (а) дунёга келган. Аллоҳнинг улуғ ойларидан бири—ражаб ойининг маънавий баракотларидан имкон қадар фойдаланасиз, деган умиддамиз.
Ҳижрий-қамарий 57-йил ражаб ойининг биринчи куни, яъни бундан 1382 йил бурун ривоятга кӯра, Расулуллоҳ (с)-нинг невараларидан бири Имом Муҳаммад Боқир (а) дунёга келди. Ул ҳазрат ӯз замонасидаги илмларнинг сарагини сарак, пучагини пучакка чиқарганликлари учун боқир, яъни илмни тешувчи лақаби билан аталадилар. Ул ҳазрат "Боқир-ул-улум", яъне "Илм сирларини очгувчи" лақаби билан шон-шўҳрат топган эдилар. Ул ҳазратнинг имомат даврлари Уммавийлар ҳукуматининг заифлашган даврига тӯғри келарди. Шу сабабли ӯзи ва фарзанди Имом Жаъфар Содиқ имомат даврларида жуда кӯп билимларни ривожлантирдилар. Имом ҳазратлари жуда хушмуомала бӯлиб, доимо кишиларни яхшиликка, камбағалларга ёрдам қилиш ва хасталарнинг ҳолини сӯрашга ҳидоят қилиб, ӯзлари бу ишларда бошқаларга ибрат намунаси эди.
Барча тингловчиларимизни Имом Муҳаммад Боқир (а) валодат кунлари билан табриклаб, ҳикматли сӯзларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:” Эзгу ахлоқ ва яхши муомалали кишига барча эзгуликлар берилгандир. У киши дунё ва охиратда осойиштадир. Ахлоқсиз кишининг эса йӯли ёмонликлар томонга элтади”.
Бундан 340 йил олдин ҳижрий-қамарий 1099 йил ражаб ойининг 1-чисида:
Эроннинг фақеҳи ва ҳакими Муҳаққиқ Хонсорий номи билан танилган Ҳусейн бин Муҳаммад вафот этди. Мусулмон халқининг ушбу донишманди диний машҳур устодлар қаторида жой олган эди ва кўп шогирдларни таълим тарбия берди. Муҳаққиқ Хонсорийдан Қуръони каримнинг таржимаси ва исломий муътабар китобларга шарҳ-изоҳ мерос қолган.
Бундан 31 йил олдин милодий 1987 йил март ойининг 19-чисида:
Замонавий физика илмига асос солганлар наслидан қолган Луис де Брогли 95 ёшида оламдан ўтди. У милодий 1892 йилда таваллуд топди ва биринчи жаҳон уруши охирга етганидан кейин физика илмини ўрганишга юз қаратди. Франциялик ушбу олим милодий 1924 йилда нурнинг заррали тўлқинларга эга бўлиши теориясини тақдим этиши билан кенг шўҳрат топди. У бу назарияни тақдим этиши билан физика илмида катта ўзгаришлар ва ривожланишларига йўл очиб берди. Брогли милодий 1929 йилда физика йўналишида Нобел мукофотини олишга мушарраф бўлди.