март 20, 2018 12:27 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 29-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 2-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 20-чи кунидир.

Бундан 999 йил олдин, ҳижрий-қамарий 440 йил ражаб ойининг иккинчи кунида буюк ва мислсиз мутафаккир Абурайҳон Беруний ҳозирги Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида вафот этди. Абурайҳон Беруний ўз таҳсилотининг аввалги йилларидан бошлаб математика ва табиий фанларига қизиқувчан эди.У кейинроқ таърих ва жуғрофия фанларига интилди. Кейин эса тиббиёт, доришунослик, металлшунослик хамда астрономия фанларини тўлиқ ўзлаштирди ва кўплаб илмларнинг буюк намояндасига айланди. Бу мусулмон мутафаккир Ғарб олимларидан бир қанча асрлар олдин ернинг айлана шаклида эканлигини кашф этган эди, ва ер ҳар кун бир маротаба ўз ўқи атрофида ва ҳар йили бир маротаба қуёшнинг атрофига айланишини аниқлади. Беруний араб, юнон ва санскрит тилларини мукаммал билар эди ва кўплаб китобларни таржима қилди. Бу мутафаккир асарларининг ярми тиббиёт ва нужум соҳасига тааллуқлидир. Унинг мислсиз асарлари қаторида "Осор-ул-бақия", "Ал-жавоҳир", “Таҳқиқу молил-Ҳинд ” ва бошқа асарларга ишора қилишимиз мумкин.

 

Бундан 84 йил илгари ҳижрий-шамсий 1312 йил исфанд ойининг 29-чисида

Инқилобчи шоир ва эрксевар руҳоний Ашрафиддин Ҳусейний вафот этди. Ашрафиддин кейин Эроннинг шимолида жойлашган Рашт шаҳрига борди ва машрутаҳоҳлик тафаккурлари билан ошно бўлдиким, унинг натижаси у томонидан “Насими Шимол” номли газетани нашр этилиши эди. Ҳусейний бу газетада Эроннинг уша вақтдаги ижтимоий ва сиёсий вазъиятини танқид остига олиш, машрутахоҳлик ҳаракати ва эркинликни  муҳофазат этиш мавзўларини ҳажвий  шеърлар шаклида нашр этди.  Ҳижрий-шамсий 1288 йилда эрксеварлар томонидан Теҳрон фатҳ этилишидан сўнг Ашрафиддин Ҳусейний ҳам “Насими шимол” газетасини Теҳронда нашр этди. Унинг ашъори Эроннинг мустақиллиги, халқ ҳуқуқларини муҳофазат этиш каби мавзўларга атаб ёзилгани боис халқнинг кенг истиқбол этишига юзмаюз бўларди. Насими шимол газетаси халқ орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган эди. “Гулзори адабий”, “Азил ва Ғазол” чоп этилган ушбу эрксевар шоирнинг асари ҳисобланади.

Бундан 54 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1342 йил исфанд ойининг 29-чисида:

Ҳазрат имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг суханронликларидан бирида Эрон халқидан паҳлавийлар ҳукуматининг ноқонуний ва ношаръий сайъ-ҳаракатларига эътироз қилиб ҳижрий-шамсий 1342 йилги Наврўз маросимини ўтказмасинлар деб сўрадилар. Наврўз байрами эронликларнинг миллий байрамидир ва ҳар йилнинг бошланишида баҳор фаслида ўтказилади.  Ҳижрий-шамсий 1341 йилда шоҳ мустабид режими ўз пойдеворларини мустаҳкакмлаш ва режимнинг хорижий ҳомийлари, айниқса Американинг ризоятини жалб этиш учун  турли сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Шу тартиб билан халқ ва руҳонийлар Эроннинг турли минтақаларида азодорлик маросимини ўтказишди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу ташаббуси шу даражада тасирчан эдиким, режимнинг маъмурлари фарвардин ойининг иккинчи кунида Қумда диний илмларнинг талабалари тўпланиб азодорлик маросимини барпо этганларида уларга ҳужум қилишди. Уларджан бир неча нафарини шаҳид қилишди ва айримларини ярадор қилишди.