март 24, 2018 14:17 Asia/Tashkent
  • тарихий саналар
    тарихий саналар

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 766 йил илгари ҳижрий-шамсий 631 йил фарвардин ойининг 5-чисида:

Ҳиндустоннинг форс тилида ижод этувчи машҳур шоири Амир Хусрав  Деҳлавий  Ҳиндустоннинг шимол-ғарбида жойлашган шаҳарларидан бири Патёлида таваллуд топди.  У ёшлик чоғидан бошлаб шеър ёзишда катта маҳоратга эга бўлишини намойиш этди. Амир Хусрав Деҳлавий Деҳлининг маъруф орифи Низомиддин Авлиёнинг муридларидан эди ва унга катта ихлосманд эди. Амир Хусрав Деҳлавий Ҳиндустон ва Эрон адабиёти ҳамда мусиқасига эга бўлишига қўшимча, араб ва турк тилларини ҳам яхши ўзлаштириб олган эди. Унинг катта ва кенг маълумотга эга бўлиши форс тили ва адабиёти соҳасида энг кўп ижод этган шиорлар қаторида жой олишига сабаб бўлди. Амир Хусрав Деҳлавий ўзидан кўп асарлар мерос қолдирганки, уларнинг ўртасидан саккизта маснавий ва бешта шеър дафтарига ишора этиш мумкин. Амир Хусрав Деҳлавийнинг бошқа асарларидан "Мифтоҳул-Футуҳ", "Матлаул-Анвор", "Нўҳ Сипеҳр" ва "Оинаи Искандари" асарларини тилга олиш мумкин

Бундан 166 йил бурун ҳижрий-қамарий 1273 йил ражаб ойининг 7-куни Носириддиншоҳ даврида Эрон ва Англия ӯртасидаги Париж шартномаси имзоланди. Узоқ йиллар давомида Эрон ҳудуди ҳисобланган Ҳирот ӯлкаси Муҳаммадшоҳ Қожор замонида Эрондан чиқди. Носириддиншоҳ Ҳиротни яна Эронга қӯшиб олиш мақсадида бу юртга қӯшин тортди ва бу шаҳарни босиб олди. Бу иш Англияга ёқмади. Шу сабабли инглизлар Хорк ороли, Бушеҳр ва Хузистон вилоятининг айрим минтақаларини босиб олишди. Эрон Англия билан муносабатларини яхшилаш мақсадида Парижга ӯз вакилини юборди ва натижада Париж шартномаси имзоланди. Бу шартномага кӯра, Эрон Афғонистоннинг ишларига аралашмаслик ва Ҳиротни қайтариб бериш мажбуриятини олди. Бу шартнома Англиянинг Эрондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Бундан 61 йил олдин милодий 1957  йил март ойининг 25 чисида:

Европа иқтисодий жамияти ёки Европа муштарак бозорини таъсис этиш шартномаси Италиянинг пойтахти Римда Европа мамлакатларининг турли намояндалари иштирокида имзоланди. Бу жамиятни ташкил этишдан мақсад божхона тарифларига барҳам бериш учун аъзо мамлакатлар ўртасида бошхона иттифоқини ижод этиш эдики бу божхонани ташкил этилишидан сўнг товар айирмабоши, ишчи куч, сармоя киритиш ва хизмат кўрсатишлар эркин тарзда аъзо мамлакатлар ўртасида ижро этилади. Европа иқтисодий жамият милодий 1992 йилда Европа Иттифоқи ташкил этилишининг  муқаддимаси эди.          

 

Ёрлиқ