март 27, 2018 16:16 Asia/Tashkent

Халқаро Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Халқаро Наврўз байрами муносабати билан барчангизни яна бир бор  қизғин қутлаймиз  ва ушбу қутлуғ санага бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги   сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда “ Эрон санъати гулистонида Наврўзнинг тутган  ўрни”  борасида  сўз боради. Бизни тинглаб боринг.

Яратувчиликнинг жилвалари бўлган рангбаранг Баҳор ҳамда жон ва жаҳоннинг шодлиги бошланди. Наврўз ва баҳор таровати Эроннинг турли санъатида муҳим бўлган мавзулардан ҳисобланади.

Бир вақтлар наврўзхонлик қилувчи кишилар ва кўчаларда юриб, мусиқа ижро этувчи  қўшиқчи ҳамда чолғувчилар  Наврўз байрами кириб келишидан 15 кун олдин халққа баҳор келишини хабар берардилар. Бу қўшиқчи ва созандалар  кўплаб шеърларни ёддан билиб, сўз санъати ва турли байрамона дастурларни намоиш этишарди. Улар шеър ва қўшиқларни форс тилида ва баъзан бошқа маҳаллий  лаҳжаларда ҳам ижро этишарди. Кўча-кўйларда тамошо кўрсатувчи бу санъаткорлар Аллоҳга ҳамду санолар айтишдан кейин Ислом пайғамбари(с) ва Аҳли Байтларининг намунали жиҳатлари ва фазилатларини айтиб  мадҳ этишарди.  Мазкур  тадбирларда Одам (а) ва Иброҳим(а)га аталган ривоятларни ҳам шеър тили билан баён  қилишарди.

Эроннинг мумтоз ва миллий мусиқасида ҳам  Наврўз кенг кўламда  ўз инъикосини топган. Абдулмўмин бин Сафиддин томонидан ёзилган “Беҳжат ур-руҳ” китоби Эрон мусиқаси ҳақида маълумот берувчи  энг қадимий рисолардандир. Ушбу китоб муаллифи Эроннинг турли гўшаларида мавжуд мусиқа турлари  ва уларнинг Наврўз билан боғлиқликлари бобида фикрлар баён қилган. Мазкур наволарнинг номлари “Хоро Наврўзи”, “Раҳовий Наврўзи”, “Сабо Наврўзи”,” Ажам Наврўзи” ва “Араб Наврўзи” дея аталган.

Унинг таъкидлашича, наврўзий  наволар  Янги йилнинг бошланиши айёмида ижро этиларди. Ушбу кунлар давомида куйланадиган  куй- қўшиқлар ва маросимларнинг ҳар бири ўзига хослиги билан бир-биридан фарқ қиларди.  Наврўз байрамининг олтинчи кунида, яъни ушбу шукуҳли байрамнинг охирги кунларида “Наврўзи султоний”  навоси  ижро этиларди.

Ҳозир эса азиз тингловчиларимизнинг Наврўз байрами муносабати билан баён этган самимий сўзлари ва қутловларини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчиларимизнинг баҳорий табриклари эди. Эшиттиришимиз давом этади.

Олдинги вақтларда Эроннинг турли минтақаларида Наврўз байрамига бағишланган тадбирларда  иштирок этувчи чолғувчиларнинг мусиқа асбоблари ҳам  бир-бирларидан фарқ қиларди. Аммо барча базмларда оғиз билан пуфлаб  чалинадиган  мусиқа асбоблари ва қўл  зарби билан чалинадиган асбоблардан кенг тарзда фойдаланишарди.  Айрим минтақаларда куй-қўшиқлар ижро этилганидан  кейин наврўзхонлик, яъни Наврўзга аталган шеърларни ўқиш маросими ҳамда ўйинчоқлар билан  ё ўйинчилар  иштирокида турли  саҳна намоийшлари кўрсатиларди.

Саҳна намойишларида иштирок этувчи санъаткорларнинг кийимлари қизил рангда эди.  Мазкур саҳна намойишларида даф, доира ва таблакка ўхшаган мусиқа асбобларидан фойдаланиларди.

Ушбу томошаларниг айрим қисмларида актёрлар ва ўйинчилар билан  бирга томошабин болалар ва бошқа оддий кишилар ҳам иштирок этишарди.  Мазкур саҳна намойишларида бош қаҳрамон қизил кийимда ва юзини қора рангга бўяб иштирок этарди. Қора ранг эса  совуқлиқ ва қишнинг узун тунларини кўрсатарди. Унинг қизил рангли кийими эса байрам, хурсандчилик ва шодлик ҳамда қишнинг кетиб, баҳор келганининг тимсоли эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси”    унвонли  махсус эшиттиришнинг навбатдаги        сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон халқига тегишли карнай ва сурнай мусиқа асбоблари кўплаб байрам ва базмларда фойдаланадиган  асосий  мусиқа асбоблари ва созларидан ҳисобланади.

Буюк шоир устод Фирдавсий ўзининг машҳур эпик асари “Шоҳнома”да  карнай садоси ушбу асарнинг асосий қаҳрамони Рустамга жўшқинлик бахш этишини таъкидлаган. Бошқа томондан, Эроннинг турли минтақаларида ўтказиладиган байрам ва шодиёналарда домий тарзда  сурнайдан  фойдаланилган.

Айтиш лозимки, эронликлар баҳор ва Наврўзнинг келишини  карнай ва сурнайнинг наволари билан эълон қилишарди ва ҳозир ҳам ушбу анъана давом этмоқда.  “Чаҳоргоҳ” мусиқа мақомида карнай ва сурнайлар билан ижро этувчи наво ҳозирги вақтда ҳам эски йилни кузатиб, янги йилни кузатиш маросимида жаранглайди.

Эрон марказида жойлашган турли  минтақларда яшовчи ҳамда чорвачилик билан шуғулланувчи  қабилаларда  сурнай  сози узоқ асрлардан бери  фойдаланиб келинади. Уларнинг сурнайлари кичик ва ўзига хос бўлиб,  ушбу соз биланг наволарни ижро этишда улар катта маҳоратга эгалар.

Ҳозир эса сурнай ва дуҳул билан ижро этилган наврўзий навога диққатингизни жалб этамиз.

Эроннинг хилмахил бўлган санъатида баҳор васфи ва  Наврўз хос ўринга эгадир.  Эроннинг турли санъат усталарига баҳор жилвалари ўзгача илҳом, жозиба ва муҳаббат бахш этган. Натижада улар ўзларининг энг гўзал ва лаззат бахш этувчи асарларини яратишган.

Айримлар баҳорнинг гўзаллигини турли ранглар билан чизган  расмларида нмойиш этишса, айрим ушбу заминада мусиқа асбоблари орқали дилкаш оҳанглар яратишган. Албатта, Эроннинг ҳайкалтарошлик ва гилам тўқиш санъатларида ҳам  баҳорнинг нафис ифода ва инъикоси ҳам ўзгачадир. Саҳна намойишлари, кино ва янги бўлган бошқа санъатларда ҳам  баҳор  ўзига хос бўлган аксини топган.

Баҳор дунё ва табиатнинг  қайтадан туғилиши ва гуллаши фаслидир. Унда инсоннинг ҳам руҳи ва жони ўзгаради. Баҳор фаслида санъаткорлар, хусусан рассомларнинг яратувчанлик қобилиятлари янада ошади.  Баҳорда гўзалликлар, ишқ ҳамда ер, ҳаво ва дарахтларнинг мастлиги ўзгача маъно топади. Баҳорнинг барча жозибалари ҳунар аҳлининг нигоҳидан ажралмайди.

Албатта, йилнинг барча фасллари гўзалликни яратувчи Холиқнинг тимсолидир. Ушбу жилваларни рассомлар ва шоирлар  ўзларининг асарларида маҳорат ва ошиқлик  билан  кўрсатишади. Чизилган расмлар ва куйлаган шеърларда баҳор гуллари ва манзаралари ҳамда  яшил бўлган боғлар  кўпроқ назарга ташланади.  Қиш ва куз фаслларидаги табиат манзаралари рассомлар асарларида кўп эмас. Эронлик рассомларнинг кўзи фақат баҳор фаслини кўпроқ кузатган. Улар учун бошқа фасллар мавжуд бўлмаган ва фақат баҳорнинг мафтункор  манзаралари уларни маҳлиё этган гўё.

Азизлар, Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси”    унвонли  махсус эшиттиришнинг  навбатдаги       сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

Ёрлиқ