Оила жамиятнинг пойдиворидир
Муштарак ҳаётда мустақилликка эришиш, барча оила қурадиган ёшларнинг орзусидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Муштарак ҳаётда мустақилликка эришиш, барча оила қурадиган ёшларнинг орзусидир, аммо кўп ҳолатларда ота-оналар ҳаттоки никоҳдан ҳам кейин турмуш қурган икки ёшларга бу имкониятни бермайдилар.
Бугунги дастуримиз ҳам ана шу мавзў, яъни турмуш қуришда эркинлик мавқеи ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Ҳақиқат шундаки, кўпинча ота-оналарнинг турмуш қурган икки ёш ҳаётига аралашуви ва ёшларнинг турмуш қуришда тажрибасизликлари улар ўртасида келишмовчилик ва ихтилофларни вужудга келтиради. Эҳтимол, ўзингиз оилангиз билан қиладиган муносабатингизни қандайдир деб талқин этиш, ёки сиз турмуш ўртоқингизнинг ота-онаси билан муносабатларини оилангиз ҳаётига аралашлашуви деб, билишингиз мумкин. Бир ёки икки томоннинг ўз оилаларига боғлиқлари муаммони яратади ва икки томоннинг нотўғри йўлга боришига ва ўз оилалари билан яхши муносабатларни ўрнатиш ўрнига, бир-бири билан рақобатга киришлари сабабига айланиши мумкин.
Эр ва хотиннинг мустақиллиги ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Мустақил шахслар ўзларининг қобилиятлари ва зайиф томонларини яхши билишади ва бу тажриба тўғри қарор қабул қилишга уларга ёрдам беради. Албатта, мустақил бўлиш бошқалар билан маслаҳат қилмаслик маъносида эмас. Ҳақиқий ва принципиал мустақиллик, яъни инсон ўз мақсадига фақат бошқалар билан сўҳбатлашиш билан чекланмасдан, балки ўз мақсадга эришиш учун бошқалар билан маслаҳатлаши лозим бўлади. Ҳаётда мустақилллик ва муваффақиятга эришиш орасида жуда кўп алоқа бор. Мустақил шахслар ҳаётий муаммолар билан юзмаюз бўлишда малакага эга бўлиб ўзларига кўпроқ ишонишади. Бунинг сабаби шундаки, мустақил шахслар бошқаларни қўллаб-қуватлашлари ёки бошқаларнинг рухсат беришларини кутишдан кўра, ишни амалга оширишади. Мустақиллик, яъни бошқаларнинг талаблари ва умидларига жавоб бериш ўрнигна сизнинг янги нарсаларни синовдан ўтказишга бўлган қизиқишингизни кўрсатади.
Агар, бошқалар сизнинг мустақиллигингизни расмий равишда тан олишларини ҳар доим истасангиз, эҳтимол сиз ҳеч қачон мустақиллик таъмини татиб кўрмайсиз. Бошқалар томонидан шахсий ҳаётингизни сақлаб қолишини уша вақтда кутишингиз мумкин бўладиким, биринчи навбатда хатти-ҳаракатингизни ўзгартириб ўз шахсий ҳаётингизни уларга таништирсангиз ва ўзингиз ҳам унга қараб амал қиласиз.
Мустақиликка эришиш учун, молиявий, ҳиссий ва ҳимоят қилиш каби баъзи оилавий муносабатларни ҳал қилиш лозим бўлади. Шундай қилиб никоҳдан олдин бир-бирингиз билан мулоқот қилишдан олдин, мустақил бўлишингизга ишонч ҳосил қилинг ва уша вақтда сиз ўзингиз оёққа туришингиз мумкин.
Бугунги дастуримиз давомида Эрон оилаларининг хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашамиз. Ушбу сўҳбатимиз ислом дунёсида ва Эронда оила қуришнинг тажрибаси ва оила ҳақида фикрий асосида баён этилади.
Эроннинг оилавий хусусиятларидан бири бу бутун ижтимоий тизимда оила алоқасининг аҳамияти ҳисобланади. Эрон халқи оила ҳаётнинг асоси деб билади ва оиланинг аҳамияти бошқа ижтимоий жиҳатларига кўра кўпроқ қадр-қийматга эга ва эронликлар наздида аҳамиятни касб этган. Ижтимоий жиҳатларнинг мизонини ўлчаш учун олиб борилган тадқиқотлар натижасида оила бошқа ижтимоий ташкилотларга нисбатан жуда муҳим аҳамияни касб этади.
Муҳим бўғин бўлишидан ташқари, Эрон оиласи диний ва исломий оиладир. Оила ва дин ўртасидаги муносабатлар ва алоқалар оила аъзоларнинг ўртасидаги муносабатлар сатҳида ва маросимлар, динлар, урф-одатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ислом динида оиланинг энг муҳим хусусияти унинг мақсадли бўлишидир. Ислом иллоҳий қарашида, никоҳнинг мақсади жисмоний талаблар ва фақат жинсий инстинктни қондириш ҳисобланмайди. Қуръон оятларига биноан, инсон барча мавжудотлардан устундир. Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари-халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак. (Бақара сураси 30 оят).
Ақл одам боласига Аллоҳ таоло иноят этган неъматларнинг энг сараси ва хосидир. Хослиги шундаки, ақл инсонни тилсиз ҳайвондан ажратиб тургай. Кимки ақлига эргашса, дунё ва охиратда азиз ва мукаррам бўлгай. Ақли қолиб, нафсига тобе бўлса, агарчи ўзича дунёда маишат қилаяпман деб ўйласа-да, ҳайвондан-да тубанроқ бўлгай. Шунинг учун исломда никоҳ ва турмуш қуришнинг мақсади жинсий лаззатланишдан кенгроқ маънони анлатади.
Ислом дини дунёнинг мол-мулкига боғланиб қолмасларини инсонлардан талаб қилади. Барча ҳаракат ва фаъолиятларда, ҳаттоки ичиш, ейиш, ўхлаш ва турмуш қуришда инсон дунёни Аллоҳ таолога яқинлашиш воситаси деб билиши лозимлигини таъкидлоайди. Бинобарин мусулмон кишининг оила ташкил этишдан мақсади муқаддас амр унвонида жилваланади. У Пайғамбар (с) суннатига биноан амал қилишга сайъ-ҳаракат қилиши лозим. У оилани шахсиятнинг ривож-равнақ топишининг асосий пойгоҳи ва фарзандларнинг ижтимоий маҳоратларининг тарбиялаши лозим токим улар башариятнинг соғлом бўлишида ўз ҳиссаларини қўшсалар.
Шунинг учун Эрондаги исломий оиласи ақл-идрок ва яхши билимли ва ижтимоий онгли эркаклар ва аёллар ўртасидаги никоҳ шартномасига асосланади ва бу турмуш ўртоқлар ижтимоий муҳим ташкилотнинг устуни, яъни оилани ташкил этишади.
Қуръони карим кўп мавридларда аёл ва эркак ўртасидаги “маъруф” , яъни ёқтириш сўзидан кўп фойдаланади. Бу сўз Қуръони каримда 38 маротаба ишлатилган ва 19 -таси аёлларга нисбатан муносабат қилиш ҳақида баён этилган. Мисол учун Нисо муборак сурасининг 19 ояти каримасида шундай келтирилади:
“Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларнингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса. (Ушбу оят Исломдан олдинги даврда аёл кишига зулм ва жабр шаклида жорий қилинган баъзи одатларни ботил этмоқда. Жумладан, жоҳилий арабларнинг одати бўйича, эркак киши вафот этса, унинг хотини ҳам бошқа молу мулки қатори қариндошларига мерос бўлиб қолар эди. У бечора аёлни зўрлик-ла меросга олишар эди. Хоҳласа, биронтаси унга маҳр бермай уйланар ёки бошқа бировга эрга бериб, маҳрини ўзлари олишар ёки умуман у шўрликни эрга беришмас, ўзлари ҳам уйланишмас, бехуда ушлаб туришар эди. Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига хитоб қилиб, бундай ишлар ярамаслигини баён қилмоқда. Ва аёлларга нисбатан бўлган зулм ва жабр-ситамни кўтармоқда.)