август 28, 2018 10:59 Asia/Tashkent

Оила жамиятнинг энг муҳим бӯғини ҳисобланади ва оиланинг ҳаёт мамоти оилада ҳукмрон бӯлган маданият ва хулқ-атвор билан чамбарчасб боғлиқдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                              

Оила жамиятнинг энг муҳим бӯғини ҳисобланади. Оиланинг ҳаёт мамоти оилада ҳукмрон бӯлган маданият ва хулқ-атвор билан чамбарчасб боғлиқдир.

Бугунги дастуримизни оилавий ҳаёт ҳақидаги айрим тавсиялар билан бошлаймиз. Шак-шубҳа йӯқки, ҳар бир киши ҳаётда хатоликка йӯл қуяди. Агар турмуш уртоғингизга аҳамият қаратсангиз ва соғлом ӯзаро муносабат бӯлишини хоҳласангиз ҳеч қачон йӯл қуйган олдинги хатойингизни такрор қилманг. Бу хатоликка ким аввал йӯл қӯйгани фарқ қилмайди. Бошқа томондан турмуш уртоғингизнинг хатоси ва камчиликларини унга эслатиш ӯрнига ӯзингиз ва турмуш уртоғингизнинг ижобий ва яхши томонларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Бирга ҳаёт кечираётганингиздан лаззатланинг ва хоҳлаган нарсаларингиз ҳақида сӯҳбатлашинг!

Агар дарҳақиқат ӯз турмуш уртоғингизни чинданам севсангиз, унинг ҳис-туйғуларига эътибор бериб унга ҳурмат-эҳтиром кӯрсатишингиз керак. Агарчи ӯтмишда бӯлиб ӯтган воқеа-ҳодисаларни ўнитиш осон иш бӯлмасада, аммо ӯтмишда бўлиб ўтган ҳодисаларни қайта-қайта эслатманг ва мавзӯни гина-кудуратларнинг ортишига олиб келманг. Турмуш уртоғингиз дойим сизнинг ёнингизда эканлигини ўнутманг ва ӯтмишни эслатиб унга зарба етказманг. Оила муҳитида тӯғри ҳаёт йӯлини танлаш, уни муҳофазат этиб уни юксак мақсадлар томон ҳидоят этиш, оила аъзоларини меҳр-муҳаббат билан боғлаш ва ушбу муқаддас рукнни ишончли ва хавфсиз маҳалга қарор бериш учун маданий ва умумий режа ва дастурга эҳтиёж сезади. Бу масаланинг аҳамиятига эътибор қаратган ҳолда бир неча вақт олдин Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари оиланинг умумий сиёсатларини 16 бандда баён этдиларким, оила пойдиворини мустаҳкамлаш ва муҳофазат этиш учун бир ҳужжат ва режа унвонида  тасдиқланди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари оиланинг бирга бӯлиб буш вақтлардан унумли фойдаланиш, уни маданийлаштириш, ҳуқуқий тизимни мукаммаллаштириш ва уни ислоҳ этишни оиланинг   барқарорлиги деб билиб уни қайта куриб чиқишни талаб этдилар. Иш билан шуғулланиш, турмушга чиқиш ва яшаш маконлари ҳақида хавотирланишларни камайтириш учун оилаларнинг иқтисоди ва маишатини юксалтириш ушбу сиёсатларда баён этилган бошқа мавзӯлар жумласидандир.

Оятуллоҳ  Хоманаий ҳазратлари оиланинг сиёсатларида турмуш қуришнинг каромати ва иззатини ҳимоят этиш, оналик роли ва аёлларнинг уй ишларини бошқаришлари ҳамда эркакларнинг оталик қилишда муҳим рол уйнашларини таъкидлаб оила муҳитида кекса ёшларни ҳурмат-эҳтиром қилиш, оилада барча томонлама саломатликнинг мустаҳкамланиши учун лозим бӯлган ишларни бажариш, айниқса фарзандлар сонини кӯпайтиришни баён этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг сиёсати “самарали оила”-ни яратишга қаратилган ҳаракатдир. Самарали оила, яъни меҳр-муҳаббат билан ҳиссий ва хавфсизлик муҳитини вужудга келтирадиган оила ҳамда тарбия билан шуғулланиб ахлоқ ва ҳуқуқни вужудга келтирадиган оиладир. Шунингдек ҳунар ӯргатадиган ва иш билан таъминлаш орқали иқтисодни ижод этадиган оила ва ниҳоят фарзандларни дунёга келтириб шу билан бирга жамият пойдиворини мустаҳкамлайдиган оила саналади.

  Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг шахсий ва хусусий ҳаётдаги ҳатти-ҳаракатлари оиланинг қадр-қийматининг ӯрни ва аҳамиятини кӯрсатади. Ул ҳазрат оиланинг асолати, самимий оилавий муносабатлар ҳамда турмуш уртоқларига каромат ва эҳтиром кӯрсатишда ибрат намуна ҳисобланадилар.  

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қарашларига кӯра, оилада меҳр-муҳаббат ва ҳис-туйғулар ривож-равнақ топиши лозим, ҳамда болаларга ғамхўрлик қилиш ва улар меҳрубонликни куришлари лозим. Эркакнинг табиати аёлдан кўра совуқроқ ва баъзи ҳолатларда тезда тушкунликка тушиши сабабли унинг малҳами фақат рафиқаси  бӯлиши мумкин.”                                  

Азиз тингловчилар, дастуримизнинг бошқа қисмида турмуш уртоқларнинг муносабатлари ҳақида сӯз юритамиз.

Бир хоним шундай деб ёзади: “Эримнинг жуда ёмон хулқи бор. Бу ҳам бӯлса унинг ёмон тили. Барчаларга ёмон тил билан жавоб беради. Қачон ва қаердаки хафа ва асабийлашса, у ҳақорат қила бошлайди. Мен бу муаммони ҳал қилиш учун нима қилиш кераклигини билмайман.”

Ғазабланиш ва асабийлашиш инсонларда табиий бир ҳол ва руҳий бир ҳолатдир ва одамларда бу ҳаяжон турлича бўлади. Масалан аёллар йиғлайдилар ёки бировга ўз ҳиссиётларини баён этишади...аммо эркаклар аксинча ҳеч ким билан гапирмайдилар ва ёмон тил билан жавоб бериб, ҳаттоки ҳақорат ҳам беришади.

Агар жанжалли ва дашномлар муҳитида қарор олган бӯлсангиз, вазъият ва муҳитни бошқаришингиз лозим бӯлади. Бундай ҳолатларда сӯҳбатнинг мавзӯсини ӯзгартиришингиз лозим.   Мулоқотнинг атмосферасини ўзгартириш услублардан биридир. Ғазаби чиққан одам уйида туравермаслиги керак. Гап кўпайиб, ғазаб тошиб, охири иш ёқимсиз ҳолатгача бориб етиши мумкин. Шунинг учун то ғазаби босилгунча ташқарига чиқиб туриш керак. Ғазаби босилиб, ўзига келса, кейин яна уйига қайтиб келаверади.

Чунки айрим инсонлар танқид ва насиҳатни  қабул қилмайдилар ва ягона йӯл бу мавқеиятни тарк этиш билан масалани ҳал этишнинг энг яхши йӯли ва сизнинг эътирозингизни кӯрсатади.

Баъзи кишилар насиҳат ва маслаҳатни қабул қилмайди. Бундай инсонлар билан муомала қилишда жиддий хатти-ҳаракатларга эга бўлишингиз лозим.  Бу масала бўйича ўз ғазабингизни қатъийлик билан изҳор этишингиз лозим. Қарши томондаги шахсга тушунтиришингиз лозимки, агар у ўз муносибати ва гапириш услубини ўзгартирмаса қатъий қарор қабул қилишга мажбурсиз. Бор куч қудратингизни жамлаб бу масалада катта ёшда бўлган шахс унвонида бўлинг. Бу аралашувингиз ва хатти-ҳаракатингиз садоқат, эҳтиётлик ва ҳурмат-эҳтиром билан амалга оширилиши лозим.