август 14, 2018 12:56 Asia/Tashkent

Эрон оиласининг ҳуқуқлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                            

Дин мантиқида баъзи қарашлари жуда қийматбаҳо нарсадек туюлади, яъни инсонларнинг тасаввуридан ҳам фавқулодда қадр-қийматга эга.

Бу қарашларнинг ичида маърифат ва билим яширинган ёки излаётган киши учун махсус бир қараш соҳиби бӯлмиш шахс учун маърифат ёки билимни талаб этади.

Диний ва психологик тадқиқотларда ҳамиша одамларни нотӯғри ва гуноҳ қарашлардан парҳиз қилиш талаб қилинган. Аммо савобли ишлар ҳақидаги қарашлар борлигини биласизми?

Диний матнларда дунё чеҳрасига қараш, ота-онага меҳр-муҳаббат кӯрсатиш, эр-хотиннинг бир-бирига меҳр-муҳаббатли қарашлари ва ҳоказо..Худога яқинлашишнинг сабабига айланади.

Али алайҳиссаломнинг сӯзларига кӯра, кӯзлар юракларнинг нишонасидир. Демак кӯзлар қаерга қарамасин юрак ҳам уша томон талпинади. Қарашни тӯғри контрол қилиш билан қалб ва жоннинг ёруғтириш ва уни зулматдан қутқариш мумкин.

Бундай бӯлса, ӯз дирезаларингизни очиб тоза ҳаводан баҳраманд бӯлиб ӯзингиз ва оилангизга табассум қилинг. Сизнинг чиройли ва порлоқ қарашингиз ӯзингизга ёруқлик келтиради.

Азизлар бугунги дастурда  Эрон Исломий Жумҳуриятнинг конститутсиясида Эрон оиласининг ҳуқуқлари билан танишамиз.  Биз  билан бирга бўлинг!

Эрон Ислом Жумҳурияти конституцияси аёл ва оила мақомини тиклаш мақсадида оила ва аёлга муносиб усулни муайян қилиш орқали аёлни бир восита ва бир нарса сифатидан чиқариб  жамиятнинг фаъол ва масъулиятли аъзосига айлантириш учун сайъ-ҳаракат қилган. Қонун аёл  ва оилага нисбатан икки хил муносибат қилади. 10 ва 21 моддалар каби баъзи принсиплар бу икки масалага алоҳида эътибор қаратади ва баъзилари эркак ва аёллар, одамлар ва жамиятга таалуқлидир.

Эрон конститутсиясининг иккинчи моддасига биноан Эрон  исломий тизими Худо ҳокимияти ва ул Зот баробарида таслим бӯлиш боис ва ижтимоий ҳаётнинг асосини ташкил этувчи оила бу қонуннинг диққат-эътиборига қарор олган. Бу тизимнинг асосий қонуни ҳам оила ишига махсус аҳамият қаратади. Мисол учун унинг муқаддимасида оилани жамиятнинг пойдивори ва юксалиш ва ривожланишнинг асосий рукни унвонида эслатилади ва шундай келтирилади: Оиланинг ташкил этишда ғоявий ва мафкуравий келишув бу асосий тамоюл бӯлиб инсон имкониятларини яратишда исломий ҳукуматнинг мақсадларидан ҳисобланади.

Бундай оилаларда аёл бир нарса ёки бир восита ҳолатидан чиқиб мактаб уқувчиларни тарбиялашда, оналик бурчини адо этиш вазифасига эга бӯлиб ҳаётнинг турли соҳаларида эркаклар баробарида ишлайди ва ниҳоят кӯпроқ масъулиятни қабул қилиб исломий нуқтаи назаридан янада қадр-қийматга ва юксак кароматга эга бӯлишади.

Ана шу мавзу асосий қонуннинг 10 моддасида ҳам очиқ-ойдин таъкидлаб ӯтилган ва давлатни оила рукнларни мустаҳкамлашда нисбатан вазифадор этиб қӯйган. Бу моддада шундай келтирилади: Оила исломий жамиятнинг асосий пойдивори эканлиги учун барча қонунлар ва қоидалар ва бу билан боғлиқ режа тузишлар, оилани осон йӯл билан билан ташкил этиш унинг муқаддаслигини ҳимоя қилиш оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш инсоний ахлоқ ва ҳуқуқлар асосида амалга оширилиши лозим.

Оилавий ҳуқуқдан мақсад – оиланинг омон қолиши ва давом этиши учун исломий шариатда кӯзга тутилган қонун, қоидалар, вазифалар ва масъулиятлар мажмуаси ҳисобланади. Бугунги кунда дунёда содир булаётган воқеаларга қарамай , аёллар ва эркаклар учун барча ҳолатларда бир хил ҳуқуқ, бир хил вазифа ва бир хил жазо кӯзга тутилмаган.

Аксинча уларнинг шахсий ва ички муносабатларини эътиборга олиш билан баъзи бир ҳуқуқлар, вазифалар ва жазоларниэркак учун муносиб деб билиш, баъзилари эса аёл учун муносиб деб таъкидлайди.

Оила муқадаслигини қадрлашдан мақсад ҳам ислом дини таълимотлардан олинганким доим оила пойдиворини мустаҳкамлаш ва унинг муқаддаслигини муҳофазат этишни таъкидлаб ӯтади. Шунинг учун конститутсиянинг 21 моддаси давлатни оиланинг бақоси ва унинг рукн ва пойдиворини муҳофазат этиш учун тӯғри ва адолатли суд маҳкамасини ижод этишда вазифадор этади.  Бу мавзӯ Эрон Ислом Жумҳурияти тизимининг диққат-эътиборига шу жиҳатдан қарор олганки ӯтмишда оила ислом шариатига тӯғр келмайдиган чора –тадбирлар ва хато сиёсатлар натижасида ташкил этилгани сабабли жамиятда ӯзининг арзигӯли ва ҳақиқий ӯрнини тополмади. Шунингдек, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонуни оила ва оилавий ҳаётни соғломлантириш мақсадида давлатнинг диққат-эътиборини иккита муҳим нарсага жалб этади. Биринчиси, исломий ҳуқуқлар асосида оилани ташкил этиш ва иккинчиси эса оиланинг исломий ахлоқларини ривожлантиришдир. Эрон конститутсиясининг 20 моддасида аёл ва эркакдан олиб барча шахслар қонунда  тенг ҳуқуққа эгалар ва исломий таълимотларга асосланган барча инсоний, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар ва йигирма биринчи моддасига биноан давлат барча йўналишларда аёллар ҳуқуқларини исломий кўрсатмаларга риоя қилиш билан таъминлашни, шу жумладан :аёл шахсиятини ва унинг моддий ва маънавий ҳуқуқларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларини яратиш вазифасини ўз зиммасига олади.  

 

Ёрлиқ