август 20, 2018 14:44 Asia/Tashkent

Оиланинг ҳуқуқлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                           

Шу кунларда ҳаётимиздаги нарса ва озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари ошиб кетмоқда ва бу вазъият одамларни изтиробга солган. Ресторанга борганингиз билан жуда қимматга тушасиз. Ўз-ўзингизча , бу пул билан ўйимга бирон-бир асбоб ёки болам учун либос сотиб олишим мумкин эди деб ўйлайсиз. Агар, сиз оилангиз билан дам олиш маконлар ёки ресторанда икки соат вақт ўтказишингиз билан муносабатларингиз мустаҳкамлашига таъсир етказишини  билганингизда, албатта ресторан ёки паркка оилангиз билан биргаликда ташриф буюриб ўз руҳиянгиз ва ҳолингизни яхшилашингиз мумкин. Шу сабабдан тежамкорлик ҳар дойим самарали эмаслигини билишингиз керак.

Ўтган дастуримизда Эрон Ислом Жумҳурияти Конститутсиясида оиланинг ҳуқуқларини кўриб чиққан эдик. Исломий Инқилобдан сўнг оилага маънавий, маданий ва ижтимоий марказ сифатида қараб оиланинг маънавий ривож-равнақ топиши ва ахлоқий фазилатларнинг ошиши Эрон Ислом  Жумҳуриятининг тизими ва раҳбарликнинг диққатида қарор олган. Бу масала эр-хотиннинг муносабатларига мазмун ва маъно бағишлайди.

Хусусан, Конститутсиянинг учинчи моддасининг биринчи бандига биноан исломий тизимнинг вазифаларидан бири имон ва тақвога асосланган ахлоқий фазилатларни ривожлантириш ва барча фасодларга қарши курашиш учун қулай муҳит яратишдан иборат. Бу масаланинг аҳамиятини Исломий Инқилобининг асосчиси оиланинг қадр-қийматини сақлаб қолиш ва оила аъзоларнинг бирга яшаши учун баъзи маънавий ва руҳий вазифаларни таъкидлашларида мушоҳада этишимиз мумкин.

Имом хумайний (р.а) оилавий муносабатлар атрофидаги баҳс-мунозараларда биз бир-биридан принсипиал фарқ қилмайдиган, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлган икки инсон билан муомала қиламиз деб  таъкидлайдилар. Эркак ва аёллар турли хил жисмоний ва руҳий хусусиятларга эга бўлишларига қарамай, бир хил инсондирлар. Улар бир-бири ёнларида қарор олганлари билан мукаммал бўлишади ва бир-бирларини тўлдиришади. Уларнинг бу муносабатлар мукаммал оилани яратади. Эркак ва аёл яратилиш аслида бир-бирини мукаммал этувчи фитратга эга бӯлиб, руҳий ва жинсий жиҳатдан бир-бирларидан фарқланишади. Эркак ва аёллар орасидаги бу фарқиятлар жамиятнинг ривожланишига олиб боради. 

Муқаддас Қуръони карим ўйни меҳрубонлик ва раҳм-шафқат муҳит деб таништиради. Шунинг учун оила тинчлик,  ёмонликларни бартараф этиш ва Худонинг инояти ва раҳм шафқатининг пойдивори бўлиши лозим.  

Имом ўз фарзандларига ўз оналаридан ғамхўрлик қилишни талаб этиб шундай марҳамат этганлар: "Барча оналар намунали инсонлар бўлишади, аммо баъзилари махсус сифатларга эга. Мен ўз ҳаётим давомида сенинг мўҳтарам онанг ва унинг ўз фарзандларига ғамхўрлик қилишидан хотираларим бор. Будай  хусусиятларни унда кўрардим. Энди сен ва бошқа фарзандларимга васият қиламанки ўлимимдан сўнг ҳам унга хизмат қилишга сайъ-ҳаракат қилинг. "

Ахлоқий фазилатларнинг муҳим жиҳатларидан бири  фидойилик ва фидокорликдир, ва оилада ҳукмрон бўлган маданият фидокорлик манбайини оила аъзолари орасида ривож-равнақ бериши ва эмоционал, меҳр-муҳаббат муносабатларини оила аъзолари орасида мустаҳкамлаши учун муносиб муҳитни яратиши лозим.  Натижада, оилада ахлоқий фазилатларнинг ривожланиши оиланинг саломатлиги ва умуман жамият соғломлигига кафолат беради. Болалар ахлоқий меъёрларга тўла муҳитда тарбия олишади.Оила муносабатлари тўғри ва инсоний шароитда шаклланади ва оила пойдивори самимийлик ва садоқатдан тўлайди. 

Бу фазилатлар имом Хумайний (р.а) оилавий ҳаётларида яққол намоён эди ва бошқа оилаларнинг аъзоларига таъсир етказади. Ул ҳазрат ҳеч қачон оиладан бехавар эмасдилар ва ҳамиша унга ғамхўрлик зоҳир этардилар. Муҳим масалаларга жиддий аҳамият берган бундай шахсият оилавий ишларда ҳам вақт топардилар.   

Бироқ оила учун вақт топиб уларга мактублар ёзарди, уларга ўз ишлари ҳақида маълумот бериб ҳол-аҳволларидан ҳамиша бохавар бўлардилар. Ул ҳазратнинг рафиқалари Сақафий ва бошқа оила аъзоларининг сўзларидан бу оила ўзаро меҳр-муҳаббат ва шахсий ҳаётларида ул ҳазрат катта руҳоний ва сиёсий курашувчи шахс унвонида турмуш ўртоғига нисбатан ўзгача  муҳаббат, ҳурмат ва садоқатни сақлаб қолганларини мушоҳада этиш мумкин.

 Ҳаётимизда бир-бирларимизга меҳр- муҳаббат ва самимийлик билан муносабат қилиш умидида дастуримизнинг бошқа қисмига ўтамиз. 

Баъзан, агар биз Худонинг барча неъматларини санаб берсак  ҳам, аммо У Зотнинг кўрсатадиган неъматларини  шойисталик билан бу тилга  ололмаймиз. Турмуш қуриш оила ва яхши турмуш ўртоғигаа эга бўлмоқ , биз шукроналар қилишимиз зарур бўлган  неъматларидан.  Аммо баъзан инсон ўз умрининг поёнигача унга англаб етмайди. Ислом Инқилоб раҳбари муносиб турмуш ўртоғи неъмат баробарида, шукроналар қилишнинг аҳамиятини шундай баён этадилар: “Шукроналар қилиш фақат иллоҳий шукр дегани ва шукр қилишнинг саждаси эмас, балки неъматга шукроналар қилиш шундан иборатки инсон неъматни билиши лозим.

Динимиз Ислом таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас нарса ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир. Агар бинонинг ғиштлари соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай бино емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади.     Айнан шунинг учун динимизда оила масаласига бениҳоя жиддий эътибор қаратилади, унинг мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун динимиз Ислом ўзига хос қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Оилавий ҳаётнинг асосий ташкилотчилари ва аъзолари бўлмиш эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифаларни юклаган, бир-бирларига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқларни белгилаб берган. Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилишса, бир-бирларига нисбатан зималаридаги бурч ва масъулиятларини ҳис қилиб, сидқидилдан адо этишса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади. Бундай намунавий оилада туғилган фарзандлар ҳам гўзал тарбия топадилар ва келажакда улардан жамиятга фойдаси тегадиган буюк инсонлар етишиб чиқади .