сентябр 04, 2018 12:10 Asia/Tashkent

Оила қӯрғоннинг пойдивори, унинг мустаҳкам қалъасидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                                             

Оиланинг аҳамияти ва жамиятда унинг ӯрни кӯпроқ инсон вужудининг икки жиҳати, яъни фикр ва фаъолияти билан намоён бўлади.

Оила қӯрғоннинг пойдивори, унинг мустаҳкам қалъасидир.

Оила ижтимоий бир ячейка бӯлиб Қуръон нуқтаи назаридан ундан мақсад эр-хотин, ота-она ва фарзандларининг руҳий саломатлигини таъминлашдан иборат.

Фурқон сурасининг 74 ояти каримасида шундай келтирилади: Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир. ”

(Ўн биринчи сифат: Доимо аҳли аёллари ва фарзандлари ҳам Ислом йўлида юришининг пайида бўлиш ҳамда тақводорларнинг пешвоси бўлишга уриниш).

Роҳманнинг суюкли бандалари доимо жуфти ҳалолларидан ҳам, бола-чақаларидан ҳам кўзларини қувончга тўлдирадиган нарсаларни кўришни Аллоҳ таолодан сўраш билан бирга, унга ҳаракат ҳам қилишади. Ўз шахсларининг эса, тақвода бошқаларга ўрнак бўлиши учун тиришадилар.

Бу оят оиланинг аҳамияти ва унинг пешвоси ҳисобланмиш оилани ташкил этишда инсоний намунасига ишора этади.

Оилага эру хотинга улуғ ва шарафли масъулиятларни юклайдиган шериклик ҳайати деб қараш керак. Эр-хотин ушбу масъулиятларни  адо этиш учун ҳимматларини олий қилиб, осонлик ва қийинчилик , кенглик ва торлик вақтларида ӯзаро ҳамкорлик қилишлари керак. Оилавий никоҳ маънавий, руҳий боғланишдир.  

Ислом дини кишилик жамиятининг бошқа барча жабҳалари қатори оила масаласига ҳам катта аҳамият қаратади ва намунали оилалардан ташкил топган гӯзал бир жамият қуриш ғоясини илгари суради.

 Ижтимоий бирлиги ичкарисида ота-она боланинг туғилишидан бошлаб ибрат-намуна сифатида хизмат қилишади ва оиланинг ӯрни ва маъносининг аҳамияти башарият вазъиятининг яхшиланишида ушбу ҳақиқатда яширинган.

 Дин пешволарнинг эътиқодларига кӯра эътиқодлар, ҳаёт тарзи, ота-оналарнинг одатлари ва тамойиллари болаларга энг таъсир қилувчи  ва муҳим омилларидан биридир. Шунинг учун эр ва хотиннинг улфати ва уларнинг камолот сари ҳаракат қилишлари ва меҳр-муҳаббатлари  икки куч-қудрат оила ва фарзандлар учун меҳрубонликни армуғон келтиради. Соғлом оилани ташкил этиш масъулиятли алоқалар учун замина яратади ва бу эса янги ҳаётни бошлайдиган ёшлар учун намуна сифатида хизмат қилади.

Азиз тингловчиларимизнинг истак-хоҳишларига биноан Эрон оилалар ҳаётининг расм-русум ва одатлари ҳақида кӯпроқ маълумотга эга бӯлиш учун бугунги дастуримизда Луристон оилаларининг ҳаёт тарзи ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Жамиятда инсон ва башарият ҳаёти турмуш-қуриш поясига асосланган. Яъни инсон ҳаёти аёл ва эркак билан ўз маъносига эга бӯлади ва агар бу икки нафардан бири бӯлмаганида, башарият ҳаёти ҳам гӯёки мавжуд эмасди. Қуръони карим ҳам бу мавзӯга ишора этиб шундай келтиради: “Ва сизларни эркак ва аёл қилиб яратган».

Бинобарин эркаклар ижтимоий ҳаётда қай даражада ӯрин ва мавқеъга эга бӯлсалар, аёллар ҳам айнан ана шу ӯринга эгалар. Луристон кўчманчи қавмлар жамиятида эркаклар юқорироқ ӯринга эгалар ҳамда муҳим ва назарга ташланадиган мавқени ӯзларига касб этишган. Агарчи ӯтмишда аёлларга нисбатан шойиста муносабат қилинмаган бӯлсада, аммо бу умумий қоида эмас. Кўчманчи қавмлар жамиятида аёлларнинг роли ва мавқеи уларнинг муҳим аҳамиятга эга бӯлишларини исботлайди.

Ижтимоий масалалар бӯйича муттахасисларнинг фикрига кӯра, кўчманчи оилаларининг рўзғор ишлари аёл зиммасидадир. Чунки эркаклар кӯп вазифаларни зиммаларига олишлари сабабли жуда оз вақтни уйда сарфлашади. Ва ипни йигиришдан бошлаб, айрон, сарёқ тайёрлаш ва бошқа ишларнинг барчаси аёлларнинг зиммаларига юклатилган.

Кўчманчи аёл ўз сезувчанлиги ва кўп ишларни бажара олиши сабабли оиланинг бошқа аъзоларидан эрта эрталаб ўйғонади ва оилага бўлган ўз меҳр-муҳаббати билан кундалик фаъолиятини бошлайди ,шунинг учун ҳеч қачон эри ва оила аъзоларига миннат қилмайди ва оиланинг катталари, айниқса ўз эрига одобга тўғри келмайдиган бирон-бир кичик ҳаракатга ҳам йўл қўймайди. Баъзида айрим эрлар ўз турмуш ўртоқларини озор беришади. Аммо бундай вазъиятда ҳам аёл ўз эрига хушмуомала бўлади ва ҳурматсизликка йўл бермайди. Одатда Лур аёлнинг изчиллиги, оддийлиги, камтарлиги, ғайрати ва жасорати туфайли  уй шароитида самимийлик ва меҳр-муҳаббат  ҳукмрон бўлишининг сабабига айланади.  

Кўчманчи оилаларда фарзандлар табиат, эркинлик, иш ва хурсандчиликни тажриба этиб оила ривож-равнақ топиши учун яхши бир муҳит бўлишини ўргатади. Кўчманчи оилаларда бобо-бувилар ва кексалар бир-бирлари билан бирга яшайдилар.

 

Ёрлиқ