апрел 02, 2018 12:30 Asia/Tashkent

Халқаро Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Халқаро Наврўз байрами муносабати билан барчангизни яна бир бор муборакбод этамиз ва ушбу қутлуғ санага бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг охирги  сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.

Эронда    бу  йилги    баҳорнинг   илк кунлари   табиат   гўзалликларидан  баҳраманд   бўлиш, кишиларнинг   бир-бирларининг манзилларига   меҳмон  бўлишлари,  бошқа   шаҳарларга   сафар қилиш  каби   ҳордиқ  чиқариш   омиллари билан   ўтди.   Бугун фарвардин  ойининг   13- куни  Эронда  Табиат   куни, Наврўзий    байрамнинг    охирги кунидир.

    Эрон   халқи   шаҳар   ва  қишлоқлардан   дала-дашт қўйнига чиқиб,  ўзларининг  табиатга   нисбатан   меҳр-муҳаббатларини   намойиш  этишади, руҳларини  кудуратлардан    поклашади.

    Табиат куни дўстлик ва  ярашиш  байрамидир.    Бу  муборак  кунни   очиқ ҳавода  боғ-роғларда   ўтказиш   эронликларнинг    қадимий  анъаналаридан     ҳисобланади.    Улар  сафар   халталарига  писта-бодом,  турли   хил  қуруқ  мевалар   ва анвойи    егуликлар  солиб  саноатлашган    шаҳарларнинг    шовқин-суронли   муҳитини  тарк  айлаб,     гўзал  табиат қўйнидан    паноҳ исташади.

     Наврўз     байрамининг    сўнгги   кунида    ҳам   оила, қавм-қариндош   ва яқинларининг    даврасида   бўлишга   ҳаракат қилишади.  Бу  куннинг   яна  бир    эсда   қоларли   анъанаси    шулким,  эронликлар   уйларига   қайтишдан олдин Наврўзнинг дастурхонига мўлжаллаб ўстирган майсаларни файз-барака ва фаровонлик рамзи сифатида оқар сувга оқишишади.

  Эрон   табиатининг     гўзал  жилваларини    баён   этиш   билан бирга   сиз, азизларни    Наврўзнинг    13 - куни  Эрон  бўйлаб  сайёҳатга  чорламоқчимиз.

      Эроннинг    тоғли   минтақалари    аҳолиси    фарвардиннинг   13-   куни    табиат  бағрига чиқиб,  баҳорнинг   саррим саболаридан   баҳра  олишади.  Қорли   чўққилари   самога   бўй  чўзган  виқорли   тоғлар   ям-яшил   либосга   ўралган    далалар  ,  ширин ва   зулол  сувли   булоқлар,  ҳайратланарли   тарзда   гўзал   шаршаралар   табиий ўрмонлар, Эрон     ғарбидаги   Загрус   тоғли   минтақасининг   ҳайратланарли    даражада    гўзал      жилваларидир.      Бу  ердаги    Ийлом     минтақаси   табиий   гўзалликлари   сабабидан     Загрус    келинчаги   деб   аталади.

    Баҳорнинг   илк кунларида   барра майсалар  гулу   сунбуллар  юзларини     баҳор ёмғирига   чайиб,    бу   гўзал минтақани  янада   жозибалироқ  айлашади.   Эрон   табиатининг    гўзалликда    бетакрор    бу  минтақасига   қадам   босган  киши  баҳорга  ҳамоҳанг  тоғ ва даралар, булоқ ва  анҳорларнинг    навоси  қўшилиши  табиат  бағрида  ишқ-муҳаббат   симфониясини     яратганига   гувоҳ    бўлади.  Кишиларнинг   жон ва  руҳларига  ажиб   бир    тароват    бахш  этилади.

    Ийломнинг   фусунрор     табиатини    томоша қилган   киши   Аллоҳнинг  чексиз   қудрат ва  азаматига  иймон келтиради. 

Мавзуни таҳлилчи Гулфинур Аюбова давом эттиради.

Таҳлилчи Гулфинур Аюбованинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси”    унвонли  махсус эшиттиришнинг охирги        сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

    Исфаҳон   вилоятидаги  Хонсор    шаҳри  яқинида   жойлашган  Гулистон  кўҳ  ўзининг     бошқа  минтақаларда   жуда    кам учрайдиган   анвойи   гули гиёҳлари  ва

Табиатининг   бетакрор    гўзалликлари    билан   табиат қўйнига    минглаб кишиларни   ўз  бағрига    чорлайдиган    маконларидан  бири     ҳисобланади.  

   Баҳор фаслида   қизил ва сариқ   рангдаги    қайрилма  лолалар,   турли  дорувор   ўсимликлар  Гулустон кўҳ  даштининг    гўзаллигига гўзаллик  қўшади.

   Бу  айёмда   Эрон   жанубидаги    гўзал Форс    кўрфазининг    мовий   соҳилларида   Қуёш чарақлаб, Эрон   порт  шаҳарлари Қишм ҳамда   Кеш   оролларининг    жозибасини   янада  оширади.

   Гўзал  табиатнинг  ошифталари   бу кунларда   Кеш ороли  сувларида   ранг-баранг    балиқларнинг    нодир  турларини  томоша   қилишади.  Форс  кўрфази сувларидаги мислсиз   Ҳиро   ўрмонларини    томоша    қилиш   муъжизалар  иштиёқидаги   саёҳатчилар  учун   айни   муддаодир.  

  Наврўзий    саёҳатга чиққан кишилар Қишм  оролидаги   табиатнинг  ажойиб-ғаройиб    гўзалликлари  билан    танишишади, қишмликларнинг   азиз  меҳмони  бўлишади.

Азиз  тингловчилар! Ҳар  йили     Табиат кунини  шод-хуррамликлар,  хавфсизлик ва  табиатга    ҳурмат-эҳтиром  кўрсатиш  кунига   айлантириш  учун  Эроннинг     турли   шаҳарларида   кўп   сонли   ташкилотлар  фаолият    кўрсатишади. Бу  кунларда   шаҳарларнинг  кўча ва  хиёбонлари,  боғ-бўстонларида  одамларнинг  Наврўзнинг охирги   кунини    дилкаш   ва самимий   бир  муҳитда   ўтказиш учун   халқ  сайллари ва   турли    хил  бошқа    тадбирлар   амалга  оширилади.  Баҳорий  таътил    кунларини   кўнгилли ўтказган   фуқаролар  янги куч-ғайрат ила   Янги йилни   ўзгача   завқ-шавқ  билан бошлаб,   кўтаринки  руҳ  билан  Ватанларини  обод қилишади. Табиат куни барчангизга яна бир бор муборак бўлсин.         

 Азизлар, Халқаро Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси”    унвонли  махсус эшиттиришнинг охирги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ