апрел 03, 2018 14:20 Asia/Tashkent

Касоий Марвазийнинг ҳаёти ва ижоди

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларда таъкидлаб ўтганимиздек, Шайх

Жунайд муридлари билан бўладиган  йиғинларда уларга хизмат қилиш шарти билан Шиблийга иштирок этишга рухсат беради.

Шиблий ушбу шартни ҳам  қабул қилади ва бир йил давомида Шайх Жунайднинг муридларига хизмат қилади. Бир куни Жунайд Шиблийдан аҳвол сўрайди. Шиблий ўзини Худонинг энг камтарин халқи дея атайди. Ушбу жавобдан кейин Шайх Жунайд  Шиблийнинг  чин иймонига ишониб, уни сўфийлар тожи дея атайди.

Айрим тадқиқочилар ва адабиётшунослар Шиблийнинг бошқа устозлари ҳам борлиги хусусида маълумотлар беришган. Ушбу устозлардан бири эронлик машҳур ориф  Мансур бин Ҳаллож эди. Эроннинг ҳозирги замон тарихида етук тарихчи ва тадқиқотчи сифатида танилган доктор Зарринкўб ўзининг машҳур китоби “Жустужў дар тасаввуфи Эрон”, яъни “Эрон тасаввуфидаги изланишлар”да  Шиблий ўзининг шатаҳиёт ёхуд кўринишда шариатга хилоф бўлган гаплари  билан Мансур Ҳалложнинг сўзлари ва таълимотларини  шарҳ берганини ёзган.

Шиблий ўзининг асарларида ҳам Ҳаллож билан ақидаси бир эканига ишора этиб, ўзининг жунунини нажот топиш манбаси ва Ҳалложнинг ақли унинг шаҳодатига сабаб бўлганини баён қилган.

Шиблий кўплаб шогирдларни тарбиялаган. Бироқ машҳур шоир Абдураҳмон Жомий “Нафаҳот ул-унс” китобида Абулҳасан Али бин Иброҳим Ҳусрийни Шиблийнинг  ягона ва ҳақиқий шогирди  бўлганини таъкидлайди. Шайх Атторнинг “ Тазкират ул- авлиё” китобида ёзилишича, Шиблийнинг шогирдлари билан бўлган сулуки шундай бўлган: у шогирдларига тавба қилишни буюрар экан ва сўнгра бирон озиқ-овқат ўзлари билан олмасдан Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун сафарга жўнатар экан.”

Шайх Шиблий 87 ёшида оламдан ўтган ва Бағдоддаги “Хизрон” қабристонида дафн этилган. Унинг вафот этган йилини ҳижрий-қамарий 334 ё 335 йилда эканлиги зикр этилган.

Тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, Шайх Шиблий Эроннинг ирфон тарихида тўрт хусусиятга эгадир. Уларнинг бири эронлик буюк ориф Боязид Бастомийга ўхшаб у ҳам ишққа кўпроқ урғу берарди ва ошиқона ирфоннинг  етакчиларидан бири эди. Шайх Атторга кўра, Шиблийнинг Жунайд билан қилган суҳбатидан маълумки, Ҳақнинг ўзига тортиши, яъний Илоҳий жазб этиш банданинг талаби ва ҳаракатидан устунроқ туради.

Иккинчиси, Шиблий шундай орифлар жумласидан эдики, оддий бўлмаган ўзининг феъл-атворлари билан мажнунсифат кишилар қаторида ўрин олган эди. Ёзишларича, у баъзан  мажнунлик ва жазавага тушиш ҳолатлари сабабли касалхоналарга олиб бориларди. Ибн Арабийнинг “Футуҳоти Маккия” китобида ҳам Шиблийнинг аҳволи  Беҳлулнинг аҳволи билан қиёсланган.

Учинчиси, Шиблий шатаҳли сўзларни айтувчи хусусиятларга эга эди. Унинг Ҳақ таолога бўлган фаровон ишқи ва ушбу муҳаббат таъсирида ўзидан бехабар бўлиши сабабли маърифат ва сулукка оид мазмунларни  баён этишда мураккаб сўзларни айтарди. Унинг шатаҳиётларини, яъни кўринишда шариатга қарши бўлган сўзларини Абумансур Сирож “Алламъ”номли китобида  ҳамда Рузбеҳон Бақлий ҳам ўзининг асарида тўплаб, шарҳ беришган.

Айтишларича, унинг бу каби сўзлари Мансур Ҳаллож ва Боязид Бастомий айтган шатаҳиётлардан ҳам ёмон бўлган.Бироқ шеър билан ушбу сўзларни айтгани ва ўзининг мажнунона ҳолати унинг турли хатарлардан нажот берган.

Ва ниҳоят Шиблийнинг бошқа фарқ қилувчи хусусиятларидан бири Робиа Адвия ва Зуннун Мисрий каби орифларга ўхшаб ёзма адабиёт ва форсий ирфоннинг  зуҳури ва кенгайишига замина яратгани эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Cуҳбатимизнинг иккинчи қисмида эронлик машҳур шоир Касоий Марвазий ҳақида сизга маълумот берамиз.

Абулҳасан Касоий Марвазий ҳижрий-қамарий 341 ва милодий ҳисоб билан 952 йилда ўша вақтларда Эрон шарқида жойлашган  Марв шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирги вақтда ушбу шаҳар Туркманистон республикасининг ҳудудларига кирган. Марвазий ўша шаҳарда замонасида мавжуд бўлган илм ва фанларни ўрганади.  Айтиш лозимки, ўша вақтда Марв шаҳри илм ва маданият жиҳатидан  Эроннинг муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланган. Мазкур шаҳарнинг тарихи милоддан олдинги даврларга бориб тақалади ва қадимий Марв шаҳри орийларнинг муҳим шаҳарларидан ва Эрон  маданиятининг марказларидан бўлган.

Эроннинг шоҳларидан бири Дориюш Биринчи Бесутунда ёзилган тошбитикларда Марв шаҳрини Маргуш дея атаган ва Бохтар билан бирга зикр этган. Бироқ жуғрофия илмининг қадимги билимдонлари ушбу шаҳарни Маругияна  деб аташган ва уни алоҳида тарзда зикр этишган.

Маругиян ёхуд Марв Ашконийлар сулолаларига тегишли юртлар ҳисобланган. Марв шаҳри Сосонийлар даврида  обод бўлган ва Эрон шоҳлари бирин- кетин ушбу минтақада ҳукмронлик қилишган ҳамда шаҳар ўзининг муҳим  аҳамиятини   қўлдан бермаган.
Марв қадимий Хуросоннинг тўрт шаҳарларидан бири ва бир вақтлар пойтахти  ҳам бўлган. Муҳим бўлган Хуросоннинг бошқа уч шаҳри Нишопур, Балх ва Ҳирот бўлган. Марв шаҳри ,бир томондан,  Хоразм ва Мовароуннаҳр  ва бошқа томондан,  Сарахс ва Нишопурга  яқин бўлгани  сабаб ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлган. Шу боисдан  мазкур шаҳар Сосонийнлар  ҳукмронлиги даврида ва кейинчалик араблар томонидан ишғол этилганидан кейин Маъмун ҳукмронлиги давригача доимий тарзда Хуросон пойтахти бўлган. Тоҳирийлар ҳукмронлиги даврида  Хуросон маркази сифатида  Нишопур шаҳри танланади. Сомонийлар қудратга етганларидан кейин  пойтахт Балх ва Бухорога кўчади.

Салжуқийлар қудратга етганларидан кейин Марв уларнинг  юртларига   яқин бўлгани боис яна пойтахт сифатида танланади.

Султон Санжар ҳукмронлиги даврида ҳам Марв Хуросон пойтахти эди ва Эроннинг муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланарди. Ўша вақтда шаҳар ривожланиб, ушбу ободончиликдан Марв аҳолисининг турмуш тарзи  яхшиланиб,  эътибори ҳам ошган эди ва уларнинг орасида  баъзи давлатманд кишиларнинг обрўси  атрофдаги  айрим амирлар ва хонлар билан тенг эди ҳамда Хоразмнинг Урганж каби шаҳарлари буюк донишманд ва илм аҳлининг марказига айланган эди.  Ўша асрда бунёд этилган мадрасалар ва кутубхоналарда кўплаб кишилар кенг кўламда таҳсил олиб,  илм ўрганишарди. Мазкур шаҳарда ҳижрий-қамарий 550 йилда  ўнта йирик умумий  кутубхона мавжуд эди Ушбу кутубхоналарнинг бирида 12 мингдан ортиқ китоблар мавжуд эди.

  Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.