апрел 03, 2018 14:32 Asia/Tashkent

Адабий туризм

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз

 Адабий туризм маданий туризмнинг бир қисмидир  ва адабиёт асарсасига қизиқадиган турист адабий маконларни зиёрат қилиш мақсади билан туристик маконларга сайёҳат  қилади. Бир халқнинг адабиёти  уқувчининг тафаккур , идрок ва дунёқарашига таъсир етказса асар ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг диёрига сафар қилиш орзуси ортади.

Бугунги кунда дунёдаги туризм шаклларидан бир тури ривож –равнақ топмоқдаким адабий туризм деб номланади. Бундай туризмни янги вужудга келган ҳодиса деб айтиш мумкин эмас.

Ӯтмишда ҳам мусофирлар ҳам бор эдиларким молиявий қудратга эга бӯлиш ва маданий тажрибаларга эга бӯлишлари билан ӯз замонидаги ёзувчиларнинг ҳаёт йӯлларини тажриба этиб уларнинг китобларида тавсиф этилган манзараларни бориб зиёрат қилишарди. Аммо охирги пайтларда бундай туризм кенг куламда ривож-равнақ топмоқда.

Адабий туризм адабиёт ҳавзасига боғлиқ бӯлган жозибаликлардан келиб чиққан  туризмдир. Туризм саноатининг ушбу қисмида адабиёт, айниқса классик адабиётга аҳамият қаратиш адабиётга қизиқадиган кӯп сайёҳларнинг кунглида насталгик ҳис-туйғусини ижод этади.  Адабий туризмни дунё ва бир  мамлакат адабиёти ва маданиятининг ривож-равнақ топишида муҳим рол ӯйнаган шахсиятларга тегишли бӯлган маконлар зиёрат этишга қарор олади.

Одатда адабий туристлар  машҳур ва буюк ёзувчи ва шоирлар асарларидан таъсирланган уқувчи ёки қизиқадиган шахслар ҳисобланишади ва бу туристлар уларга илҳом берган шоир ва ёзувчиларнинг яшаш жойлари ва маконларни бориб куриш ва зиёрат қилишга мойиллик зоҳир этишади. Ҳатто машҳур адабий асарларда номи келтирилган маконлар ҳам туризм саноати учун муносиб жозибаликлардан ҳисобланади. Адабий туризмнинг ижобий бошқа унсурлардан бири Англянинг Стратфуртида бӯлган Шекспирнинг уй-музейи, Германиянинг Франкфурт шаҳридаги Гёте уй-музейи, Россиядаги Достоевскийнинг уй-музейи ва Эронда қарор олган Шаҳриёр уй-музейи каби шоирлар ва ёзувчиларга тегишли бӯлган музейлар, адабий фестиваллар ва ҳодисалар ҳисобланади.

Адабий туризм айни ҳолда маданий туризм саноатининг бир қисми саналадиким махсус ва ӯзига хос бир амалдир. Бундай туризмда турист учун дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятларини яритишига қӯшимча унинг адабий маълумотлари ва билимлари ҳам ортади. Агар биз шеър бир ижодкорнинг нуқтаи назари деб, қабул қилсак бундай вақтда шундай хулосага келамизки нима учун Мавлавий , Аттор, Фирдавсий , Бобо Тоҳир, Хайём ва форс адабиёти ва шеъриятининг буюк намояндалари каби ёзувчи ва шоирлар  минтақа ва миллий машҳурликка эга бӯлишларига қӯшимча дунё миқёсида ҳам шон-шӯҳратни қӯлга келтириб уларнинг асарлари эса дунё аҳлининг диққат-эътиборига қарор олган. Қачонки шоирнинг шеърлари кунгилда жой олса  ӯз мухотабини ер-куррасининг турли географик нуқтасида топади. Бугунги кунда Эрон шоирлари мақбараларининг кӯпчилиги Эрон халқи ва дунёнинг бошқа туристларининг диққат-эътиборини ӯзига жалб этган. Бу шоир-ёзувчилар сафар қилиш ҳақида ӯзига хос дунёқарашга эга эдилар. Форс адабиётининг буюк ёзувчиларининг асарларини мухтасар кӯздан ӯтказсак шундай хулоса чиқарамизким форс ёзувчилари учун сафар қилиш, шарофатни касб этиш ва ӯзликни ижод этишда муҳим рол ӯйнайди. Эронлик шоирнинг нуқтаи назарида ер-курасини айланиш ва сафар қилиш шахсий хусусиятларни мустаҳкамлаш ва инсоний камолотни ижод этишда катта таъсирга эгадир. Бу масалалар жуда латофат билан форс адабиётида баён этилган.

Ёзувчининг номи қанчаки ер-курасида кенг машҳурликка эга бӯлса, шак-шубҳасиз кӯпроқ одамлар адабий турист унвонида уларнинг маконларига сафар қилишади. Чунончи Германиянинг шоир Гёте Ҳофизни мислсиз шоир ёки америкалик ёзувчи ва файласуф Ролф Эмерсон Ҳофизни уни куриш истакида бӯлган ягона инсон деб билиши ёки унинг ӯрнига бӯлишини билдирганини эшитган вақтимизда албатта,  Шерозга сафар қилиш ва Ҳофиз мақбарасини зиёрат қилиш бошқача бир жозибани вужудимизда ижод этади. Аммо фақат Ҳофизнинг мақбараси адабиёт ва шеърга ошиқ бӯлган туристларни Шерозга жалб этмайди, балки Эронзаминнинг машҳур шоири Саъди ҳам ӯз мухлисларини ӯзининг зиёратгоҳига даъват этади. У Шом, Фаластин, Ҳижоз, Рум ва бошқа мамлакатларга сафар қилди. Саъдий бу сафарлар давомида турли жамиятларнинг халқлари билан танишди ҳамда кўрган ва эшитган нарсалари эса мангу қоладиган ва чиройли шеърларни ижод этишининг сабабига айланди.  У кейин ўз ватани Шерозга қайтиб келди ва дунё бўйлаб сафар қилиш ва халқларнинг маданиятларини ўрганиш ва ўттиз йил тажриба ортирганининг натижасини панд-насиҳат шаклидаги шеърий манзумасини яратишга қул ўрди.

Саъдий ҳам китоблар, ҳам одамлардан бир умр таълим олди — Шарқ мамлакатлари бўйлаб узоқ йиллик саёҳатлари уни дунёда кўпни кўрган, катта ҳаётий тажриба тўплаган, ўз даврининг

Дар яқсон олам бигаштам басе,

Басар бурдам айём бо ҳар касе.

Таматтўь ба ҳар гўшае ёфтам,

Зи ҳар хирмане хўшае ёфтам.

Мазмуни: «Дунёнинг энг чекка жойларигача сафар қилдим, турли тоифадаги одамлар билан ҳамсуҳбат бўлдим. ҳар гўшадан бир манфаат топдим, ҳар хирмондан бир бошоқ олдим».

Саъдия мажмуаси Шероз шаҳрининг чиройли маконларидан саналади. Саъдий Широзининг мақбараси ана шу мажмуада қарор олган. Ҳар йили кӯп туристлар мамлакатнинг  турли жойлари, шунингдек хорижий мамлакатлардан келиб ушбу мақбарани зиёрат қилишади.

Ҳижрий -қамарий  еттинчи асрнинг шоири Саъдий Широзий умрининг кӯп қисмини сафар қилиш билан ӯтказди. У уттиз йил дунёнинг ғарб ва шарқ сарзаминларига сафар қилди. Дунёни кезган ушбу шоир сафар қилмаган инсонни хом инсон деб биларди ва шундай ақидага эга эдиким бундай инсон инсоний камолотни касб этишда қобилияти етмайди.