Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 4-чи кунидир.
Бундан 69 йил бурун 1949 йил апрел ойининг 4-куни Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилоти (НАТО) ташкил этилди. Бу ташкилотнинг аъзолари Белгия, Франсия, Люксембург, Голландия, Англия, Канада, Дания, Исландия, Италия, Норвегия, Португалия ва Америка Брюселда ӯтказилган таъсис йиғилишидаёқ НАТО ташкилотига аъзо давлатларнинг бирига ҳужум қилган мамлакат уларнинг ҳаммасига ҳужум қилган ҳисобланади, дея келишиб олишди. Кейинроқ бу ташкилотга Германия, Греция , Испания ва Туркия мамлакатлари ҳам қабул қилинди. Франсия эса 1960 йили бу ҳарбий блокни тарк этди. Нато ҳарбий ташкилотини ташкил этиш Совет Иттифоқининг эҳтимолий таҳдидлари баробарида аксуламал кўрсатиш ва совуқ уруши натижаси эди. Бугунги кунда НАТО ташкилоти шарққа қараб қулоч ёзмоқда.
Эндиликда НАТО ташкилотига аъзо бӯлган Европа давлатлари бу ташкилотнинг Америка кӯрсатмаси бӯйича амал қилишидан норозилик билдиришмоқда.
Бундан 58 йил олдин шу куни, милодий 1960 йил 4 апрелда Африка ғарбидаги Сенегал давлати мустақилликка эришди. Бу мамлакат XV асрдан бошлаб Португалия тасарруфида эди. XVII асрда Франсия томонидан Сенегалнинг табиий ва инсоний манбалари босиб олинди. Иккинчи жаҳон уруши жараёнида Франциянинг заифланиб қолиши сабабли бу мамлакат милодий 1958 йилда Сенегал мамлакатига бошқа мустамлакалардек истиқлолга эришиш имтиёзини берди. Ниҳоят 1960 йилда Сенегал расмий равишда мустақилликка эришди ва “Леополд Седар Сенгор” унинг президентлик лавозимига мушарраф бўлди ва 1981 йилгача бу лавозимда ишлади. Сенегал Атлантика океанннинг қирғоқларида Мавритания, Мали, Гвинея, Биссав мамлакатлари билан қўшнидир ва 196 минг квадрат километр масоҳатга эга. Ҳамда Сенегал аҳолисининг юздан 94 фоизини мусулмонлар ташкил этади.
Ҳижрий-қамарий 1377 йил фарвардин ойининг 15-куни, яъни бундан 20 йил олдин эронлик машҳур ёзувчи ва таржимон устод Аҳмад Ором оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1283 йили Теҳронда туғилди. У бошланғич ва ўрта маълумотларини олганидан кейин медитсина бӯйича олий маълумотни олиш билан шуғулланди. Устод Ором тиббиёт илмида фаолият олиб боришига қўшимча фалсафа, тарих, қуръоний ва метематика илмларида чуқур тадқиқотлар олиб борди. У шунингдек франсуз, араб ва инглиз тилларини мукаммал биларди.
Устод Ором 94 йиллик ўз умри давомида 140 китоб ва 60 илмий мақола нашр қилдирди. Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг "Кимёи саодат" китобининг таржимаси ҳамда Кембриж университетининг "Ислом тарихи" китоблари шулар жумласидандир. Шунингдек устод Оромнинг ҳаёти ва аҳволи шарҳида ёзилган “Оромнома” китобини ҳам тилга олиш мумкин. Устод Ором Эрон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси эди.