Эрон афсоналари ва қиссалари
Афсоналарда сеҳр -жодунинг ишлатилиши ва парилар достонларида қаҳрамонга кӯмак берадиган омиллар,
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, бугунги дастуримизда парилар достонлари ҳақида сўҳбатлашамиз. Эрон афсоналари китобидан олинган "Пешонадаги ой " эртакини эса келаси дастурда биргаликда эшитамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азиз дўстлар, ӯтган дастурларимизда сеҳр -жодунинг ишлатилиши ва парилар достонларида қаҳрамонга кӯмак берадиган омиллар, шу билан бирга қисса афсоналардаги фавқулодда омиллар ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Шунингдек бундай қисса -афсоналарда кӯмак берувчи унсур тусатдан қиссанинг қаҳрамони билан мулоқот этади. Бу қиссаларнинг аксариятида сеҳрли воситалар қаҳрамоннинг ихтийёрида бӯлади деб қӯшимча қилган эдик. Ҳамда бунга қўшимча қўлга киритиладиган сеҳр-жодули бошқа воситалар Худо ва мазҳабий ишонч амаллари ҳисобланади. Эрон халқи мазҳабий маданиятга эга бўлиши туфайли , дуо ва муножотлар, ибодатлар, назр ва ниёз, имомлар ва дин бузургворларига мурожааат қилишларини ҳисобга олинса, буларнинг ҳаммасини эронлик ҳикоячилар фавқулодда қудрат борлигини таъкидлаш билан бирга тингловчининг диний эътиқодларини янада мустаҳкамлашади. Бобо Хоркан достонида эртакнинг қаҳрамони тикон жамлайдиган жуда камбағал шахс бўлиб унутилган назрни адо этиши билан балодан қутқаради. Баъзида тушда маънавий пир ва руҳоний шахсиятлар эртак қаҳрамонининг кумакига келиб уни ҳидоят этишади. Гоҳида эса қаҳрамоннинг бегуноҳлиги ва поклиги мазҳабий шахсиятларнинг кумакидан баҳраманд бўлиш сабабига айланади.
Сеҳр-жодули бошқа воситаларга эга бўлишнинг бошқа йўлларидан бир киши бирон-бир ишни амалга ошириш ёки бирор шароитни муҳайё этиш ёки бирор нарсани алмаштириш баробарида сеҳр-жодули омил қаҳрамон излаб юрган нарсани унга беради.
“Малик Муҳаммад ёки бир оёқли дев” эртакида дарвиш, қаҳрамоннинг от ва қиличини олиб унинг эвазига Сулаймон шохи ва дастархонни беради. Яна бошқа йўлларидан бири қаҳрамон тасодифан сеҳр-жодули омилни қўлга киритади.
Саъд ва Саид достонида қашшоқ кекса киши тиконлар орасидаги саодат қушининг тухумини топади ва унинг ўғиллари дан бири подшоҳ бўлиб иккинчиси ёстиқининг тагидан остида ҳар кечаси пул топади.
Ёки фарзанди бўлмаган аёл бошқа бир ҳикояда бу аёл анор донасини топади ва уни еганидан сўнг болали бўлади.
Бошқа бир қисса-афсоналарда қаҳрамон сеҳрли нарсани сотиб олади. “Итоат ва итоаткор” ҳикоясида биродарлар китоб, гилам ва кўзани сотиб олишади. Китобда келажакда юз берадиган воқеалар ҳақида ёзилган, гилам эса учади ва агар кўзадаги сувдан ўликнинг юзига сепсалар у қайта тирилади сепганида у тириклайди. Сеҳрли эртак қаҳрамонлари ўлиб қайта тирилиш хусусиятига эга эканликлари билан ҳам бизни ўзига жалб қилади. Тўғри, ўлган одамга жон ато этилиши қадимги аждодларимиз дунёқараши ифодаси сифатида баҳоланади. Ёки бошқа афсонада қаҳрамон учта ҳакимона сўзини сотиб олади ва ундан фойдаланиб мушкулотлар устидан ғалаба қозонади. Айрим пайтларда қаҳрамон сеҳрли воситанинг эгасини алдаб, уни ундан олади ва сеҳр –жодули омилнинг эгаси бўлади. Мисол учун, девни алдаб ва унга никоҳ ваъдасини берган қиз, ундан шиша ичида сақлаган девнинг жонини сўрайди. Бу эртакда агарчи дев бир даҳшатли шахсият ҳисобланса ва эртакнинг бошқа қаҳрамонларига зарар етказса ҳам, аммо шиша ичида сақланган ўз жониининг жойини айтиши билан сеҳрли восита ва омилни берганга ухшайди.
Сеҳрли эртаклар жозибаси, кўпинча, асардан ўрин олган мўъжизавий сафарлар, ҳайратомуз тўкинлик акс этган лавҳалар, хаёл бовар қилмайдиган жоду ва афсонавий учрашувлар тасвирида ўз ифодасини топади. Эртакларда ҳаёт шу қадар мазмунли ва бебаҳо эҳсонки, унда бўлиши мумкин бўлмаган ҳодисалар тизимининг ўзи йўқ, ечими топилмас муаммо учрамайди, деган халқ фалсафаси нафас олади.
Сеҳрли эртак бадиияти, ундаги сўзлар магияси бизни руҳан ўз оғушига олади. Эртакни тинглаган одам халқнинг чексиз хаёлий воқеалар ўйлаб топишига қойил қолади, ижрочисига таҳсинлар ўқийди. Энг муҳими, безакланган кийик, бехато отадиган ўқ-ёй, одамни ғойиб қиладиган телпак, учадиган гилам, , бошқа эртаклардаги дарёга айланган сочиқ, чангалзор бўлиб қолган тароқ – ҳамма-ҳаммасига тингловчи ҳам, китобни ўқиган ўқувчи ҳам деярли ишонади. Тўғрисини айтсак, эртак билан мулоқот қилаётган пайтда ундаги воқеаларга ишонмаслик учун вақт ҳам бўлмайди.
Шундай қилиб,сеҳрли эртакларни мазкур жанр шаклланаётган давр маҳсули деб баҳоласак, хато бўлмайди. Улардаги ҳайратомуз гўзал тасвирлар асарни ижро қилиш давомида эртакчининг маҳорат даражасига кўра қўшилиб борган бўлиши мумкин. Тажрибали ва истеъдодли айтувчи ўзи эшитган ва эндиликда айтмоқчи бўлган эртагига ижодий янгиликлар қўшгани эҳтимолдан холи эмас. Сеҳрли эртаклар инсон фантазияси чексиз эканини исботлайди. Улар турмуш ташвишларидан мушкул ҳолатга тушган ота-боболаримизнинг овуниш воситаси бўлган. Эртакни айтиш ёки маза қилиб эшитиш аждодларимизга ирода, келажакка ишонч бағишлаган. Айни пайтда халқ оғзаки ижоди намуналарининг том маънода сўз санъати эканини исботловчи далил сифатида ҳам хизмат қилган. Миллатдаги катта авлоднинг кейинги фарзандлар учун панд-насиҳат меросига айланган.