апрел 08, 2018 09:43 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 1191 йил илгари ҳижрий –қамарий 248 йил ражаб ойида:  Абу Ҳотам Саҳл Бин Муҳаммад Сaжистоний оламдан ўтди. Абу Ҳотам Қуръон илмлари, ҳадис, адабиёт ва шеър соҳаларини яхши биларди. У тоат-ибодат, таҳсил ва таълим олиш ва Қуръонни тиловат қилишда катта қизиқиш зоҳир этишига қўшимча ижтимоий фаъолиятлар ҳақида ҳам бохавар эди. Абу Ҳотам ўзидан кўп меросни боқий қолдирган. “Эъробил-Қуръон” ва “Ахлоқул-Инсон” уларнинг жумласидандир.

Бугунги кундан 159 йил олдин, яъни  милодий 1859  йилнинг 8-апрелида австриялик машҳур математик ва файласуф Эдмунд Гуcсерль таваллуд топган. У ўрта мактабни битирганидан кейин таҳсилни давом эттириш учун  Германияга сафар қилади ва у ерда  математика бўйича докторлик диссертациясини ёқлайди. Гуссерль фалсафа илмида ҳам кўплаб тадқиқотларни амалга оширди ва феноменология мактабига асос солиб йигирманчи асрда яшаган файласуфларга ижобий таъсир етказган. У ҳам Расселга ўхшаб фалсафа  математика асосига эга бўлишини таъкидлайди. Гуссерль, жумладан, дунё гўзал, эзгу ва ғоятлик ҳамда инсон Худо ҳидояти остида бўлишини ва айни ҳолда эркин ва масъулиятли бўлишини  таъкидлайди. “Ҳисоб фалсафаси” ва “Мантиқий тадқиқотлар” ва “Декарт андешалари ” унинг машҳур китобларидан  ҳисобланади.

Бундан 140 йил илгари, яъни ҳижрий-қамарий 1299 йил ражаб  ойининг 21-куни ислом оламининг машҳур уламоларидан бири Оятуллоҳ Сайид Садруддин Садр Ироқнинг Козимайн шаҳридаги исломий одоб ва тақвога қатъий риоя этувчи фазилатли хонадонда дунёга келди. У бир муддат Карбалода таҳсил олгач, Нажаф шаҳрига бориб, у ерда ижтиҳод даражасига етди.

Оятуллоҳ Саййид Садруддин Садр 32 ёшида Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Машҳад шаҳрига борди ва ҳижрий-қамарий 1348 йилгача ушбу муқаддас шаҳрда яшади, сўнгра Ироққа қайтди. “Исломнинг қисқача  тарихи” номланган китоб Оятуллоҳ Саййид Садруддин Садрнинг  қаламига мансубдир.

Бундан 38 йил олдин шу куни, милодий 1980 йил 8 апрелда таниқли мужтаҳид ва олим Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Боқир Садр ва синглиси Бинтулҳудо Баас режими томонидан шаҳодатга етказилди. Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Боқир Садр болалигидан бошлаб Қуръон ва бошқа диний илмларини урганиш билан шуғулланди ва ёшлигида ижтиҳод даражасига етиб Нажаф илмий ҳавзасининг буюк устодлари қаторида жой олди. Оятуллоҳ Садр қисқа муддат ичида Ироқ халқининг сиёсий ва ғоявий раҳбарига айланди. Бир неча муддат ўтганидан сўнг Ироқнинг собиқ режими Оятуллоҳ Садрнинг фаъолиятини хавфли деб билиб олимлар ва Ироқ мусулмон халқининг кенг эътирозларига қарамай ул бузургвор ва сингилларини  ушлаб, қийнаб шаҳодатга етказдилар.

Оятуллоҳ Садр Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан махсус эҳтиром зоҳир этарди ва Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг ҳам ўз мактуб ва номалари билан Исломий Инқилоб йўли ва тафаккурига ўзининг вафодорлигини изҳор этарди. Ушбу буюк олимдан қийматли китоблар боқий қолганким “Нур ҳаммосаси”, “Бизнинг иқтисодимиз”, “Бизнинг фалсафамиз”, “Замонавий инсон ва ижтимоий мушкулотлар” улар жумласидандир.

 

Ёрлиқ