Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 21-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 23-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 205 йил олдин шу куни, милодий 1813 йил 10 апрелда франсиялик XVIII асрнинг энг яхши математик ва механик олими Жозеф Луи Лагранж оламдан ўтди. У милодий 1736 йилда Италиянинг Турин шаҳрида таваллуд топди. Ушбу математикнинг муҳим илмий мерослари жумласидан 25 йил вақт сарфлаган “Таҳлилий механика “ китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 121 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1276 йил фарвардин ойининг 21-чисида:
Эронлик файласуф ва ориф “Жилва” номи билан танилган Мирзо Абулҳасан Таботабоий вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1202 йилда илм аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. Отаси ўз замонининг машҳур ёзувчи ва табибларидан эди ва ўз фарзандларининг таълим-тарбиясига катта аҳамият қаратарди. Абулҳасан Жилва Исфаҳон шаҳрида бошланғич маълумотларини олганидан сўнг фалсафа, ҳикмат ва риёзиёт илмларини ўрганишни бошлади. У 35 ёшда Эроннинг пойтахти Теҳронга келди ва ўз умрининг охиригача китоб ёзиш ва таълим бериш билан шуғулланди. Устод Жилва ёзган асарлардан “Ҳошия бар мабда ва миоди Мулло Садро”, “Ҳавоши бар Шифои Ибн Сино” ва “Девони Жилва” китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 72 йил олдин шу куни, милодий 1946 йил 10 апрелда Франсиянинг охирги ҳарбийлари Ливанни тарк этишди. Франсия 1918 йилда Биринчи жаҳон уруши ва Усмонийлар императорлигини тақсимлашдан сўнг Сурия ва Ливанни ишғол этди. Аммо Германия Иккинчи жаҳон урушида Францияни эгаллаб олгач, Ливан уша пайтда Германия қўғирчоқига айланган францсуз ҳукуматининг агентлари назорати остида эди. Аммо 1941 йилда Англия кучлари ва эркин францсуз армияси Ливанни эгаллаб олишди. Ливан халқи мустақиллик ва эркинлик тарафдори эдилар ва уларнинг босимлари остида 1943 йилда давлат Ливанда президентлик сайловларини ўтказишга розийлик берди. Ливан ҳукумати кучга кирган янги Конститутсия, мамлакатнинг францсуз ҳукмронлиги остида эканлигига қарши эди. Шунинг учун французлар президент ва Ливан ҳукумати аъзоларини қўлга олишди. Аммо Ливанда бошланган исьёндан сўнг, французлар Ливан ҳукуматини озод этиб, мамлакатни бошқариш учун барча ваколатни уларнинг ихтиёрига қуйишди. Ливан 1945 йилда мустақил бўлди. Худди шу йилда Британия-Франция ҳарбийларининг Ливандан чиқиши ҳақидаги шартнома имзоланди ва 1946 йил апрел ойида бу шартнома ижрога кирди.
Бундан 30 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1367 йил фарвардин ойининг 21-чи кунида Ироқ самалётлари Эрон ғарбида жойлашган Маривон шаҳри ва унинг яқинидаги бир қишлоқни химиявий бомбалар билан бомбардимон қилишди. Саддом режимининг бу жинояти натижасида ҳарбий бўлмаган кўплаб инсонлар шаҳодатга етдилар ва кўплари эса тан жароҳатни олишди. Шуниндек ушбу кунда Ироқнинг армияси ушбу мамлакатнинг жануб-шарқида жойлашган Фов минтақасига химиявий бомбалар билан ҳужум қилди. Бу ҳужум натижасида ҳам кўп инсонлар шаҳид бўлишди ва кўплаб кишилар жароҳатланди. Саддом режими Эронга қилган ҳужумларининг охирги йилида химиявий аслаҳалардан фойдаланишга шиддат берди ва эронлик юзлаб ҳарбийлар ва ноҳарбий аҳолини шаҳодатга етказиб минглабнафарни эса ярадор қилди. Саддомнинг бу жиноятлари баробарида ғарб мамлакатлари ва дунё жамоатчилиги на фақат сукут сақлашди, балки Ғарб давлатларининг айримлари химиявий яроқларни тайёрлаш учун Ироққа ёрдам ҳам беришди.