Қалбга яқин қўшиқлар
Форс, ўзбек ва афғон дилрабо қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва афғон дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз қалбингизда жой олади деган умиддамиз!
Сизга маълумки кўй-қўшиқ одамзод маънавий оламининг энг ноёб дурдоналаридан биридир. Бу ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлиш учун келинг радиомизнинг таҳририят гуруҳи томонидан танлаб олинган Муҳсини Иброҳимзоде ижросидаги "Соле " номли қўшиғини биргаликда эшитайлик. Бу чиройли ва дилрабо қўшиқ қалбингизда жой олади деган умиддамиз! Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Таъкидлаш жоизки хонанданинг аз тойи дил кўйлаган кўй-қўшиғи юракларни талпинишига сабаб бўлади, айниқса турли тилларда кўйланган ёқимли кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг ҳаётдаги ҳис-туйғуларни меҳр-муҳаббат билан тўлдириб яшашга ҳидоят этади.
Азиз мухлислар! Қўшиқсевар кўп мухлисларимиздан почтамизга мактуб ёзиб биздан Шерали Джураев ижросида “Қараб қуйсанг на булғай”номли қўшиқини тинглаш истагини илтимос қилишган. Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, истайдиган қўшингизни эътиборингизга ҳавола этамиз.